Абера Рузиевна Рустамова (1953.12.8, Ромитан тумани) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (2000). Бухоро педагогика институтини тугатган (1974). 1974-йилдан Когон туманидаги 1мактабда математика ўқитувчиси. Дарсда янги педагогик технологиялардан фойдаланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил