АСИМО, матбуот-релизидан фото.

АСИМО (япон. アシモ, ашимо) Ҳонда Мотор Cомпанй томонидан яратилган одамсимон роботдир. Бўйи 130 сантиметр, вазни 52 килограмм бўлган бу робот кичкина фазогирни эслатади. АСИМО икки оёқда юриб, тезлигини 6 км/соат гача еткиза олади[1]. У Ҳонда'нинг Wако Фундаментал Техник Тадқиқотлар Марказида (Япония) ясалган. Унинг ҳозирги нусхалари 1986 йилда бошланган Э0 лойиҳасининг 11-авлодидир.

Расман, АСИМО "Адванcед Степ ин Инновативе МОбилитй" (Янги Ҳаракатланишда Катта Қадам). Ҳонда'нинг расмий манбалари бу номнинг Роботехниканинг Уч Қонуни муаллифи, илмий-фантаст ёзувчи Исааc Асимов билан алоқаси йўқлигини таъкидлашади. Қолаверса, япон тилидаги ашимо сўзи "оёқлар ҳам", деган маънога эга.

2007 йилга келиб, дунёда 46 та АСИМО нусхаси мавжуд.[2] Уларнинг ҳар бири $1 миллион атрофида нархланади,[3] баъзи нусхаларини эса йилига $166,000 эвазига ижарага олиш мумкин.[4]

Шунингдек

Манбалар

  1. ↑ АСИМО спеcифиcатионс бй Ҳонда
  2. ↑ Меэт АСИМО тҳе робот, 2007-09-30да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2007-09-30
  3. ↑ Сай Ҳелло То АСИМО, 2008-11-01да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2007-10-30
  4. ↑ Ҳуманоид робот гец жоб ас реcептионист, 2008-04-29да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2007-10-30