Jump to content

Tarixi Shershohiy

From Ziyosfera
Тарихи Шершоҳий
Асл номи Тарикҳ-и Шер Шаҳи
Муаллиф(лар) Аббос Хон Сарвоний
Мамлакат Бобурийлар Ҳиндистони
Тил Форс тили
Нашр этилган санаси 1580

Тарихи Шершоҳий — 1580-йилда ёзилган тарихий асар бўлиб, уни Бобурийлар империяси императори Акбар даврида сарой воқеаларини қайд этувчи воқеанавис лавозимида ишлаган Аббос Хон Сарвоний тузган.[1] Асарда Сурийлар империяси асосчиси Шершоҳ Сурнинг ҳукмронлиги баён этилган. Асар Акбарнинг топшириғига биноан Шер Шоҳнинг давлат бошқарувини батафсил ҳужжатлаштириш мақсадида ёзилган. Акбарнинг отаси Ҳумоюн Шер Шоҳдан мағлубиятга учраган эди.[2]

Аббос Хон Сарвоний Тарихи Шершоҳий асарини стандарт форс тили услуби ва тилидан фарқли равишда, ўзига хос маҳаллий ҳинд-афғон маданий услубида ёзган.[3]

Замонавий тарихшунослик

Ўрта асрлар Ҳиндистони тарихини ўрганишда ушбу асар муҳим аҳамият касб этган. Бунга К. Канунго, Ҳ. Ҳаиг, А. Раҳим ва И. Сиддиқуи каби тадқиқотчиларнинг изланишлари ҳам катта ҳисса қўшган.[4]

Аббос Хон Сарвоний ўз асарини Туҳфат-и Акбар Шоҳий деб номлаган бўлиб, унда Лўдийлар ва Сурийлар султонлари тарихи батафсил ёритилган. Тарихи Шершоҳий эса аслида ушбу асарнинг биринчи боби бўлган. Ҳозирги кунгача асарнинг фақат шу қисми сақланиб қолган.

Тарихи Шершоҳий муаллифи Шер Шоҳ билан қариндошлик алоқаларига эга бўлган. Шунингдек, у Шер Шоҳ ва унинг ўғли Ислом Шоҳ Сури хизматида ишлаган кишилар билан ҳам алоқада бўлган. Сарвоний ўз асарида манба сифатида юқори лавозимларда ишлаган бир қанча афғон ҳукмдорлари амалдорларини тилга олган. Китобда, шунингдек, асарда номлари келтирилган замондош шахсларнинг қисқача таржимайи ҳоллари ҳам берилган.[5]

Бобурийлар императори Акбар ҳукмронлиги даврида Аббос Хон Сарвоний сарой ҳужжатларидан фойдаланиш учун масъул бўлган. Шунингдек, унга Бобурийлар империяси ҳукмдорининг кутубхонаси ва шахсий китоблар тўпламини бошқариш вазифаси ҳам юклатилган.

Бобурийлар саройида хизмат қилган ва давлат хизматчиси бўлганига қарамай, Сарвоний Шер Шоҳни ўз асарида ижобий тасвирлаган ҳамда унинг янги сиёсий ва маъмурий муассасалар ҳамда сиёсатни жорий этганини юқори баҳолаган. Сарвоний афғон бўлган ва афғон раҳбарлари ўртасидаги қабилавий рақобат ҳамда ўзаро ҳасад ҳолатларидан хабардор эди. У ушбу омилларни афғонларнинг мағлубияти ва Бобурийлар олдидаги муваффақияцизлигининг сабаблари сифатида кўрсатган. Сарвоний Тарихи Шершоҳий асарини милодий 1586-йилда ёзган.[6]

Бенгал тарихини тиклаш ва ўрганишда Тарихи Шершоҳий энг муҳим манбалардан бири ҳисобланади. Асарда Шер Шоҳнинг Бенгални эгаллаб олиши ҳамда минтақанинг мустақиллигини йўқотиш жараёни батафсил ёритилган.

Ғиёсиддин Маҳмуд Шоҳ 1533–1538-йилларда Бенгал султони бўлган. У отаси ва акасининг ўрнини эгаллаб, Бенгал тахтига ўтирган. Маҳмуд Шоҳ катта ҳудудларни қамраб олган салтанат ва яхши шаклланган давлат бошқарув тизимини мерос қилиб олган. Шер Шоҳнинг узоқни кўра билиши ва ақл-заковати унга Ғиёсиддин Маҳмуд Шоҳни ҳокимиятдан четлатиш ҳамда Бенгал устидан назорат ўрнатиш имконини берган. Шер Шоҳ жагирдорнинг ўғли бўлиб, кейинчалик Бенгални эгаллаган ва Деҳли султонлиги тахтига эришган.[7]

Манбалар

  1. ↑ Аббас Сарwани, И. Ҳ. Сиддиқуи, Тҳе Энcйcлопаэдиа оф Ислам, Вол. ХИИ, эд. П. Ж. Беарман, Т. Бианқуис, C. Э. Босwортҳ, Э. ван Донзел анд W. П. Ҳеинричс, (Брилл, 2004), 1.
  2. ↑ Тарикҳ-и-Шер Шаҳи. „Тáрíкҳ-и Шер Шáҳí; ор, Туҳфат-и Акбар Шáҳí, оф 'Аббáс Кҳáн Сарwáнí. CҲАПТЕР И. Аccоунт оф тҳе реигн оф Шер Шáҳ Сúр.“. Сир Ҳ. М. Эллиот. Лондон: Паcкард Ҳуманитиэс Институте (1580). Қаралди: 2010-йил 4-сентябр.
  3. ↑ Аббас Кҳāн Сарwāнī анд тҳе Туḥфа-йи Акбар Шāҳī. А Cритиcал Студй, Раҳим Раза, Эаст анд Wест, Вол. 33, Но. 1/4 (Деcембер 1983), 174.
  4. ↑ Аббас Кҳāн Сарwāнī анд тҳе Туḥфа-йи Акбар Шāҳī. А Cритиcал Студй, Раҳим Раза, Эаст анд Wест, 143.
  5. ↑ Имамуддин, СМ. Тарикҳ-и-Шер Шаҳи оф Аббас Сарwани. Университй оф Дҳска, 1964. 
  6. ↑ Қанунго, КР. Шер Шаҳ анд Ҳис Тимес, Cалcутта, 1965. 
  7. ↑ "Тарикҳ-и-Шер Шаҳи". Банглапедиа: Натионал Энcйcлопедиа оф Бангладеш. https://en.banglapedia.org/index.php/Tarikh-i-Sher_Shahi. Қаралди: Фебруарй 27, 2022. Тарихи Шершоҳий]]

Ҳаволалар