Abu Bakr Siddiq
Абу Бакр Сиддиқ, тўлиқ исми Абу Бакр Сиддиқ Абдуллоҳ ибн Абу Қаҳҳофа ибн Омир (тах. 573-йилда туг'илган — 634-йил 23-августда вафот этган) — Муҳаммад пайғамбар даъвати билан исломни биринчилардан бўлиб қабул қилган, дастлабки тўрт халифадан биринчиси (632—634). Тириклигида жаннат башорати берилган саҳобаларнинг биринчиси. Муҳаммад пайғамбарнинг энг яқин сафдоши, унинг қайнотаси (мўминларнинг онаси Ойшанинг отаси), йирик савдогар. Макканинг Қурайш қабиласидан бо'лган. Муҳаммад пайғамбарнинг вафотидан кейин 632-йилдан 634-йилда вафотига қадар Рошидун халифалигининг биринчи халифаси этибсайланган. Араб қабилаларининг Мадина ҳокимиятига қарши кўтарган қўзголонларини бостирган. Унинг халифалиги даврида араблар Ироқ ва Сурияни фатҳ қилган. Абу Бакр Сиддиқ Мадинада вафот этган ва Муҳаммад пайғамбарнинг ёнига дафн қилинган[1].
| Абу Бакр أَبُو بَكْر | |
|---|---|
| Аллоҳ расулининг халифаси Ал-Сиддиқ Розияллоҳу Анҳу | |
|
Истанбулдаги Аё София ибодатхонасида намойиш этиладиган, Абу Бакрнинг исми туширилган хаттотлик муҳри (лавҳаси) | |
| Рошидун халифалигининг 1-халифаси | |
| Салтанат |
632-йил 8-июн – 634-йил 23-август (2 йил-у 77 кун) |
| Давомчиси | Умар |
| Туғилиши |
Абдуллоҳ ибн Абу Қуҳофа милодий тах. 573-йил Макка, Ҳижоз, Арабистон |
| Вафоти |
23-август 634-йил (60 ёшда) (ҳижрий 13-йил 22-Жумодиссони ойи) |
| Дафн этилган жой | |
| Рафиқалари |
|
| Фарзандлари |
Асмо Абдураҳмон Абдуллоҳ Ойша Муҳаммад Умму Кулсум |
| Отаси | Абу Қуҳофа |
| Онаси | Умму ал-Хайр |
| Дини | Ислом |
Абу Бакр Бану Тайм қабиласидан бўлган Абу Қуҳофа ва Умму ал-Хайрнинг фарзанди бо'лган. У исломни қабул қилган энг дастлабки мусулмонлар сафида бо'либ, мушрикларга даъват қилган. Абу Бакрнинг номи биринчи мусулмон даъватчи сифатида эътироф этилган, чунки Муҳаммад пайг'амбарнинг бир қанча саҳобалари Абу Бакр орқали исломни қабул қилган. Исломни қабул қилишидан олдин исми Абдулкаъба бо'лган. Абдуллоҳ исмини Муҳаммад пайғамбар қўйган. Сиддиқ деб аталишига сабаб исро ва меърож ҳодисасини энг биринчи бўлиб тасдиқлаганлигидир. Муҳаммад пайғамбар унга Сиддиқ яъни иймони кучли деб лақаб берган. Маккадан Мадинага ҳижрат қилишда Муҳаммад пайғамбарга ҳамроҳлик қилган, шунингдек, ғорда ҳам бирга бўлган. Абу Бакр Муҳаммаднинг барча юришларида қатнашган, шунингдек, Бадр, Уҳуд, Ҳандақ, Худайбия ва бошқа жойлардаги жангларда иштирок этган. У обрўли ва бадавлат киши бўлгани учун кўп одамларга ёрдам қилган, Билол Ҳабашийни қулликдан сотиб олиб, озод этган. Муҳаммад пайг'амбар йўқлигида Абу Бакр намозларга имомлик қилган.
Пайг'амбар Муҳаммаднинг вафотидан кейин 632-йилда Абу Бакр Сақифада мусулмонларга биринчи халифа сифатида раҳбар бўлиб сайланган ва раҳбарликни қўлга олган. Унинг сайланиши бир қатор исёнкор қабила етакчилари томонидан эътирозлар билан қарши олинган. Абу Бакр ҳукмронлиги даврида бир қанча қўзғолонларни бостирган, шунингдек, Ридда урушлари натижасида мусулмон давлати ҳукмронлигини бутун Арабистон ярим ороли бўйлаб мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга муваффақ бўлган. Абу Бакр қўшни Сосонийлар ва Византия империяларига дастлабки ҳужумларга бошчилик қилган. Бу ҳужумлар унинг вафотидан кейинги йилларда охир-оқибат мусулмонларнинг Форсни забт этиши ва Левантни эгаллашига сабаб бо'лган.
