1-sentyabr
1-сентябр — Григорий тақвимида йилнинг 244- (кабиса йилида 245-) куни. Йил якунига 121 кун қолади.
| ← сентябр → | ||||||
| Ду | Се | Ч | Па | Жу | Ш | Я |
| 1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | |
| 7 | 8 | 9 | 10 | 11 | 12 | 13 |
| 14 | 15 | 16 | 17 | 18 | 19 | 20 |
| 21 | 22 | 23 | 24 | 25 | 26 | 27 |
| 28 | 29 | 30 | ||||
| 2026-йил | ||||||
Байрамлар
Яна қаранг: Туркум:1-сентябр байрамлари
- Ўзбекистон мустақиллик куни
1991-йил 1-сентабр Ўзбекистон тарихида янги давр – суверенитет асрини бошлаб берди. Собиқ иттифоқ таркибидаги иқтисодий қарамлик ва геосиёсий чекловлардан сўнг республика ўзининг мустақил тараққиёт йўлини танлади. Бугунги кунда Ўзбекистон нафақат Марказий Осиёда, балки халқаро майдонда ҳам жадал ривожланаётган иқтисодиётга ва барқарор ижтимоий тизимга эга давлат сифатида э’тироф этилмоқда. Мустақил Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллиги тарихи миллий истиқлол, тил, ҳақ-ҳуқуқлар масалалари кун тартибига қўйилган даврдан бошланади. Ушбу оғир йилларда республикамиз ўз тараққиёт йўлини белгилаб олди. Ўзбекистон ССР Олий Советининг 1990-йил 20-июндаги 12-чақириқ иккинчи сессиясида Ўзбекистон Мустақиллик декларацияси қабул қилинди. Ушбу декларациянинг 8-моддасида Ўзбекистоннинг “ўз тараққиёт йўлини ўзи танлаши” тўғрисида; 10-моддасида бундан буён Олий Совет “давлат мустақиллигини амалга ошириш учун зарур бўлган қонунларни ишлаб чиқиши” тўғрисида; 12-моддасида эса “ушбу декларация Ўзбекистоннинг янги Конституциясини ишлаб чиқиш учун асос бўлиши” тўғрисида сўз боради. Буни қарангки, Мустақиллик декларацияси қабул қилинишининг эртасигаёқ Конституциявий комиссия тузилади ва Конституция лойиҳаси ана шу комиссия томонидан 2 йилдан ортиқ вақт мобайнида тайёрланадиган бўлди. Бу орада Ўзбекистон Республикаси Олий Совети давлат мустақиллиги тўғрисидаги баёнотига асосланиб, “Давлат мустақиллиги асослари тўғрисида”ги Конституциявий қонуни, шунингдек, Президентнинг “Давлат мустақиллигини эълон қилиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди, кейинчалик бу қонун-у қарор мазмуни умумхалқ овозига қўйилган янги Конституциявий лойиҳада ўз аксини топди. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги тўғрисидаги баёнотида “...бундан буён Ўзбекистон Республикаси ҳудудида республика Конституцияси ва қонунлари шак-шубҳасиз устун деб эътироф этилади”, деб эълон қилинди, кейинчалик бу модда “Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида”ги қонуннинг 5-моддасида мустаҳкамланди: “Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва унинг қонунлари устундир”. Шу билан мустақилликка яна бир бор мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор ўрнатилди. 1992-йилги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 7-моддасида қайд этилган қуйидаги нормада ўз аксини топди: “Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаидир”. Бу деганики, давлат ҳокимияти, унинг қудрати ва манбаси халқдир, суверенитет халқда яшайди ва халқдан келиб чиқади, халқ томонидан амалга оширилади ва халқ манфаатларига хизмат қилади, халқнинг иродасини ифода этади ва халқ учун мавжуддир, халқ назоратига бўйсунади ва халқ олдида жавобгардир, суверенитет халқникидир, халқ қўлидадир, суверенитет эгаси халқдир. Буни янада Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг нутқлари ва