Abdurahmon Tchiani
Абдураҳмон Тчиани ёки Чиани (шунингдек Омар Тчиани, арабча: عبد الرحمن تشياني, франсузча: Абдоураҳамане Тчиани; 1960 ёки 1961-йил туғилган) — Нигер армияси генерали ва Нигер президенти гвардияси қўмондони[1]. У 2023-йил Нигер президенти Муҳаммад Базоумни ҳибсга олиш орқали уюштирилган давлат тўнтаришида асосий шахс сифатида танилган[2].
| Абдураҳмон Тчиани | |
|---|---|
|
Мансаб даври 2023-йил 26-июл – ҳозиргача | |
| Президент |
Муҳаммаду Иссуфу Муҳаммад Базоум |
| Ўтмишдоши |
лавозим жорий этилган Муҳаммад Базоум (Нигер президенти сифатида) |
|
Мансаб даври 2015-йил | |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1960 ёки 1961-йил Тиллабéри, Нигер |
| Мукофотлари |
|
| Мансублиги |
|
| Ҳарбий унвони | Генерал |
| Иштирок этган можаролари |
Нигердаги давлат тўнтаришига уриниш (2021) Нигердаги давлат тўнтариши (2023) |
Таржимаи ҳоли
Абдураҳмон Тчиани (шунингдек Абдураҳмон Чиани, Омар Чиани, Омар Тчиани) 1960-йил (бошқа манбаларга кўра 1961-йил) туғилган бўлиб, унинг аниқ туғилган куни номаълум. Айрим ОАВ маълумотларига кўра у Нигернинг Тиллабéри вилоятидан[3].
2015-йилда Тчиани Нигер президенти гвардияси қўмондони вазифасига тайинланган. Ўша пайтда у президент Муҳаммаду Иссуфу билан иттифоқдош бўлган. Абдураҳмон Тчиани 2018-йилда генерал унвонини олган[3].
У 2021-йилда давлат тўнтаришига қарши ҳаракатларни бошқарган. Шундан бир неча кун ўтиб Иссуфу президентликдан кетиб, бу лавозимни демократик йўл билан сайланган Муҳаммад Базоумга бўшатиб берган, Тчиани эса ўз лавозимини сақлаб қолган[3].
Тчиани 2023-йилнинг 26-июлида юз берган давлат тўнтариши пайтида президент қўриқчилари бошлиғи лавозимини эгаллаб турган. Ушбу воқеалар вақтида Тчиани жамоатчиликка кўринмаган лекин норасмий маълумотларга кўра давлат тўнтаришини айнан у бошқариб турган (шарҳловчиларга кўра Базоум Тчианини ўлдиришни режалаштирган)[4].
2023-йилнинг 28-июлида Тчиани давлат телевидениеси орқали чиқиш қилиб, ўзини Ватанни ҳимоя қилиш Миллий кенгашининг президенти деб эълон қилди. Унинг айтишича тўнтариш давлатни „аста-секин ва муқаррар ўлим“дан асраб қолиш учун амалга оширилган ва Базоум бу аччиқ ҳақиқатни яширишга уринган. Абдураҳмон Тчиани мамлакатнинг хавфсизлик стратегияси самарасизлигини танқид қилган аммо фуқаролик бошқаруви қачон қайта ўрнатилишини маълум қилмаган[5][6].
Манбалар
- ↑ Сей, Абдоулиэ „Омар Тчиани: Wҳо ис тҳе Генерал спеарҳеадинг Нигер'с cоуп?“ (эн-УС). АПАнеwс - Африcан Пресс Агенcй (2023-йил 26-июл). 2023-йил 27-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 27-июл.
- ↑ Аксар, Моусса. „Нигер солдиэрс сай Пресидент Базоум'с говернмент ҳас беэн ремовед“. Реутерс (2023-йил 27-июл). Қаралди: 2023-йил 27-июл.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 „Wҳо ис Омар Тчиани, тҳе суспеcтед браин беҳинд Нигер cоуп?“ (эн). www.алжазеэра.cом. Қаралди: 2023-йил 27-июл.
- ↑ „Нигер'с пресидент воwс демоcраcй wилл преваил афтер мутиноус солдиэрс детаин ҳим анд деcларе а cоуп“ (эн). АП Неwс (2023-йил 27-июл). Қаралди: 2023-йил 27-июл.
- ↑ „Нигер'с Генерал Абдоураҳамане Тчиани деcларес ҳимселф леадер афтер cоуп“ (эн). Франcе 24 (2023-йил 28-июл). Қаралди: 2023-йил 28-июл.
- ↑ „Нигер генерал Тчиани намед ҳеад оф транситионал говернмент афтер cоуп“ (эн). www.алжазеэра.cом. Қаралди: 2023-йил 28-июл.