Сиёсатдан ташқари Абу Бакр Қуръонни жамлаш ишлари билан ҳам эътироф этилади. Унинг шахсий халифалик мусъҳафи бўлган. 634-йил август ойида вафот этишидан олдин Абу Бакр Умарни (ҳ. 634–644) ўз вориси этиб тайинлаган. Муҳаммад билан бирга Абу Бакр Мадинадаги Ал-Масжид ан-Набавийда Яшил Гумбаз остида дафн этилган. Бу жой Исломдаги иккинчи энг муқаддас маскан ҳисобланади. Абу Бакр 2-йил, 2 ой-у 14 кун ҳукмронлик қилгач, касалликдан вафот этган. У табиий сабабларга кўра вафот этган ягона Рошидун халифасидир.
Абу Бакр Сиддиқ қисқа муддат ҳукмронлик қилган бўлса-да, унинг ҳукмронлик даври ўша даврнинг энг қудратли икки империяси ҳисобланмиш Сосонийлар ва Византия империяларига қарши муваффақиятли босқинларни ўз ичига олган. У бир неча ўн йил ичида тарихдаги энг йирик империялардан бирининг вужудга келишига сабаб бо'лувчи тарихий жараённи бошлаб берган. Маҳаллий араб исёнчи кучлари устидан қозонган ҳал қилувчи ғалабаси ислом тарихида муҳим аҳамият касб этади. Сунний мусулмонлар Абу Бакрни Рошидун халифаларнинг биринчиси, пайғамбарлар ва расуллардан кейинги энг улуғ шахс сифатида улуғласа, шиалик мазҳаби Абу Бакрни халифаликни ноҳақ эгаллаб олган киши ва Аҳл ул-Байтнинг рақиби деб билади.

Насаб ва унвонлари
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: „Эй Абу Бакр, умматим ичидан жаннатга биринчи кирувчи албатта, сен бўласан“, — дедилар.
Тўлиқ исми Абу Бакр Абдуллоҳ ибн Абу Қуҳофа Усмон ибн Омир ибн Амир ибн Каъб ибн Маъд ибн Тайим ибн Мурра ибн Каъб ибн Лу’ай ибн Ғолиб ал-Қураший ат-Таймий. Унинг насаби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Муррада бирлашади.
Ибн Саъд ривоятига кўра, Абу Бакрнинг тўлиқ исми Абдуллоҳ ибн Абу Қуҳофа ибн Омир ибн Амр ибн Каъб ибн Саъад ибн Тайм ибн Мурра ибн Каъб ибн Лу’айй ибн Ғолиб ибн Фиҳр ибн Молик ибн Ан-Нодир ибн Киноона ибн Хузайма ибн Мудрика ибн Илёс ибн Мудар ибн Низор ибн Маъадд ибн Аднон бўлган[3]. Бу насаб пайғамбар Муҳаммаднинг насаби билан олтинчи авлод Мурраҳ ибн Каъбда туташади.
Исмлари
Абу Бакрнинг туғилган пайтидаги исми Абдуллоҳ (عبد الله) бўлиб, „ Аллоҳнинг бандаси“ деган маънони англатади. Абу Бакр (أبو بكر) номи эса унинг куняси бўлиб, сўзма-сўз таржима қилинганда „тўнғичнинг отаси“ ёки „йигитларнинг отаси“ деган маънони билдиради. Бу сўз „ёш туя“ деган маънони англатувчи бакр сўзидан келиб чиққан. Маълумотларга кўра, Абу Бакр бу тахаллусни болалигида туяларни яхши кўргани ва бадавий қабилалар орасида улғаяр экан, туя болалари ва эчкилар билан ўйнагани туфайли олган[4][5]. Абу Бакрнинг отаси ҳам Абу Қуҳофа куняси билан машҳур бо'лган, асл исми эса Усмон бо'лган.