асарларидан, йиғишларда қилган маърузаларидан ҳам англаш мумкин. Мустақилликнинг илк йилларида бизнинг халқ ва давлатни бир-биридан айро кўрадиган анъанавий тасаввурларимизни ўзгартиришимизда ғоявий-ҳуқуқий асос, туртки ва олдинга ташланган яна бир улкан қадам бўлди. Бу мустақил Ўзбекистон эндиликда ривожланиш йўналишида маълум бир утопияга эмас, балки прагматик сиёсатга асосланишидан дарак эди. Президент Шавкат Мирзиёев ташаббусига кўра, инсон, унинг ҳаёти, шаъни, қадр-қиммати, ҳуқуқ ва эркинликлари Ўзбекистон давлатининг олий қадрияти бўлиб, Ўзбекистонда инсон шаъни, қадр-қиммати, ҳуқуқ ва эркинликлари ҳурмат ва эъзозда, ардоқланади ва қонуний ҳимоя қилинади. Ҳозирги давр ижтимоий тараққиётининг асосий омили инсон эканини эътироф эцак, жамият ва ҳокимият мавқеи ҳам инсонга бўлган муносабат, юксак гуманистик ғояларни амалга ошириш билан белгиланади. Мустақил республикамиз ўзининг ички ва ташқи сиёсати, барча амалий фаолиятида кенг омманинг, ҳар бир шахснинг фаровон, тинч ва осойишта турмуш кечириши, эркин, тўқ ва соғлом яшаши учун имкон яратишни бош вазифа қилиб қўяётган экан, бунда конституциявий ўзгаришлар етакчи ҳуқуқий ислоҳотлар сирасига киради. Бугун Ўзбекистон – халқаро муносабатларнинг тўла ҳуқуқли субекти бўлиб, иттифоқлар тузиш, ҳамдўстликларга ва бошқа давлатлараро тузилмаларга киришиш унинг суверен ҳуқуқларидир. Унинг мустақиллиги эса халқимизнинг азалий қадриятлари ва тинчликсеварликка ҳамоҳанглиги билан алоҳида диққатга сазовор. Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги – халқнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш борасидаги тарихий ютуғи. Статистик ма’лумотлар ва иқтисодий таҳлиллар шуни кўрсатадики, ўтган давр мобайнида мамлакат хомашё етказиб берувчи қарам ўлкадан жадал саноатлашган, демографик жиҳатдан ёш ва фаол, минтақавий геосиёсатда ўз сўзига эга барқарор давлатга айланди. Бугунги ислоҳотлар – “Янги Ўзбекистон” стратегияси мустақиллик пойдеворини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
| Бу бўлим çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
Воқеалар

Яна қаранг: Туркум:1-сентябр воқеалари
- 1714 — Россия фанлар академиясининг кутубхонаси очилди.
- 1752 — Филаделфияга Озодлик қўнғироғи келтирилди (суратда).
- 1923 — Канто зилзиласи содир бўлди.
- 1928 — Аҳмад Зогу Албания қироли бўлди.
- 1939 — Иккинчи жаҳон уруши бошланди.
- 1969 — Ливиядаги давлат тўнтариши натижасида ҳокимият тепасига Муаммар Каддафий келди.
- 1983 — Су-15 бомбардимончи самолёти Жанубий Кореянинг Боэинг 747 самолётини уриб юборди.
- 2000 — Россия Федерацияси Давлат Кенгаши тузилди.
- 2001 — Ню-Ёркдаги Жаҳон савдо маркази ва Вашингтондаги Пентагон қароргоҳида террорчилик ҳаракатлари содир бўлди.
- 2009 — Ўзбекистон Республикаси пойтахти Тошкент шаҳрининг 2200-йиллигига баг'ишланган тантанали маросим ўтказилди. Бу маросим Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 18 йиллик тантаналарига уланиб кетди.
Таваллудлар
Яна қаранг: Туркум:1-сентябрда туғилганлар
Жк ("Жеон Жунгкоок" БТС гуруҳи а'зоси, 1997-йил 1-сентябрда туг'илган)
| Бу бўлим çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
Вафот этганлар
Яна қаранг: Туркум:1-сентябрда вафот этганлар
| Бу бўлим çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
Ҳаволалар
- дайс.пеоплес.ру (Wайбаcк Мачине сайтида 2006-07-18 санасида архивланган)(рус.)