АБН АМРО — Нидерландиядаги энг йирик банклардан биридир. Унинг тарихи 1824-йилга бориб тақалади, ХХИ аср бошларида у АБН АМРО Ҳолдинг глобал молиявий конгломератига айланди; жаҳон молиявий инқирози даврида банкротлик ёқасига келди; 2010-йилда у Нидерландиядаги банк бозорининг қарийб 20 фоизини эгаллаган ва қўшни мамлакатларда ҳам мавжуд бўлган янги АБН АМРО Банкга айлантирилди. Аксияларнинг назорат пакети давлатга тегишли.

АБН АМРО Банк Н.В.
Тури Оммавий компания
Тармоғи Андоза:ИСИC
Биржа листинги ААБА
Жойлашуви  Нидерландия: Амстердам
Директори Роберт Сваак
Буджети €395,62 млрд (2020)
Айланма даромади ▼€7,916 млрд (2020)
Операцион фойдаси ▼€2,66 млрд (2020)
Бойлиги ▼€20,989 млрд (2020)
Капиталлаштириш €4,35 млрд (22.07.2021)[1]
Ишчилар сони 19 234 (2020)
Вебсайти www.абнамро.cом

Тарихи

АБН АМРО 1990-йил охирида АБН ва АМРО банкларининг бирлашиши натижасида АБН АМРО Ҳолдинг Н.В. номи остида ташкил топган.

АБН банки (Алгемене Банк Недерланд) 1964-йил 3-октабрда Тwенцче Банк НВ (1861 -йилда ташкил этилган) ва Недерландсче Ҳанделсмаацчаппиж (1824 -йилда ташкил этилган) қўшилиши натижасида ташкил топган. Амро Банк эса 1964-йилда 1871-йилда ташкил этилган Амстердамсче Банк ва 1863-йилда ташкил этилган Роттердамсче Банкнинг бирлашиши натижасида ташкил топган.

2007—2008-йиллардаги молиявий инқироз бошланиши билан банкротлик ёқасига келди ва уни Европанинг учта банки, Роял Банк оф Сcотланд Гроуп, Фортис ва Групо Сантандер консорциуми 72 миллиард еврога сотиб олди. Нидерландия қисми Фортис банкига ўтди, аммо, тез орада унинг ўзи жиддий муаммоларни бошдан кечира бошлади ва миллийлаштирилди. 2010-йилда АБН АМРО бизнесининг Нидерландия қисми ва Фортис янги АБН АМРО Банк номи остида бирлаштирилди, сўнгра, уни босқичма-босқич хусусийлаштириш бошланди.

Банк Европадаги энг йирик банклар уюшмаси — АБЕCОР аъзоси ҳисобланади.

Фаолият

Даромаднинг асосий қисми соф фоиз даромадига тўғри келади, 2020-йилда 7,92 миллиард евро даромаддан соф фоиз даромади 5,86 миллиард еврони, йиғим даромади эса 1,56 миллиардни ташкил этди; Даромаднинг 6,41 миллиарди Нидерландиядан, 950 миллиони бошқа Европа давлатларидан, 330 миллиони АҚШдан, 200 миллиони Осиёдан келган. 396 миллиард евролик активларнинг 252 миллиарди берилган кредитлар (шундан 146 миллиарди ипотека), қабул қилинган депозитлар эса 239 миллиард еврони ташкил этди[2].

Асосий бўлимлар:

  • чакана банкинг — Нидерландиядаги чакана банк бозорининг 19 фоизини эгаллаган 112 та филиал тармоғи орқали 5 миллионга яқин мижозларга хизмат кўрсатади; даромад 3 миллиард евро, активлар 150 миллиард;
  • тижорат банки — Нидерландияда, шунингдек, Франсия, Германия ва Буюк Британияда айланмаси 250 миллион еврогача бўлган 350 минг корпоратив мижозларга хизмат кўрсатади; даромад 1,75 миллиард евро, активлари 41 миллиард;
  • хусусий банкинг — Нидерландия, Франсия, Германия ва Белгиядаги йирик хусусий мижозларга хизмат кўрсатиш; даромад 1,43 миллиард евро, банк активлари 17 миллиард, бошқарув остидаги активлар 190 миллиард евро, шундан 58 фоизи Нидерландияда;
  • корпоратив ва институционал банк — айланмаси 250 миллион эвродан ортиқ бўлган 2000 та корпорация ва молия институтларига хизмат кўрсатиш; даромади 1,68 миллиард евро, активлари 63 миллиард.

Энг йирик аксиядори давлат ҳисобланади (Нидерландия Молия вазирлиги), аксионерик капиталининг сотилмайдиган аксияларининг тўғридан-тўғри 49,9 %ига ва Эуронехт тизимининг Амстердам фонд биржасида рўйхатга олинган 6,4 % аксияларга эгалик қилади.

Шўба компаниялар

2020-йил учун АБН АМРО гуруҳи қуйидаги асосий тузилмалардан иборат:

  • АБН АМРО Банк Н.В. (Голландия)
  • Банқуэ Неуфлизе ОБC С.А. (Франсия)
  • Бетҳманн Банк АГ (Германия)
  • АБН АМРО Банк Н.В. Бранч Белгиум (Белгия)
  • АБН АМРО Ассет басед Финанcе Н.В., УК бранч (Бирлашган Қироллик)
  • АБН АМРО Банк Н.В. Осло Бранч (Норвегия)
  • АБН АМРО Сеcуритиэс Ҳолдингс (Денмарк) АпС (Дания)
  • АБН АМРО Cлеаринг Чиcаго ЛЛC (АҚШ)
  • Банcо АБН АМРО С.А. (Бразилия)
  • АБН АМРО Банк Н.В. Бранч Сингапоре (Сингапур)
  • АБН АМРО Банк Н.В. Бранч Ҳонг Конг (Гонконг)
  • АБН АМРО Cлеаринг Токё Cо. Лтд. (Япония)
  • АБН АМРО Банк Н.В. Бранч УАЭ/ДИФC (БАА)
  • АБН АМРО Cлеаринг Сйдней Птй Лтд. (Австралия)

Манбалар

  1. ↑ „АБНд.АС - АБН Амро Банк НВ Профиле“ (эн). Реутерс. 2021-йил 13-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 22-июл.
  2. ↑ „Аннуал Репорт 2020“ (эн). АБН АМРО Банк Н.В.. 2021-йил 20-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 22-июл.

Ҳаволалар