1996

Минг йилликлар: 2-мингйиллик
Асрлар:
Ўн йилликлар:
Йиллар:
  • 3-январ — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси „Бухоро шаҳрининг 2500 йиллик юбилейига тайёргарлик кўриш ва уни нишонлаш тўғрисида“ ва „Хива шаҳрининг 2500 йиллик юбилейига тайёргарлик кўриш ва уни нишонлаш тўғрисида“ қарорлар қабул қилди.
  • 9-январ — Ўзбекистонда маълумотларни узатиш Республика компютер тармоғи „Ўзпак“ фойдаланишга топширилди.
  • Январ — Тошкентда Алишер Навоий таваллудининг 555 йиллигига бағишланган „Ўзбекистон мустақиллиги ва навоийшунослик истиқболлари“ мавзуида илмий-амалий конференсия бўлди. Январ. Тошкентда Ўзбекистон боксчиларининг биринчи республика спартакиадаси бўлиб ўтди. Январ. „Инсон ва қонун“ — Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқий, ижтимоий-оммабоп газетасининг 1-сони нашрдан чиқди (1998-йил январдан мустақил ҳафталик нашрга айлантирилди). Январ. Ўзбекистон Оқсоқоллар кенгаши ва „Маҳалла“ жамғармасининг „Маҳалла“ ижтимоий-сиёсий ва маънавий-маърифий газетасининг 1-сони нашрдан чиқди.
  • 6-феврал — Лозанна шаҳрида Халқаро Олимпиада қўмитаси қароргоҳида Олимпиада ҳаракатини ривожлантиришдаги алоҳида хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовга Олимпиада олтин ордени топширилди.
  • 9-феврал — Бухоро вилоятининг Зафаробод шаҳарчасида Навоий конметаллургия комбинати билан россиялик шериклар ҳамкорлигида бензин тозаловчи смола ишлаб чиқарадиган янги кимё-технология корхонаси фойдаланишга топширилди.
  • Феврал — Осиё—Европа кабелли алоқа магистралининг Ўзбекистон ҳудудидан ўтадиган қисмининг қурилиши бошланди. Умумий узунлиги 19 минг км ли ушбу магистралнинг 885 км Ўзбекистон бўйлаб ўтган (қурилиш 1997-йилда якунланди).
  • 4-март — Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкил этилди.
  • 15-март — Парижда „Амир Темур ва темурийлар тўғрисида илмий асарлар библиографияси“ китоби чоп этилди.
  • 25-март — Андижон вилоятининг Асака шаҳрида „Дамас“ микроавтобусларини ишлаб чиқариш линияси ишга туширилди.
  • Март — „Андижонирмаш“ ирригация машинасозлиги заводи негизида енгил автомобиллар учун ўриндиқлар ишлаб чиқарадиган „Ўзтонг хонг компани“ Ўзбекистон—Корея қўшма корхонаси ташкил этилди.
  • 3-апрел — Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида Давлат аксиядорлик уй-жой жамғарма банки — „Ўзуйжойжамғармабанк“ рўйхатга олинди (2005-йил феврал ойидан Ипотека банк).
  • 5-апрел — Тошкентда республикада биринчи „Ўзинвестлойиҳа“ инжиниринг компанияси фаолият кўрсата бошлади.
  • 5-апрел — „Ўзбекнаво“ гастролконсерт бирлашмаси (2001-йилдан „Ўзбекнаво“ эстрада бирлашмаси) ташкил этилди.
  • 9-апрел — Тошкент, Самарқанд ва хорижий мамлакатларда ЙУНЕСКО раҳбарлигида соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 660 йиллиги кенг нишонланди.
  • 16-апрел — Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатасининг биринчи таъсис қурултойи бўлиб ўтди.
  • 16-апрел — Германиянинг Гамбург шаҳрида профессионал бокс тарихида биринчи бор Ўзбекистон вакили — тошкентлик спортчи Артур Григорян жаҳон чемпиони бўлди.
  • 17-апрел — „Камолот“ жамғармаси таъсис этилди.
  • 20—26-апрел — ЙУНЕСКОнинг Париждаги бош қароргоҳида „Темурийлар даврида фан, маданият ва маорифнинг гуллаб-яшнаши“ мавзуида илмий конференсия ва кўргазма бўлиб ўтди.
  • 23-апрел — Тошкентда ЕХҲТнинг „Марказий Осиё: ЕХҲТ доирасида кенг қамровли хавфсизлик ва минтақавий можаролар“ мавзуидаги симпозиуми бўлиб ўтди.
  • 25—26-апрел — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 5-сессиясида Ўзбекистон Республикасининг „Банклар ва банк фаолияти тўғрисида“, „Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида“, „Эркин иқгисодий зоналар тўғрисида“, „Ўзбекистон Республикаси давлат хавфсизлиги тўғрисида“ги қонунлари қабул қилинди.
  • 26-апрел — Амир Темур ордени таъсис этилди.
  • 26-апрел — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси Фахрий унвонлари таъсис этилди.
  • 26-апрел — Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ташкил этилди.
  • 29-апрел — „Ўзбеккино“ Давлатаксиядорлик компанияси (ҳозирги „Ўзбеккино“ миллий агентлиги) тузилди.
  • Апрел — Бухорода сув сифатини бошқариш бўйича халқаро кенгаш бўлиб ўтди.
  • Апрел — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг „Қонун ҳимоясида“ журналининг 1-сони нашрдан чиқди.
  • 2-май — Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси ташкил этилди.
  • 13-май — „Тажан—Сарахс“ трансосиё темир йўл магистрали очилди.
  • 15-май — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси ташкил қилинди (2005-йил 2-майдан Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси).
  • 22-май — Тошкентда жаҳондаги компютер техникасининг етакчиси — ИБМ компанияси ваколатхонаси очилди.
  • Май — Самарқандда „Сунам“ Ўзбекистон — Туркия қўшма корхонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Май. „Шаҳрихон—Хонобод“ йўналиши бўйича поездлар қатнай бошлади. Май. Тошкентда Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати музейи очилди.
  • 25-июн — „ЎзДЕУавто“ Ўзбекистон — Жанубий Корея қўшма корхонасида „Тико“ ва „Нексия“ автомобиллари ишлаб чиқарадиган линиялар ишга туширилди.
  • Июн — Ангрен „Саноаткартонсавдо“ аксиядорлик жамиятида дастлабки селлюлоза ишлаб чиқарилди.
  • 15—21-июл — Ўзбекистонда биринчи марта оммавий спорт ҳафталиги ўтказилди.
  • 15-июл — Фан ва маданият халқаро жамғармаси тузилди.
  • 19-июл — Андижон вилоятининг Асака шаҳрида енгил автомобиллар ишлаб чиқариш бўйича „ЎзДЕУавто“ Ўзбекистон — Жанубий Корея қўшма корхонасининг халқаро тақдимот маросими бўлиб ўтди.
  • 19-июл — 4-август — АҚШнинг Атланта шаҳрида бўлиб ўтган 24-ёзги Олимпиада ўйинларида ҳамюртларимиз биттадан кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлишди.
  • 14-август — Нукусда мармар ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона ишга туширилди.
  • 27-август — Янгийўл шаҳрида биокимё заводининг янги корхонасини ишга тушириш муносабати билан тантанали йиғилиш бўлиб ўтди.
  • 28-август — Самарқанд ва Шаҳрисабз шаҳарларини Амир Темур ордени билан мукофотлаш тўғрисида фармон чиқди;28-август — „Мискин—Тўрткўл“ темир йўли қурилиши тугалланди.
  • 29-август — „Буюк хизматлари учун“ ордени таъсис этилди.
  • 29-август — Ўзбекистон Республикаси Консуллик устави қабул қилинди.
  • 29—30-август — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 6-сессиясида „Ноширлик фаолияти тўғрисида“, „Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида“ги қонунлар қабул қилинди.
  • 30-август — Ўзбекистон Республикаси оммавий ахборот воситаларини демократлаштириш ва қўллаб-қувватлаш ижтимоий-сиёсий жамғармаси рўйхатдан ўтказилди.
  • 1-сентябр — Тошкент шаҳрида Халқаро Олимпия шон-шуҳрати музейи очилди. Унда Халқаро Олимпиада қўмитаси президенти Хуан Антонио Самаранч иштирок этди.
  • 9-сентябр — Ўзбекистон Республикаси „Маънавият ва маърифат“ кенгашининг „Маънавият“ нашриёти ташкил этилди.
  • 20-сентябр — Самарқандда қадимий Афросиёб шаҳар харобасида қазиш ишлари олиб борган франсуз археологлари топилмалари кўргазмаси очилди.
  • 27-сентябр — Ўзбекистон Болалар жамғармаси рўйхатдан ўтказилди.
  • Сентябр — Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида замонавий ферсол ва ферлит пластик мойи ишлаб чиқарадиган қурилма ишга туширилди.
  • Сентябр — Бухорода Ҳиндистоннинг „Ларсен ТурбоЛТД“ фирмаси қурган 430 ўринга мўлжалланган тўрт юлдузли меҳмонхона очилди.
  • Сентябр — Андижонда полиэтилен плёнка ишлаб чиқарадиган Ўзбекистон — Туркия қўшма корхонаси тақдимоти бўлди.
  • Сентябр — „Тошкент трактор заводи“ ишлаб чиқариш бирлашмаси конвееридан ТТЗ-130 русумли дастлабки тракторлар чиқди.
  • Сентябр — Асака шаҳрида „ФедеречиАсака-Макарони“ Ўзбекистон—Италия қўшма корхонаси ишга тушди.
  • Сентябр — Бухоро вилояти Жондор туманида ХИИИ асрда яшаб ўтган халқ қаҳрамони, саркарда Маҳмуд Торобийга ҳайкал ўрнатилди.
  • 2-октябр — Ўзбекистон Республикаси Ислом конференсияси ташкилотига аъзо бўлди.
  • 8-октябр — Ўзбекистон Банклар ассоциацияси республикада биринчи „Банкинформрейтинг“ мустақил рейтинг компаниясини таъсис этди.
  • 18-октябр — Тошкентда Темурийлар тарихи давлат музейи тантанали равишда очилди.
  • 18-октябр — Самарқанд ва Шаҳрисабз шаҳарларида Соҳибқирон Амир Темур ҳайкали очилди. Ҳар икки шаҳарга „Амир Темур“ ордени топширилди;18-октябр — Тошкентда „Биржа ва улгуржи савдо“ янги ҳафталик газетаси тақдимоти бўлиб ўтди.
  • 21-октябр — Тошкент шаҳрида Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Туркия ҳамда Ўзбекистон раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди ва унда Тошкент Декларацияси имзоланди.
  • 24-октябр — Ширин ичимликлар ва маъданли сув ишлаб чиқарувчи „Самарқанд-Прага“, қўшма корхонаси дастлабки маҳсулотларини чиқарди.
  • 24-октябр — Тошкент шаҳрида „Амир Темур ва унинг жаҳон тарихида тутган ўрни“ мавзуида халқаро конференсия бўлиб ўтди.
  • 31-октябр — Тошкентда „Ёзувчи“ газетасининг 1-сони нашрдан чиқди.
  • 31-октябр — Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маркази тузилди.
  • Октабр — Тошкентда беш юлдузли „Интерконтинентал“ меҳмонхонасининг 1-навбати фойдаланишга топширилди.
  • Октабр — Ўзбекистон—Италия „Совпластитал“ қўшма корхонаси Парижда „Сифат учун Европа Олтин мукофоти“га сазовор бўлди. Бу қўшма корхона сазовор бўлган саккизинчи халқаро мукофотдир.
  • Октабр — Тошкентда „Бозор, пул ва кредит“ илмий-амалий журналининг 1-сони, шунингдек, Орол денгизи ҳавзаси муаммоларини ёритиш бўйича „Вестник Арала“ („Орол ахборотномаси“) илмий журналининг илк сони босмадан чиқди.
  • 28-ноябр — Хивада туркман шоири ва мутафаккири Маҳтумқули ҳайкали очилди.
  • 30-ноябр — Тошкент вилоятининг Тўйтепа шаҳрида „Кабул-Тўйтепа текстил“ Ўзбекистон — Корея қўшма корхонасининг очилиш маросими бўлди.
  • Ноябр — Тошкентда „Техноинвест“ Ўзбекистон—Швейсария қўшма корхонаси ташкил этилди.
  • 3-декабр — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти ташкил этилди.
  • 8-декабр — Гулистонда „ЎзДЕУавто“ қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган „Нексия“ автомобилларини сотиш бўйича Ўзбекистонда биринчи кимошди савдоси бўлиб ўтди.
  • 13-декабр — „Ўзбекистоннинг янги тарихи“ни нашрга тайёрлаш ва нашр этиш тўғрисида" қарор қабул қилинди.
  • 20-декабр — Ўзбекистон Фанлар академиясида Абдурауф Фитрат таваллудининг 110 йиллигига бағишланган тантанали йиғилиш ва илмий конференсия бўлиб ўтди.
  • 26—27-декабр — Тошкентда 1-чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 7-сессиясида Ўзбекистон Республикасининг „Нотариат тўғрисида“, „Давлат уй-жой сиёсатининг асослари тўғрисида“, „Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсий фаолиятининг асосий принсиплари тўғрисида“, „Сиёсий партиялар тўғрисида“ қонунлари қабул қилинди.
  • 29-декабр — Тошкент шаҳрининг янги герби тасдиқланди.
  • 30-декабр — Қашқадарё вилоятидаги Алан конида йилига 5 млрд. куб метр газ ва 200 минг тонна конденсат чиқарадиган қувватлар фойдаланишга топширилди.
  • Декабр — Ўзбекистон Фахрийлар кенгаши Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш „Нуроний“ жамғармасига айлантирилди. Декабр — Нукусда Қорақалпоғистонда биринчи бизнес маркази очилди. Декабр — Бухоро вилоятида мармарга ишлов берадиган янги завод ишга туширилди.
  • Декабр — Ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий йўналишдаги „Ҳуррият“ мустақил газетаси чиқа бошлади. Декабр — Тошкент давлат юридик институти қошида Инсон ҳуқуқлари ва гуманитар ҳуқуқни ўрганиш маркази очилди.
  • 1996 — „Ўзбекистоннинг янги тарихи“ маркази ташкил этилди.
  • 1996 — „БУЗТЕЛ ГСМ“ („Бакри Ўзбекистон телеком“) компанияси таъсис этилди.

Воқеалар

конференсия бўлиб ўтди.

Туғилган

Вафот этган


Бу мақола русча ёзилган.

nothumb

Илтимос, мақолани ўзбек тилига таржима қилинг.