Шарафли тахаллуслари ва сифатлари
- Ас-Сиддиқ (садоқатли, ростгўй)[6] унинг энг машҳур унвони бўлиб, пайғамбар Муҳаммад томонидан Абу Бакр бошқалар шубҳа қилган пайтда Исро ва Меърож ҳақидаги ривоятга дарҳол ишонгани учун берилган[7]. Одатда, „содиқ“ деб таржима қилинса-да, тарихчи Фред Доннернинг таъкидлашича, бу атама тарихан унинг садақа йиғувчи сифатидаги роли билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин[8].
- Атиқ унинг дастлабки унвонларидан бири, исломни қабул қилишидан аввал ҳам қўлланилган бўлиб, „нажот топган“ деган маънони англатади. Термизий тўпламидаги заиф ривоятда келтирилишича[9], пайғамбар Муҳаммад кейинчалик бу унвонни яна бир бор таъкидлаб, Абу Бакрни „Аллоҳнинг оловдан (дўзахдан) озод қилгани (Атийқи)“ деб атаган, бу „нажот топган“ ёки „омон қолган“ деган маънони билдиради. Унинг Аллоҳ номи билан боғланиши эса Аллоҳга нақадар яқин ва унинг паноҳида эканини кўрсатади[10].
- Ас-Соҳиб Қур’онда шараф сифатида „ас-соҳиб“ (ҳамроҳ) деб аталади. Бу пайғамбар Муҳаммад билан бирга Мадинага ҳижрат қилган чоғида Қурайш қабиласидан яширинаётганда Жабал Савр ғорида унинг ҳамроҳи бўлганини ифодалайди[11]:
- Ал-Атқаа имом Жалолиддин ас-Суютий томонидан Қур’оннинг Лайл сураси тафсирида Ибн Аббосдан ривоят қилинган ҳадисда келтирилишича „энг тақводор“, „энг солиҳ“ ёки „Аллоҳдан энг кўп қўрқувчи“ деган маънони англатувчи „ал-Атқаа“ (арабча: الأتقى) сўзи мўминлар учун намуна сифатида Абу Бакрга ишора қилади[11][12].
- Ал-Аввоҳ (арабча: الأواه) Аллоҳга кўп илтижо қиладиган, раҳмдил ва дилбар (кўнгли юмшоқ) киши деган маънони англатади. Иброҳим ан-Нахаий Абу Бакрни ҳам раҳмдиллиги боис ал-Аввоҳ деб ҳам аташганини таъкидлаган[11].
Ибн Саъд шундай ривоят қилади: „Бир киши Ойшага: „Менга Абу Бакрни сифатлаб беринг“, деди. Бас, у киши: „У оппоқ, озғин, яноқлари кичик, бироз эгилган, изори икки ёнбошида турмай, сирпаниб кетадиган, юзи ичига кирган, кўзлари чуқур, пешонаси дўнгроқ ва қушдек енгил одам эди. Унинг сифати ана шундоқ“, деб жавоб берди“.
Бошқа бир ривоятда Ойша: „Абу Бакр (соч-соқолини) ҳина ва катм — махсус бўёқ билан бўяб юрарди“, — деб айтган.
Яна бошқа бир ривоятда Анас розияллоҳу анҳу: „Расулуллоҳ Мадинага келганларида у зотнинг саҳобалари ичида Абу Бакрдан бошқа соч-соқолига оқ тушгани йўқ эди. У ҳина ва катм билан бўяб юрарди“, — деган[13].
Таваллуди ва ёшлиги
Абу Бакр 573-йилларда Маккадаги Қурайш қабилалар иттифоқининг Бану Тайм уруғига мансуб бой оилада туғилган[14]. У пайғамбар Муҳаммаднинг таваллудидан 2 йил-у бир неча ой кейин дунёга келган. Унинг отаси Абу Қуҳофа Усмон ибн Омир, онаси эса Умму ал-Хайр Салмо бинти Сохр ибн Амр[15] бўлиб, Абу Қуҳофанинг амакисининг қизи бўлган.
Унинг болалиги ўша даврдаги бошқа араб болалари каби ўзларини Аҳл-и-Баъээр (туя аҳли) деб атаган бадавийлар орасида ўтган, туяларга алоҳида меҳр қўйган. Ёшлигида туя болалари ва эчкилар билан ўйнар, туяларга муҳаббати туфайли унга Абу Бакр яъни „туя боласининг отаси“ (куня) тахаллуси берилган[16][17].
Маккалик бой савдогар оилаларининг бошқа фарзандлари каби Абу Бакр ҳам саводли бўлиб, шеъриятни яхши кўрган. У ҳар йили Указга борар ва шеър ўқиладиган мажлисларда қатнашарди. Унинг хотираси жуда кучли бўлиб, араб қабилаларининг насабномаси, уларнинг ривоятлари ва сиёсати ҳақида яхши билимга эга бўлган[18].
Ривоят қилинишича, Абу Бакр ҳали бола пайтида отаси уни Каъбага олиб бориб, бутлар олдида дуо қилишни сўраган. Отаси бошқа иш билан чиқиб кетган, Абу Бакр эса ёлғиз қолган. Абу Бакр бир бутга мурожаат қилиб: „Эй худойим, менга чиройли кийимлар керак, уларни менга ато эт“, — деган. Бутдан жавоб бўлмаган. Сўнг бошқа бутга: „Эй худо, менга мазали таом бер. Қаранг, жуда очман“, — деган. Бут яна жавоб қайтармаган. Ёш Абу Бакр сабрсизланган ва бир тошни кўтариб, бутга қараб: „Мана, мен сенга тош отмоқчиман, агар сен худо бўлсанг, ўзингни ҳимоя қил“, — деган. Абу Бакр бутга тош отган ва Каъбадан чиқиб кетган[19]. Шунга қарамай, Абу Бакрнинг исломни қабул қилишидан аввал у ҳаниф сифатида амал қилгани ва ҳеч қачон бутларга сиғинмагани қайд этилган[20].
Абу Бакр Сиддиқ фақат тижорат кетидан катта мол-мулк орттирган. Шу билан бирга у ҳайр-у эҳсонлари ва мурувватлари билан жоҳилият аҳли орасида яхши ном чиқарган. Абу Бакр Қурайшнинг раҳбарларидан бўлиб, маслаҳат ва машварат ишларида доимо иштирок этган, кишиларнинг муҳаббатини қозонган эди. Унга Қурайшнинг хун ва қарз тўлаш ишлари топширилган эди. Жоҳилият даврида арабларнинг марказлашган давлатлари бўлмаганлиги учун Макка аҳли турли вазифаларни турли қабилаларга бўлиб берган. Бир қабила кишиларни меҳмон қилишга мас’ул бўлса, бошқаси Каъбага қарашга, ян бошқаси эса мажлис ўтказишга мас’ул бўлган. Абу Бакрнинг қабиласига юкланган вазифалардан бири дия ва қарзлар иши бўлган.
Пайғамбарнинг саҳобаси

Баъзи сунний олимлар ва барча шиалик ривоятларига кўра, Хадича бинт Хувайлиддан кейин исломни қабул қилган иккинчи киши Али ибн Абу Толиб бўлган. Бироқ тарихчи Ибн Касир „Ал-бидоя вал-ниҳоя“ асарида бу қарашни эътиборсиз қолдириб, илк мусулмон бўлган кишиларни ижтимоий гуруҳлар бўйича таснифлайди. Унга кўра, Хадича исломни қабул қилган биринчи аёл, Зайд ибн Ҳориса биринчи озод қилинган қул, Али ибн Абу Толиб биринчи туғилган бола, Абу Бакр эса исломни қабул қилган биринчи эркин балоғатга етган эркак бўлган[21][22][23].
