2015

АЛДИ (АЛбречт ДИсcоунт) Германиянинг озиқ-овқат ва кундалик моллари сотиш билан шуғулланувчи бизнес тизимидир.

АЛДИ ҳақида

АЛДИ икки ака-ука милиардерлар исм-фамилияси ҳамда инглизча дисcоунт созларидан қисқартма ҳисобланади, Албречт-Дисcоунт. Бу фирма аслида икки алоҳида фирма ҳисобланади. Алди Суэд ва Алди Норд маркалари билан фарқ қилиб, Алди Суэд Германиянинг жанубида, Алди Норд эса, Германиянинг Шимолий қисмида фаолият олиб боради. Улар Германияда озиқ-овқат ва кундалик эҳтиёж молларини сотувчи йирик супермаркет тизимига эгалик қилишади. Бироқ, Алди супермаркетлар тизими бугунги кунда нафақат Германия балки бутун Европа бўйлаб ҳамда бошқа қиталарда кўплаб шубаларига эга. Масалан, Австрия ва Словенияда Алди дуконлари Ҳофер номи билан машҳур. Алди тизимининг йиллик даромади 37 миллиард доллар деб баҳоланади.

Қисқа Тарихи

Компания ака-ука Тео ва Карл Албрехтлар томонидан 1948-йилда, Германиянинг Эссен шаҳрида асос солинган. 1961-йилда Ака-укалар сигарет сотиш масаласида келиша олмай, икки алоҳида фирмага айрилишган. Бироқ, бугунга келиб, сигаретлар сотилишига илгари қарши бўлган Алди Суэд эгаси Карл, 2003-йилдан бошлаб сигарет сотилишига ўз рухсатини берган.

Алди дунёда

Алди Норд дўконлари Шимолий Германиядан ташқари, Белгия,Дания, Франсия, Люксембург, Голландия, Испания ва 2006 йилдан Португалияда фаолият олиб боради. Полшада ҳам шубалари очилиши кутилмоқда.

Алди Суэд эса, Жанубий Германия, Австрия, Словения, Ирландия, Бирлашган Қироллик, Швецария, Австралия ва АҚШда шубаларини очган.

Тижорат сиёсати

Бу супермаркетларни барча давлатларда харидорларни ўзига жалб қилувчи асосий жиҳати уларда сотиладиган молларнинг арзонлигидир. Алди Европадаги дискаунтер дўконлардан ҳисобланади. Ўзига хос жиҳатларда яна бири, бу дўконда ишлайдиганлар барча вазифаларни бажаришлари шарт, яни кассада ишлашдан тортиб, маҳсулотларларни жойлаштириш ва доконда тозалашгача. Шу ёсинда супермаркет ишчи кучига сарфланадиган харажатларини қисқартириш имконига эга бўлади. Бунга қошимча равишда доконларда маҳсулотлар устма-уст катта миқдорда жойлаштирилиб, расталарни тез-тез толдириб туриш учун ортиқча ишчиларни олишга ҳожат қолмайди. Алди доконларида, Оврупонинг копчилик доконларида бўлгани каби, мижозлар селофан пакетни сотиб олишлари шарт (ҳатто, Австралия ва Бирлашган Қиролликда ҳам), чунки бу умумий атроф муҳитни асраш сиёсатига мувофиқдир. Бироқ, мисол учун АҚШдаги АЛДИ доконларида бу тажриба ёлга қойилмаган.

Алдига муносабат

Германияда 1990-йилларгача Алди, камбағал ва қуйи табақа инсонлар харид қиладиган дўкон ҳисобланарди. Бироқ ГФР ва ГДР бирлашгач, кўплаб немислар харидларида иқтисод қилишга мажбур болишди. Шунингдек, 1999-йилда евро пул бирлиги киритилганда, омма фикрида пул алмашинуви даврида доконлар маҳсулот нархларини оширган деб ҳисоблаган бир пайтда, Алди "бугун ва аввал" деган ёзув билан евро ҳамда немис маркаси қийматида нархларни корсатган. Бу албатта, Алди обрусининг котарилишига олиб келган. Бироқ, Бирлашган Қироллик, Австралия ва ҳатто Германиянинг озида Алди доконлари жамиятнинг кам таминланган табақалари харид қиладиган жой деган умумий фикр сақланиб қолган.

Ҳаволалар

ҳттп://www.алди.де