ATTO
АТТО – Тошкент ҳамда Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида жамоат транспорти ҳақини тўлаш учун мўлжалланган тўлов картаси.
|
ВАЛИТЕК томонидан чиқарилган АТТО валидатори | |
| Қолланилади: | Тошкент метрополитени ва автобуслар |
|---|---|
| Қўлланиладиган давлат |
|
| Оператор | ООО «АВТОМАТЛАСҲТИРИЛГАН ТРАНСПОРТ ТЎЛОВ ТИЗИМИ ОПЕРАТОРИ» |
| Қўлланиши бошлаган вақти | 2020-йил 1-январ |
| Сайт | атто.уз |
Умумий хусусиятлари
АТТО картаси НФC технологияси билан ишлаб чиқарилган пластик карта ҳисобланади. Агар АТТО картаси телефон рақамига уланган бўлса, карта йўқолган тақдирда картани телефон рақам орқали ҳам блоклаш мумкин, шундан сўнг блокланган картаги пулни янги очилган картага ўтказиб олишга имкон бўлади.
Карта 3 йил давомида хизмат қилади. Ушбу „АТТО“ карталарини карта автоматлари, саёҳат чипталари сотиладиган шаҳобчалар, „Тошшаҳартрансхизмат“ идораларидан ёки Тошкент метрополитенидаги кассалардан харид қилиш мумкин.
Чиқарилган карталар сони
2020-йил охирида сотилган АТТО транспорт карталари сони 180 мингдан ошди[1]. 2021-йилнинг 10 ойи давомида сотилган карталар сони 415 мингтани ташкил этди[2].
Карталар турлари
АТТО карталарини 4 хил турли рангдаги турлари мавжуд:
- Оддий (кўк карта)
- Мактаб ўқувчилари учун (яшил карта)
- Талабалар учун (сариқ карта)
- Ижтимоий ёрдамга муҳтожлар учун (қизил карта)[3]
Тарифлар
АТТОнинг махсус карталари олдиндан белгиланган 30 кунлик тарифлар билан сотилади. 30 кунлик тарифлардан ташқари 5, 10, 15 ёки 20 кунлик кунлик тарифлар мавжуд, бу орқари белгиланган муддат ичида транспорт карталаридан чекланмаган ҳолатда фойдаланишлари мумкин. Тарифсиз ягона карталарни эса 15 000 сўмга харид қилиш мумкин. Бунда харид нархидан 5 000 сўм карта ҳисоб рақамига ўтказилади. Карталарни кўк карта туридан фойдаланганда тўлов нархи нақд пул ёки банк карталари орқали тўланганда 2000 сўм, махсус транспорт карталари орқали тўланганда 1700 этиб белгиланган ва 1 соат ичида қайта транспортдан фойдаланганда нарх 700 сўмни 2 ва 3 марта фойдаланганда эса бепул бўлиши белгиланган[4][5].
| Тури | Керакли ҳужжатлар | Нархи | 30 кунлик тариф (автобус) | 30 кунлик йўл ҳақи (автобус + метро) |
|---|---|---|---|---|
| Оддий | — | 15,000 сўм | 160,000 сўм | 221,000 сўм |
| Мактаб картаси |
|
Бепул | 80,000 сўм | 110,500 сўм[6] |
| Талаба учун |
| |||
| Ижтимоий ёрдамга муҳтожлар учун |
|
Тарихи
2019-йил
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 25-ноябрдаги „Жамоат транспортида йўловчилар ташиш учун автоматлаштирилган тўлов тизимини жорий этиш тўғрисида“ги қарорига мувофиқ Тошкент шаҳри бошланди[7].
2020-йил
- 3-январдан АТТО транспорт карталари сотувга чиқди. Тўлов карталарининг нархи 11 000 сўмни ташкил этади. Ҳар бир картага олдиндан бир марталик тўлов миқдори юкланган. Карта орқали бир марталик йўл ҳақи 1 400 сўмни ташкил этади[8].
- 1-июл – АТТО рекламага қўл уриши, бунда йўловчиларга оператор ҳисобидан 5000 сўм бўлган ягона транспорт картаси бепул тақдим этилди. Тўлиқ сумма карта ҳисобига тушади.
- 1-декабр – аксия тугагандан сўнг Ягона картани олиш нархи 15 000 сўмни ташкил этди, шундан 5 000 сўми ҳисоб балансига тушади[9].
2021-йил
- 1-январдан АТТО тариф уланган транспорт карталари пайдо бўлди.
- 15-июл – Тошкент шаҳридаги микроавтобусларда АТТО карталари билан тўлов амалга оширилди[10]. Гулистон шаҳрида транспорт учун АТТО карталари билан тўлов йўлга қўйилди[11].
- 1-август ҳамда 31-сентябр оралиғида АТТО кўк карталарини олган одамлар автобус учун 1400 эмас 1300 тўлаши белгиланди[12].
- 20-октябр – Cлиcк ва МйУзcард билан биргаликда автобусларда ҚР кодлар ёрдамида тўлов йўлга қўйилди[13].
- Ноябр ойида "Буюк Ипак йўли" метро бекатида ФаcеПай технологиясидан фойдаланган ҳолда тўловни синовдан ўтказиш бошланди.
2022-йил
- Август – АТТО иловасида виртуал транспорт картаси ишга тушди[14].
2023-йил
Галерея
-
АТТО студент картасини олд томондан кўриниши
Манбалар
- ↑ „«Люди привыкают, это дело времени» — руководитель АТТО Тимур Азадов о транспортных картах, деньгах и планах“ (ру). Спот – Бизнес, технологии и инновации в Узбекистане (2021-йил 13-январ). 2021-йил 15-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 9-феврал.
- ↑ „Картоматы, велошеринг и ФаcеПай: АТТО рассказала о результатах и планах“. 2021-йил 22-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 3-май.
- ↑ „Красные Карты“. 2023-йил 23-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 23-ноябр.
- ↑ „Тарифы на проезд в общественном транспорте Ташкента повышаются с 1 ноября“ (2023-йил 28-октябр). Қаралди: 2023-йил 24-ноябр.
- ↑ „Три способа сэкономить на поездках в общественном транспорте Ташкента“ (2023-йил 31-октябр). Қаралди: 2023-йил 24-ноябр.
- ↑ „Тариф режалари“. Қаралди: 2023-йил 24-ноябр.
- ↑ „948-сон 25.11.2019. О внедрении автоматизированной системы оплаты за проезд перевозки пассажиров транспортом общего пользования“. лех.уз. 2020-йил 17-мартда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Тошкентда махсус транспорт тўлов карталаридан фойдаланиш бошланди“ (2020-йил 4-январ). Қаралди: 2023-йил 24-ноябр.
- ↑ „Рекламная акция оператора «АТТО» завершилась“.[сайт ишламайди]
- ↑ „Держатели транспортных карт АТТО будут ездить в маршрутках со скидками“. 2021-йил 28-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 3-май.
- ↑ „Второй после Ташкента: в общественном транспорте Гулистана вводятся карты АТТО“. 2021-йил 28-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 28-август.
- ↑ „Проезд по транспортной карте АТТО станет дешевле“. 2021-йил 28-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 3-май.
- ↑ „Картоматы, велошеринг и ФаcеПай: АТТО рассказала о результатах и планах“. 2021-йил 22-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 3-май.
- ↑ „Энди виртуал карталар сизнинг смартфонингизда“ (2022-йил 4-октябр). Қаралди: 2023-йил 24-ноябр.
- ↑ „Новая платежная система для пассажиров метрополитена (+видео)“. Уза.уз (2023-йил 3-март). 2023-йил 7-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 7-март.