Абдуллоҳ ар-Розий (арабча: عبد الله الرازی — Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ар-Розий аш-Шаъроний,? — 353/964,?) — сўфий.

Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ар-Розий аш-Ша’роний
Шахсий маълумотлар
Вафоти милодий 964-йил (ҳижрий 353-йил)
Дини Ислом
Танилган соҳаси сўфий

Биографияси

Манбаларда ҳаётига оид маълумотлар жуда кам. Асли Райлик бўлиб, Нишопурда туғилиб ўсган. Жунайд ал-Бағдодий ва Абу Абдуллоҳ ал-Бушанжий каби машҳур сўфийларнинг суҳбатида бўлган. Абу Усмон ал-Ҳирийнинг машҳур муридларидан бири бўлган.

Абдуллоҳ ар-Розийнинг бошидан кечган бир воқеадан кейин камтарликни ўзига дастур қилганлиги манбаларда зикр этилган. Суҳбатларида бўлган шайхлардан кўп фойдаланган, буларни ахлоқий ва маънавий ҳаётида тат­биқ қилган. Айниқса, руҳан пок­ланиш ҳамда янада юксак маънавий мартабаларга эришиш учун мураккаб риёзатни қўллаган. Буларнинг барчаси мушоҳада соҳиби сўфий бўлишини таъминлаган. Сўфийлар ҳам уни Нишопурда етишган улуғ шайхлар қаторига қўшганлар.

Шамсуддин аз-Заҳабий Абдуллоҳ ар-Розийни Ҳаким ат-Термизийнинг мажлисларига қат­нашгани ҳамда ундан Ҳоким ва ас-Суламий каби муҳаддислар ҳадис ривоят қилганини айтган. Нисба, куня ва исмларидаги ўхшашлик сабабидан уни Абдуллоҳ ал-Харроз (вафоти: 310/922-йили) билан адаштирадилар[1].

Адабиётлар

  1. Ас-Суламий. Табақāт ас-сӯфийя. — Қоҳира: 1389/1969. 170, 451-453;
  2. Ал-Қушайрий. Ар-Рисāла. — Қоҳира: 1972-74. 439, 495, 636;
  3. Аз-Заҳабий. Сияр. ХВИ. 65-66;
  4. Ломеъий. Нафаҳот таржимаси. — Истанбул: 1289. 272;
  5. Аш-Шаъроний. Ат-Табақāт ал-кубрā. — Қоҳира: 1954. И, 119-120;
  6. Ал-Муновий. Ал-Кавāкиб ад-дуррийя. — Қоҳира: 1938. ИИ, 38;
  7. Арусий. Натāиж ал-афкāр. — Дамашқ: ИИ, 4;
  8. Мустафа Билгин. „Абдуллаҳ эр-Рâзî“. ТДВ İА. — İстанбул: 1988. И, 128-129.

Манбалар

  1. ↑ Ислом энциклопедияси (ўзбекча,), 2020-йил. ИСБН 978-9943-59-267-4.