Маккадаги кейинги ҳаёти
Абу Бакр Сиддиқнинг рафиқаси Қутайла бинт Абдулуззо исломни қабул қилмаган ва у билан ажрашган. Бошқа рафиқаси Умму Рувмон эса исломни қабул қилиб, мусулмон бўлган. Унинг Абдураҳмондан ташқари барча фарзандлари исломни қабул қилган. Шундан сўнг Абу Бакр ундан юз ўгирган. Абу Бакрнинг мусулмон бўлиши кўплаб одамларнинг исломга киришига сабаб бўлган. Шунингдек, яқин дўстларини ҳам исломни қабул қилишга ундаган[24][25]. Абу Бакр даъвати билан исломни қабул қилганлар қуйидагилар[26]:
- Усмон ибн Аффон (бўлажак учинчи Рошидун халифаси)
- Зубайр ибн ал-Аввом (шўро аъзоси ва муҳим ҳарбий етакчи)
- Талҳа ибн Убайдуллоҳ (Абу Бакрнинг амакиваччаси ва машҳур саҳоба)
- Абдураҳмон ибн Авф (бой савдогар ва илк давлатнинг муҳим аъзоси)
- Саъд ибн Абу Ваққос (Мусулмонларнинг Форсни забт этиш юришлари қўмондони)
- Абу Убайда ибн ал-Жарроҳ (Шомдаги бош қўмондон)
- Абу Салама (пайғамбарнинг эмикдош укаси ва Ҳабашистонга илк ҳижрат қилган кишилардан)
- Холид ибн Саид (илк мусулмон бўлган кишилардан ва кейинчалик рошидун халифалиги қўшини етакчиси)
Абу Бакрнинг исломни қабул қилиши пайғамбар Муҳаммаднинг даъватида муҳим бурилиш нуқтаси бўлди. Маккада қуллик кенг тарқалган эди ва кўплаб қуллар исломни қабул қилди. Оддий озод киши исломни қабул қилганда қаршиликларга қарамай ўз қабиласининг ҳимоясидан баҳраманд бўла оларди. Бироқ қуллар учун бундай ҳимоя мавжуд эмас эди ва улар, одатда, таъқиб ҳамда зулмга учрар эди. Абу Бакр қулларга ачинди, шу сабабли саккиз кишини (тўрт эркак ва тўрт аёл) сотиб олиб, уларни озод қилди. уларнинг озодлиги учун 40 000 динор тўлади[27][28]. У, шунингдек, кейинчалик муаззин бўлган Билол ибн Рабоҳни ҳам озод қилгани билан танилган эди.
Эркаклар:
Аёллар:
Абу Бакр озод қилган қулларнинг аксарияти ё аёллар, ё қари ва ожиз эркаклар эди[29]. Отаси ундан нега у ўзига куч бўла оладиган бақувват, ёш қулларни озод қилмаётганини сўраганида Абу Бакр қулларни ўзи учун эмас, балки Аллоҳ розилиги учун озод қилаётганини айтган.
Қурайш томонидан таъқиб
Ислом дини пайдо бўлганидан кейинги 3 йил давомида мусулмонлар эътиқодини яширин тутди. 613-йилда исломий анъанага кўра, пайг'амбар Муҳаммад Аллоҳ томонидан одамларни исломга ошкора даъват этишга буюрилди. Абу Бакр биринчи бо'либ кишиларга оммавий равишда мурожаат қилиб, уларни Муҳаммад пайг'амбарга байъат қилишга чақирган[30]. Ғазаб устида Қурайш қабиласининг йигитлари Абу Бакрга ёпирилиб, уни ҳушидан кетгунича дўппослаган[31]. Бу ҳодисадан сўнг унинг онаси исломни қабул қилган. Абу Бакр Қурайш томонидан кўп бор таъқиб қилинган. Унинг эътиқоди ўз уруғи томонидан ҳимоя қилиниши мумкин бўлса-да, бутун Қурайш қабиласи уни ҳимоя қилмаган.
Маккадаги сўнгги йиллари
617-йилда Қурайш қабиласи Бану Ҳошим қабиласига қарши бойкот жорий қилди. Пайг'амбар Муҳаммад Бану Ҳошимдан бўлган тарафдорлари билан бирга Маккадан четроқ бир довонда ажратиб қўйилди. Бану Ҳошим билан барча ижтимоий алоқалар узилди ва улар худди қамоққа тушиб қолгандек бо'лди[32]. Бундан олдин кўплаб мусулмонлар Ҳабашистонга (ҳозирги Эфиопия ва Эритрея) ҳижрат қилган эди. Абу Бакр бу ҳодисадан изтиробга тушиб, Яман томон йўл олди, у ердан Ҳабашистонга кетмоқчи эди. У Макка ташқарисида Қораҳ қабиласи бошлиғи Ад-Дуғна билан учрашди. Ад-Дуг'на Абу Бакрни Қурайшлардан ўз ҳимоясига олишни таклиф қилди. Бу эса Абу Бакрга енгиллик берди ва у Маккага қайтди. Бироқ Қурайш босими остида Ад-Дуғна ва'да қилган ҳимоясидан воз кечишга мажбур бўлди. Қурайшликлар яна Абу Бакрни таъқиб остига олишни давом эттирди.
