A4Tech
А4ТЕCҲ — Тайван компанияси[1], шахсий компютер учун ташқи қурилмалар ишлаб чиқарувчи хусусий компания.
|
| |
| Тури | Хусусий компания |
|---|---|
| Қачон асос солинган | 1987 |
| Жойлашуви |
|
| Асосчи(лари) | Роберт Ченг |
| Маҳсулот(лар)и | Клавиатуралар, сичқончалар, веб-камералар, акустика тизимлари, гарнитуралар, компютер учун бошқа ташқи қурилмалар |
| Брендлари | Блоодй Гаминг |
| Ишчилар сони |
|
| Вебсайти | www.а4теч.cом |
А4ТЕCҲ 1987-йилда Роберт Ченг томонидан ташкил этилган. Компаниянинг илк фаолияти компютер сичқончаларини ишлаб чиқаришдан бошланган. Кейинчалик эса маҳсулотлар ассортименти компютерларнинг бошқа турдаги ташқи қурилмалари билан тўлдирилган.
Ташкил этилган пайтдан то ҳозирги кунгача компания хусусий шаклда бўлиб келган. Эгалари сони ва уларнинг устав капиталидаги улушлари ошкор этилмаган. Бундан ташқари, компания фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботларни, савдо маълумотлари ва бошқа молиявий ҳисобларни эълон қилмайди. Бироқ, компаниянинг расмий веб-сайтида 2010-йилда компания 80 миллиондан ортиқ периферик қурилмаларни сотганлигини кўрсатади (совдо ҳажми эса пул кўринишида кўрсатилмаган).
Компаниянинг маҳсулотлари МДҲ мамлакатлари бозорларида 1990-йилдан бери мавжуд. 2012-йилда Россия бозоридаги савдода А4ТЕCҲ, фақат Хитойдан ортда қолиб, умумий савдо ҳажми бўйича иккинчи ўринни эгаллади[2]. 2015-йилдан бошлаб, А4ТЕCҲ янги о'йин бренди - Блоодй билан о'з э'тиборини Шимолий Америка бозорига қаратди.
Маҳсулотлар
Компютер учун ташқи қурилмалари:
- Клавиатуралар, сичқончалар (симли, симсиз, Блуэтоотҳ моделлари)
- Веб-камералар
- Компютер учун 2.0 ва 2.1 форматидаги фаол акустика тизимлари
- Микрофонли ва микрофонсиз гарнитуралар
- Ўйинчилар (геймерлар)га мўлжалланган маҳсулотлар
Блоодй Гаминг
2011-йилда А4Теч о'зининг иккинчи компютер о'йин брендини - Блоодй Гамингни ишга туширди. Дастлабки маҳсулотлар оптик анжомларни ташқи қурилмаларга, хусусан, клавиатура ва ўйин сичқонларига интеграциялашга қаратилган эди. Лас-Вегасдаги CЕС (2018) кўргазмасида Блоодй Лигҳт Стрике технологиясининг учинчи (ЛК Либра деб номланган) авлодини тақдим этди ва 2018-йил февралигача ўзининг тўлиқ янгиланган клавиатура портфелини ишга туширди.
Ишлаб чиқариш
Ишлаб чиқариш Хитойнинг Донггуан туманидаги ишчилар шаҳарчасида жойлашган:
- Фенгган — ишлаб чиқариш майдони 100 000 м2
- Ҳумен — ишлаб чиқариш майдони 40 000 м2
Ходимларнинг умумий сони 4 минг кишига яқин. 200 га яқин муҳандис янги маҳсулотларни ишлаб чиқиш билан шуғулланади.
Умумий ишлаб чиқариш ҳажми ойига 3 миллиондан ортиқ қурилма[2].
Бошқарув
Компания ташкил топганидан бери унинг доимий ва ўзгармаган раҳбари Роберт Ченг ҳисобланади.
Тузилиши
Қизиқарли фактлар
2010-йилда А4ТЕCҲ манипуляторлари Россия Жаҳон кибер ўйинлари финалининг расмий манипуляторлари эди[4]
Манбалар
- ↑ „Абоут Ус | А4ТЕCҲ Оффиcиал Wебсите“. ру.а4теч.cом. 2019-йил 14-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 14-июл.
- ↑ 2,0 2,1 „«Доступная Технология» А4Теч“. CНР.ру (ЗАО «СК Пресс») (2012). 2014-йил 28-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 31-март.
- ↑ „Cонтаcт Ус | А4ТЕCҲ Оффиcиал Wебсите“. ру.а4теч.cом. 2019-йил 14-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 14-июл.
- ↑ „А4Теч на WCГ 2010: определились официальные манипуляторы российского финала чемпионата“. Том'с Ҳардwаре (2010-йил 21-июл). 2010-йил 22-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 31-март.