Absorbsiya
Абсорбсия (лотинча: „абсорбтио“ — ютилиш, лотинча: „абсорбео“ — ютаяпман сўзидан) — эритма ёки газ аралашмасидаги модда (абсорбат)ларнинг қаттиқ жисм ёки суюқлик (абсорбент)ларга ҳажмий ютилиши. Газларнинг суюқликларга абсорбсияланишидан нефтни қайта ишлаш, кокс-бензол ва бошқа саноат соҳаларида фойдаланилади. Газларнинг буғ ва суюқликларда эриш даражасининг турлилигига асосланган ҳолда абсорбсиядан техникада газларни тозалаш ва ажратишда ҳамда уларни буғ-газ аралашмаларидан ажратишда фойдаланилади. Абсорбсияга қарама-қарши жараён десорбсия дейилади, у эритма ютган газни ажратиб олиш ва абсорбентни регенерация қилишда қўлланади[1].ёқ
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Абсорбсия“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |