Atom elektr stansiyasi

Атом электр стансияси (АЭС) — технологик схемаси жиҳатидан иссиқлик электр стансиялари турига кирувчи электр стансия. Оддий иссиқлик электр стансиялари (ТЕС)да кўмир, нефт, қорамой (мазут) ва газ ёқилса, атом электр стансиясида ёқилғи сифатида уран ишлатилади. Атом электр стансиясининг асосий қисми атом қозони, яъни атом реактори. Атом электр стансиясида, кўпинча, атом реакторларининг. 4 типи қўлланади: 1) Сув-сувли (бунда сусайтиргич мода ўрнида ҳам, иссиқлик элтувчи модда ўрнида ҳам оддий сув ишлатилади); 2) Графит-сувли (сув — иссиқлик элтувчи, графит эса сусайтирувчи бўлади); 3) Оғир сувли (оддий сув иссиқлик элтувчи, оғир сув эса сусайтирувчи); 4) Графит-газли (газ — иссиқлик элтувчи, графит — сусайтирувчи). Замонавий атом энергетикасида асосан уран235 дан фойдаланилади. Унинг табиий захираси унчалик катта эмас, органик ёқилғининг эса атиги 10% ини ташкил қилади. Бу миқдор атом энергетикасини ёқилғи билан узоқ вақтгача таъминлай олмайди. Ядро ёқилғиси сифатида қўлланадиган плутоний-239 ва уран-233 олиш учун хом ашё хисобланадиган уран-238 билан торий-232 нинг захираси ер бағрида етарли миқдорда. Бу ядро ёқилғилари ердаги энергетик ресурсни тахминан. 1000 баравар оширади. Ҳозирги ёқилғи ишлаб чиқарадиган кўпайтирувчи атом реакторларида ёқилғи миқдорини ишлаш жараёнида орттириш мумкин. Масалан: Икки марта кўпайтириш учун тахминан 10 йилгача вақт кераклиги маълум. Демак, одамзод атом ёқилғисисиз қолмайди. Атом энергияси халқаро агентлигининг хабар беришича, 1985-йил охирида дунёнинг 26 мамлакатида атом электр стансияларида умумий қуввати 248577 МВт бўлган 374 реактор ишлаб турган. Шулардан умумий қуввати 77851 МВТ бўлган 93 реакторли АҚСҲ биринчи ўринда, қолганлари эса Франсия (37533 МВТ), собиқ СССР (26803 МВТ), Япония (23665 МВТ), собиқ ГДР (16429 МВТ) ва Англия (10120 МВТ). Дунёнинг кўплаб бошқа мамлакатларида ҳам атом электр стансиясилар ишлаб турибди. Ҳозирги вақтда халқ хўжалигининг электр энергиясидан фойдаланмайдиган бирор соҳасини топиш қийин. Шунинг учун электр энергияси ишлаб чиқариш йилдан йилга ортиб бормоқда. Масалан, 1980-йилда дунёда ишлатилган электр энергиясининг 5,6%, 1985-йилда — 10,8% ва 1988-йилда — 27% атом электр стансиясиларда ишлаб чиқилган.
Таққослаш учун 1987-йил АҚСҲ ишлатган энергиясининг 19%, Буюк Британияда 19%, Японияда 30%, ГФРда 34%, Франсияда 76% атом электр стансиясиларда ишлаб чиқилган. Лекин 1986-йил апрелда Чернобил (собиқ СССР) атом электр стансиясида бўлиб ўтган катта авария бутун дунё атом электр стансиясилар курилиши режаларини бузиб юборди. АҚСҲда қурилиш ишлари секинлаштирилди, Скандинавия мамлакатларида эса бутунлай тўхталди. Аммо ер юзидаги энергия манбалари ҳисобланмиш — нефт, газ, кўмир захиралари чекланганлигидан атом электр стансиясиларни такомиллаштиришдан бошқа илож йўқ. Атом энергияси манбаи уран ва торийнинг ер юзидаги захиралари дунё халқларининг энергияга бўлган талабини бир неча минг йиллар давомида қондириб туриш учун етарлидир. Келажакда атом электр стансиясилар етарли даражада ривожланади ва дунё мамлакатларининг умумий энергетика балансида етакчи ўринни эгаллайди[1].Дунёдаги биринчи Атом электр стансияси Россия Федерациясининг Обнинск шаҳрида ишга тушрилган.Ҳозирги кунда дунёнинг 38 та давлатида Атом электр стансияси фаолият олиб бормоқда.
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент 2000-йил.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |