Abruy qoʻzgʻoloni
Абруй қўзғолони — ВИ асрнинг 80-йилларида маҳаллий табақа — деҳқонларга ва савдо аристократиясига қарши Қуйи Суғд (ҳозирги Бухоро вилояти) аҳолиси камбағал табақасининг кўтарган қўзғолони. Қўзғолонга Абруй бошчилик қилган. Х асрда яшаган Бухоро тарихчиси Наршахийнинг хабар беришича, Бухоро аҳолиси Абруйни Бойканд (Пойкенд) шаҳрига ҳоким қилиб тайинлайди.
Абруй қўзғолонидан зарар кўрган деҳқонлар ва мулкдорларнинг кўпчилиги Турк хоқонлиги қўл остидаги Тароз ва Туркистон шаҳарларига қочиб бориб, Турк хоқони Қорачуриндан қўзғолончиларга қарши курашда ёрдам сўрайдилар. Қорачурин ўғли Шери Кишвар (Элбарс ёки Эларслон) бошчилигида Бухорога катта лашкар юборади. Натижада қўзғолон бостирилади. Бухородаги ерлар яна ўз эгалари — деҳқонларга қайтариб берилади[1].
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Абруй қўзғолони“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |