Шариф Абдулиллоҳ пошо ибн Муҳаммад (арабча: الشريف عبد الإله باشا بن محمد‎‎; усмонли туркча: شريف عبد الإله پاشا بن محمد‎‎) (1845-йил – 1908-йил 27-октябр) Авн уруғидан бўлиб, 1882-йилда қисқа муддатга Макка шарифи ва амири этиб тайинланган. 1908-йилга келиб, яна қайта Макка шарифи ва амирлигига тайинланган, бироқ Маккага етиб бормасдан вафот этган.

Абдулиллоҳ
الشريف عبد الإله باشا
Макка амири ва шарифи
Мансаб даври
1908-йил 24-сентябр – 1908-йил 27-октябр
Ўтмишдоши Али пошо ибн Абдуллоҳ
Вориси Ҳусайн пошо ибн Али
Мансаб даври
1882-йил сентябр – 1882-йил октябр
Ўтмишдоши Абдулмутталиб ибн Ғолиб
Вориси Авн ар-Рафиқ пошо
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1845-йил
Вафоти 1908-йил 29-октябр
Истанбул, Усмонли империяси
Отаси Муҳаммад Ибн Авн

Ҳаёти

Шариф Абдулиллоҳ ҳижрий 1261-йилда (милодий 1845) шариф Муҳаммад Ибн Авн оиласида туғилган. Оилада кенжа ўғил бўлган[1].

Ҳижрий 1299-йил шаввол ойининг 28-куни (1882-йил сентябр) Вали Усмон Нури пошо Зайд уруғидан бўлган шариф Абдулмутталиб ибн Ғолибни тахтдан ағдариб, ҳокимиятга эга чиққан. Абдулиллоҳ ибн Муҳаммадни эса ўзига шерик амир этиб тайинлаган. Ҳижрий 1299-йил (1882-йил октябр) Зулқаъда ойининг охирида султон Абдулҳамид ИИ ҳокимиятдан ағдарилиб, ўрнига Абдулиллоҳнинг укаси Авн ар-Рафиқ амир этиб тайинланган. Акаси Зулҳижжа ойининг бошида ҳокимият тепасига келгунга қадар (1882-йил октябр) Абдулиллоҳ амир вазифасини бажарган[2][3]. 1883-йилда Истанбулга кўчиб ўтган, у ерда Рабиулаввал ойининг 24-кунида (1883-йил 3-феврал) вазир унвонини олган ва Давлат кенгашига тайинланган[4][2][3].

1905-йилда Авн ар-Рафиқнинг вафотидан сўнг, Абдуллоҳ Вали Ратибнинг ўрнига жияни шариф Али ибн Абдуллоҳ амирликка тайинланган[5]. Али тахтдан ағдарилганидан сўнг, 1326-йил Рамазон ойининг 28-кунида (1908-йил 24-октябр) Абдулиллоҳ ниҳоят амир номини олган. Бироқ орадан бир неча кун ўтиб, ҳижрий 1326-йил шаввол ойининг 2 ёки 3-кунларида (1908-йил 27 ёки 28-октябр) Истанбулда вафот этган[3][1].

Турар-жойи

Абдуллоҳ пошонинг денгиз бўйидаги қароргоҳи Истанбулнинг Эмирган маҳалласидаги Şэрифлер Ялıсı (Шарифнинг яли) музейга айлантирилган[1].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 Узунçарşıлı 2003.
  2. ↑ 2,0 2,1 Даҳлан 2007.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 Ал-Гҳази 2009.
  4. ↑ (ота) Салнаме-йи Девлет-и Âлие-йи Османие. Истанбул. 1884. п. 66. Арчивед фром тҳе оригинал он 2024-04-11. ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20240411144158/ҳттп://ктп.исам.орг.тр/пдфсал/Д02467130100000039.пдф#паге=66. Қаралди: 2024-07-19. Абдулилллоҳ пошо]]
  5. ↑ Очсенwалд 1984.

Маълумотномалар

Абдулилллоҳ пошо
Авн уйи
Бану Қатода бўлими
Таваллуди: 1845 Вафоти: 27-октябр 1908
Сиёсий идоралар
Ўтмишдоши:
Абдулмутталиб ибн Ғолиб
Макка шарифи ва амири
1882-йил сентябр – 1882-йил октябр
Вориси:
Авн ар-Рафиқ
Ўтмишдоши:
Али пошо ибн Абдуллоҳ
Макка амири ва шарифи
1908-йил 24-октябр – 1908-йил 27-октябр
Вориси:
Ҳусайн бин Али