АВ (ибронийча: אָב‎) - яҳудийлик календари бўйича бешинчи ой, дунё яратилиши бо’йича ҳисобланса, 11 ой бўлиб, таҳминан ёз фаслининг июл-август ойларига тўғри келади. Ав ойининг дастлабки тўққиз куни, айниқса, тўққизинчи куни (тиша бе-ав)ни яҳудий жамоаси мотам кунлари сифатида ўтказадилар. Авнинг тўққизинчи куни, яҳудийларнинг Қуддусдаги илк ибодатхонаси милоддан аввалги 586-йилда бобилликлар, иккинчи маротаба римликлар томонидан эрамизнинг 70-йилларида вайрон қилинган. Шунинг учун, яҳудийлар мазкур ойнинг то’ққизинчи кунини ибодат ва надоматда ўтказадилар. Ушбу кунда улар рўза тутадилар, синагогада Яҳвега илтижо қилиб, Еремиёнинг марсияси (Танаҳ китобининг 32-бўлими, Кетувимнинг 6-китоби)ни ўқийдилар. Ав ойи кириши билан, кийим-кечакларни ювиш, янгипояфзал кийиш (9 Ав учун махсус тикилган бўлса, бундан мустасно) каби бир қатор таъқиқлар мавжуд[1].

Манбалар

  1. ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 10.

Адабиётлар

  • Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.