Абдулла кулол (Кали Абдулло, 1815 – Риштон – 1900) – кулол, кошинпаз уста. Риштон ва Қўқонда ишлаган. Фарғона кулоллари ишларига бошчилик қилган. Худоёрхон ўрдасининг (ҳозирги Қўқон ўлкашунослик музейи) бош фасадини ранг-баранг кошинлар билан безашда қатнашган (1867—1873-йиллар). Абдулла кулол ишларидан намуналар (сопол идишлар) Ўзбекистон давлат санъат музейи ва Қўқон ўлкашунослик музейларида сақланади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил