Абдувоҳид Неъматов (2001-йил 20-мартда туғилган) – ўзбекистонлик профессионал футболчи, Насаф клуби ва футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозабони.

Абдувоҳид Нематов
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Абдувоҳид Фурқат ўғли Нематов
Таваллуд санаси 2001-йил 20-март (2001-03-20) (25 ёш)[1]
Таваллуд жойи Жиззах, Ўзбекистон
Бўйи 1.83 cм (1⁄2 ин)
Амплуаси Дарвозабон
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Насаф
Рақами 35
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
Насаф
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2017— Насаф 101 (2)
Миллий терма жамоа‡
2017 Ўзбекистон У-17 3 (0)
2019—2021 Ўзбекистон У-20 3 (0)
2019—2024 Ўзбекистон У-23 7 (0)
2020— Ўзбекистон 7 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2024-йил 13-ноябр (утc) учун)
‡ Миллий терма жамоадаги голлари (1-январ 2023 (утc) учун)

Футболчилик фаолияти

Қарши шаҳрининг „Насаф“ клуби тарбияланувчиси. 2017-йилги мавсумда илк бор ўйинларда „Насаф“ жамоаси қайдномасидан ўрин олган. 2019-йилнинг 26-апрел куни Олмалиқнинг „ОКМК“ жамоасига қарши профессионал дебют ўйинини ўтказган. Насаф жамоасидаги фаолияти давомида Ўзбекистон Суперлигаснинг бир неча бор ой мураббийи танловида ғолиб бўлган[2][3]. „Насаф“ жамоаси билан биргаликда уч марта Ўзбекистон Кубоги соҳиби, икки марта Ўзбекистон Суперкубогида ғолиб бўлган. Абдувоҳид Қарши жамоаси таркибида клублар ўртасидаги Осиё мусобоқаларида 19 та ўйинда иштирок этган[4].

Халқаро

Ўзбекистон У23 терма жамоаси аъзоси сифатида 2020 (тўртинчи ўрин), 2022 (иккинчи ўрин) ва 2024-йилларда (иккинчи ўрин) ёшлар терма жамоалари ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этган. 2024-йилги турнир давомида Неъматов финалда Япония жамоасига қарши ўйинда бор-йўғи битта гол ўтказиб юборган ва мусобақа натижаларига кўра у энг яхши дарвозабон деб топилган[5].

Неъматов Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги дебютини 2020-йилнинг 3-сентябр куни Тожикистонга қарши ўртоқлик ўйинида ўтказган[6]. 2023-йилги CАФА Миллатлар Кубоги иштирокчиси. Абдувоҳид Ўзбекистон терма жамоасининг Қатарда бўлиб ўтган 2023-йилги Осиё Кубоги учун қайдномасига киритилган, аммо турнирда бирорта ҳам ўйин ўтказмаган.

Футбол бўйича 2026-йилги жаҳон чемпионати учун Ўзбекистон терма жамоаси қайдномасидан ўрин олган[7].

Ютуқлар

Клуб

Насаф

Шахсий

  • Осиё Кубогининг энг яхши дарвозабони (23 ёшгача): 2024

Мукофотлари

2025-йил 6-июнда Ўзбекистон ифтихори фахрий унвони билан тақдирланган[8].

Манбалар

  1. ↑ Плаер Профил глобалспорцарчиве.cом
  2. ↑ „УзПФЛ :: Лучший вратарь мая – Абдувохид Нематов“ (ру). пфл.уз (2019-йил 11-июн). 2024-йил 7-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 7-май.
  3. ↑ „Элдор Суюнов - лучший вратарь Суперлиги по версии «Инстат»“ (ру). Оламспорт.cом (2020-йил 29-декабр). 2024-йил 7-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 7-май.
  4. ↑ {{Соccерwай}} темплате миссинг ИД анд нот пресент ин Wикидата.
  5. ↑ „Абдувахид Нематов признан лучшим вратарем Кубка Азии до 23 лет“ (ру). Спорт Плус Қазақстан (2024-йил 4-май). 2024-йил 7-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 7-май.
  6. ↑ Узбекистан 2-1 Тажикистан
  7. ↑ „УзПФЛ“. Телеграм. Қаралди: 2026-йил 29-май.
  8. ↑ „Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 6-июндаги „Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ва мураббийларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида“ги фармони“. пресидент.уз (2025-йил 6-июн). 2025-йил 7-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 6-июн.

Ҳаволалар