Jump to content

When Father Was Away on Business

From Ziyosfera
Wҳен Фатҳер Wас Аwай он Бусинесс
Режиссёр(лар) Эмир Кустуриcа
Продюсер(лар) Мирза Паšиć
Ссенарий
муаллиф(лар)и
Абдулаҳ Сидран
Ролларда
Бастакор(лар) Зоран Симжановиć
Оператор(лар) Вилко Филаč
Монтажёр(лар) Андрижа Зафрановиć
Студия
  • Cентар Филм
  • Форум Саражево
Дистрибютор
  • Сcотиа Интернатионал Филмверлеиҳ (ГФР, 1985)
  • Cаннон Филм Дистрибуторс (АҚШ)
  • Коч Лорбер Филмс (АҚШ, 2005)
Премера
санаси
Давомийлик 136 дақиқа
Мамлакат Югославия
Тил Серб-хорватча
Даромад $25 053 (фақат ГФР)
$16 131 (фақат АҚШ)[1]

Wҳен Фатҳер Wас Аwай он Бусинесс (Ота хизмат сафарида бўлган пайт: серб-хорватча Otac na službenom putu) — 1985-йилда Эмир Кустуриcа томонидан суратга олинган Югославия филми. Ссенарийни драматург Абдулаҳ Сидран ёзган. Филм 1985-йилда Cаннес кинофестивалида „Олтин палма новдаси“ни қўлга киритди ва Осcар мукофотининг „Энг яхши хорижий филм“ номинациясига номзод бўлди[2][3].

Сюжети

1950-йил июн. Сараево маҳаллаларидан бирида маст Франё амаки дала ишчиларига қўшиқ айтиб юрар эди. Ажабланарлиси шуки, у фақат мексикача қўшиқларни куйлайди. Совуқ уруш авжига чиққан бу йилларда АҚШ ёки Совет Иттифоқидан чиққан биронта куйни хиргойи қилиш ҳам одамга қимматга тушиши мумкин эди, Мексика қўшиқлари эса ҳеч кимни хавотирга солмайди. Жосип Броз Тито ва Жосепҳ Сталин зиддиятидан кейин Югославияда ҳамма бир-биридан шубҳаланадиган, ҳокимият эса ҳар қадамда „давлат душманлари“ни қидираётган эди. Шу ташвишли маҳаллада кичкина Малик тенгдошлари билан дарахтларга чиқиб ўйнаб юрарди. Ҳаёти оддий болаларникидек туюлсада, унинг бир сирли одати бор, у тунда уйқусида юрарди. Онаси Сена ўғлига отаси хизмат сафарида эканини айтади ва Малик бу гапга ишонади.

Аслида эса Маликнинг отаси Меšа хизмат сафарида эмас, меҳнат лагерида эди. Меšа коммунист амалдор эди, аммо „Политика“ газетасида чиққан, Жосип Броз Тито ва Жосепҳ Сталин зиддиятига бағишланган бир карикатура ҳақида беихтиёр фикр билдириб қўяди, холос. Шу бир гап унинг тақдирини ҳал қилади, уни лагерга ўз қайноғаси, Сенанинг акаси Зижо жўнатади. Зижо ҳам коммунист амалдор, устига-устак Меšадан ҳам баланд лавозимда. Шундай қилиб, оила бошига тушган кулфатнинг ортида бегона эмас, ўз қариндоши туради.

Орадан йиллар вақт ўтади ва Малик амакиси қўлида хатна қилинади, сўнг Сена болалари билан Зворникка, Меšанинг ёнига кўчиб ўтади, шу тариқа оила яна бир жойга жам бўлади. Бу ерда Малик ҳаётида биринчи муҳаббатини учратади, рус шифокорининг қизи Маша боланинг қалбини забт этади. Афсуски, бу ҳиссиётлар узоққа бормайди. Малик Машани охирги марта уни тез ёрдам машинаси олиб кетаётганда кўради.

Маликнинг тоғаси Фаҳронинг тўйида кўп ҳақиқатлар ошкор бўлади. Бола шу ерда отасининг аёл учувчи билан яширин алоқасига гувоҳ бўлади. Кейинроқ бу аёл ҳожатхонанинг сув тушириш шнури билан ўзини ўлдиришга уринади. Шу тариқа, ҳикоя ўзининг якуний қисмига етиб келади, Зижога қандли диабет ташхиси қўйилади ва айни шу дард ака ва укани яраштиради. Сена Зижо билан орадаги кучли адоватни унутиб, у билан яшашда давом этади.

Ишлаб чиқариш

Филм Сараевода жойлашган „Cентар Филм“ ва „Форум“ компаниялари томонидан суратга олинган, продюсери — Мирза Паšиć. Ссенарий муаллифи Абдулаҳ Сидран филмга „Тарихий севги ҳикояси“ деган кичик сарлавҳа берган. Филмнинг оператори Вилко Филаč, монтажёри Андрижа Зафрановиć, мусиқаси муаллифи эса Зоран Симжановиć бўлган.

Филм 1985-йил 15-январда Югославияда, 12-сентабрда эса Германияда намойиш этилди. Германияда филм дистрибуцияси билан „Сcотиа Интернатионал Филмверлеиҳ“ компанияси шуғулланди. АҚШда эса картина „Cаннон Филм Дистрибуторс“ компанияси томонидан субтитрли вариантда премера қилинди, 2005-йилга келиб эса „Коч Лорбер Филмс“ томонидан қайта тарқатилди.

1985-йил 8–20-май кунлари ўтказилган Cаннес кинофестивалида филм „Олтин палма новдаси“ ва ФИПРЕСCИ мукофотига сазовор бўлди[2]. Бу Кустуриcа учун биринчи „Олтин палма новдаси“ эди, иккинчисини у 1995-йилда „Ундергроунд“ филми учун олди. Филм шунингдек Осcар ва Олтин глобус мукофотларига номзод бўлган[3][4]. Пула кинофестивалида „Энг яхши филм“ номинациясида „Катта олтин арена“ мукофотини, Миржана Карановиć „Энг яхши актриса“ номинациясида „Олтин арена“ мукофотини қўлга киритди[5].

Ролларда

Манбалар

  1. ↑ „Wҳен Фатҳер Wас Аwай он Бусинесс“. Бох Оффиcе Можо. Қаралди: 24-июн 2017-йил.
  2. ↑ 2,0 2,1 „Отаc на слуžбеном путу“. фестивал-cаннес.cом. Қаралди: 24-июн 2017-йил.
  3. ↑ 3,0 3,1 „Тҳе 58тҳ Аcадемй Аwардс (1986) Номинеэс анд Wиннерс“. осcарс.орг. Қаралди: 10-ноябр 2013-йил.
  4. ↑ „Wҳен Фатҳер Wас Аwай он Бусинесс“. Ҳоллйwоод Фореигн Пресс Ассоcиатион. Қаралди: 24-июн 2017-йил.
  5. ↑ „Тимелине“. Пула Филм Фестивал. 11-март 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 24-июн 2017-йил.

Ҳаволалар