Абсурд (лотинча: аб — „ташқари“ ва сурдус — „гунг“) деб жиддий қаралмайдиган, мантиқсиз, асоссиз ёки ақлсиз бир нарса ёки ҳолатга айтилади. Кенг маънода абсурд тутуриқсизлик ва сафсата атамаларининг синоними сифатида ишлатилиши мумкин. Бироқ тор маънода абсурд мақсадсиз ёки сифациз фикрлашдан келиб чиққан қарор-хулосани билдирса, тутуриқсизлик ноўрин солиштиришни, сафсата эса лингвистик маъно йўқлигини англатади. Алберт Эйнштейн айтганки: „Ғоя аввал абсурд бўлиб туюлмаса, демак ундан умид йўқ“.

Яна қаранг