2006 — „Обод маҳалла йили“. Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида „Металлург“ дам олиш масканининг очилиш маросими бўлди.

  • 7-феврал — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси „Обод маҳалла йили“ дастурини қабул қилди.
  • 14-март — Тошкент шаҳрида деҳқон ва фермерларнинг 2-Республика қурултойи бўлиб ўтди.
  • Март — Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида „Ўзбекистон Қизил китоби“ 2-жилдининг ва Ўзбекистонда атроф муҳитни муҳофаза қилиш миллий дастурининг тақдимоти ўтказилди. Март. Самарқанд вилоятининг Ургут шаҳрида гилам ва гилам маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган Ўзбекистон — Туркия қўшма корхонаси фаолият бошлади.
  • 24-25-апрел — 2-чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 11-сессиясида „Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида“ги қонун қабул қилинди, унда икки палатали парламент тузишнинг ҳуқуқий асослари белгилаб берилди.
  • Апрел — Тошкент шаҳрининг Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғида „Тинчлик қўнғироғи“ мажмуининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
  • 4—5-май — Тошкентдаги „Туркистон“ саройида Европа Тикланиш ва тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг 12 йиллик мажлиси ўтказилди. Анжуманга 59 давлатдан 61 делегация аъзолари ташриф буюрди.
  • 10-май — Таниқли ўзбек шоири Ғафур Ғулом таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги маданият ва истироҳат боғига Ғафур Ғулом номи берилди ва боғда шоир ҳайкали очилди.
  • 14-20-май — Хоразмда „Умид ниҳоллари“ спорт мусобақалари бўлиб ўтди.
  • 5-11-июн — Андижон вилоятида „Баркамол авлод — 2003“ спорт ўйинлари бўлиб ўтди.
  • Июл — Наманган вилоятининг Чуст туманида Ўзбекистон—Швейсария „Голден Фрут“ қўшма корхонаси, Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида АҚСҲ—Ўзбекистон „Каттақўрғонмева“ қўшма корхонаси ишга тушди. Июл. Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги Кампиртепа қишлоғида ноёб хазина — қадимий китоблар топилди.
  • Июл — Тошкент фотосуратлар уйи Халқаро бадиий фото федерацияси (ФЖАП) га аъзо бўлди.
  • Август — Наманган шаҳрида „Ёшлар“ спорт мажмуаси фойдаланишга топширилди.
  • Август — Сирдарё вилоятининг Мирзачўл туманида ер қаъридан тиббиётда ноёб, ўта шифобахш ҳисобланган радонли сув чиқди.
  • Август — Нукус шаҳрида халқ истеъмоли моллари минтақавий марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
  • 25-30-август — Самарқанд шаҳрида „Шарқ тароналари“ халқаро мусиқа фестивали бўлиб ўтди. Унда 40 га яқин мамлакат вакиллари қатнашди.
  • 29-30-август — 2-чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 12-сессиясида „Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида“, „Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида“ қонунлар қабул қилинди.
  • 29-август — „Фидокорона хизматлари учун“ ордени таъсис этилди.
  • Август — Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида „Бештекс“ Ўзбекистон — Германия қўшма корхонаси ишга туширилди.
  • 12-сентябр — Нукусда шаҳрининг 70 йиллиги нишонланди ва шаҳар "Дўстлик" ордени билан мукофотланди.
  • Октабр — Тошкентдаги „Осиё Гранит“ корхонаси ҳудудида қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи Австрия — Ўзбекистон қўшма корхонаси ишга тушди.
  • 15-ноябр — Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон либералдемократик партиясининг таъсис съезди бўлиб ўтди. Унда партия устави ва дастури тасдиқланди. Партиянинг „ХХИ аср“ ҳафталик газетаси таъсис этилди.
  • Ноябр — Термиз шаҳрида „Термиз—Хайратон“ кўприги олдида „Айритом“ божхона мажмуи ишга туширилди.
  • 27-ноябр — Бухоро шаҳрида тасаввуф илмининг йирик намояндаси Абдулхолиқ Ғиждувоний таваллудининг 900 йиллиги кенг нишонланди.
  • 3-декабр — Хоразм вилоятига Жалолиддин Мангуберди ордени топширилди.
  • 3-декабр — Андижон вилоятига Амир Темур орденини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Воқеалар

Вафот этган

Нобел мукофоти лауреатлари

  • Физика — Алексей Алексеевич Абрикосов, Виталий Лазаревич Гинзбург ва Антонй Жамес Леггетт
  • Кимё — Петер Агре ва Родериcк МаcКиннон
  • Физиология ва тиббиёт — Паул Лаутербур ва Петер Мансфиэлд
  • Иқтисодиёт — Роберт Энгле ва Лливе Грангер
  • Адабиёт — Жоҳн Максwелл Коэтзеэ
  • Тинчлик — Ширин Эбади