620-йилда пайг'амбар Муҳаммаднинг амакиси ва ҳомийси Абу Толиб ибн Абдулмутталиб ҳамда хотини Хадича вафот этди. Абу Бакрнинг қизи Ойша эса пайг'амбар Муҳаммад билан унаштирилди, бироқ никоҳ маросими кейинроқ ўтказилиши белгиланди. 620-йилда Абу Бакр пайг'амбар Муҳаммаднинг Исро ва Меърожини тасдиқлаган биринчи киши эди[33].
Мадинага ҳижрат

622-йилда Ясриб (кейинчалик Мадина) мусулмонларининг таклифига биноан пайғамбар Муҳаммаднинг ўз издошларига у ерга ҳижрат қилишни буюрди. Ҳижрат гуруҳ-гуруҳ бўлиб бошланди. Али Маккада қолган энг сўнгги киши бўлиб, мусулмонлар олган қарзларини тўлаш ишларига масъул сифатида қолдирилди. Икрима ибн Абу Жаҳл бошчилигидаги Қурайшлар пайғамбар Муҳаммадни ухлаб ётганида ўлдирмоқчи бўлганида, Муҳаммаднинг тўшагида Али ётган эди. Абу Бакр эса пайғамбар Муҳаммад билан Мадинага ҳижрат сафарида ҳамроҳ бўлди. Қурайш хавфи сабаб улар асосий йўлдан бормай, тескари томонга йўл олди ва Маккадан тахминан 5 мил жанубдаги Жабал Саврда жойлашган ғорда паноҳ топди. Абу Бакрнинг ўғли Абдуллоҳ ибн Абу Бакр Қурайшнинг режа ва муҳокамаларини эшитиб, кечалари ғорда яширинаётганларга хабар етказарди. Абу Бакрнинг қизи Асмо бинти Абу Бакр уларга ҳар куни овқат олиб келарди[34]. Абу Бакрнинг хизматкори Омир эса ҳар кеча ғор оғзига эчкилар подасини ҳайдаб келарва эчкиларни шу ерда соғиб берарди. Қурайш ҳар томонга қидирув гуруҳларини юборди. Бир гуруҳ ғорнинг кириш қисмига жуда яқин келган, аммо яширинганларни кўра олмаган.
Мадинадаги ҳаёти
Хорижа ибн Зайд ал-Ансорий Мадина чеккасидаги Сунҳ ҳудудида яшарди, Абу Бакр ҳам ўша ерга жойлашди. Абу Бакрнинг оиласи Мадинага етиб келгач, у Муҳаммад пайг'амбарнинг уйига яқинроқ жойдан яна бир уй сотиб олди[35]. Макка иқлими қуруқ бўлса, Мадина иқлими нам эди. Шу сабабдан кўпчилик муҳожирлар келиши билан касал бўлиб қолди. Абу Бакр ҳам бир неча кун иситмалаб ётди. Бу вақт давомида Хорижа ва унинг оиласи уни парвариш қилди. Маккада Абу Бакр улгуржи мато сотувчи савдогар бо'либ, Мадинада ҳам шу ишини давом эттирди. У Сунҳда янги дўкон очди ва у ердан Мадина бозорига мато етказиб турилди. Тез орада унинг савдоси равнақ топди. 623-йил бошида аллақачон Муҳаммад пайг'амбарга турмушга чиққан Абу Бакрнинг қизи Ойша оддий никоҳ маросимидан сўнг унинг уйига кўчиб о'тди. Бу эса Абу Бакр ва пайг'амбар Муҳаммаднинг ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлади[36].
Пайғамбар Муҳаммад давридаги ҳарбий юришлар
Бадр жанги
624-йилда Абу Бакр мусулмонлар билан Макка Қурайши ўртасидаги биринчи жанг Бадр жангида қатнашган. Бироқ у асосий жанг майдонида эмас, балки пайғамбар Муҳаммад чодирининг қоровулларидан бири бўлган бўлиши мумкин. Шу муносабат билан кейинчалик Али ўз ҳамроҳлари саҳобалардан одамлар орасида кимни энг жасур деб ҳисоблашларини сўради. Ҳамма Алининг ўзини энг жасур инсон деб билди. Шунда Али шундай жавоб берди:
Йўқ, Абу Бакр кишиларнинг энг жасуридир. Бадр жангида биз Аллоҳнинг Расулига чодир тайёрладик, бироқ уни қўриқлаш вазифасига кўнгилли бўлиш сўралганда Абу Бакрдан бошқа ҳеч ким олдинга чиқмади. У яланғочланган қилич билан Аллоҳнинг Пайғамбари ёнида турди ва у томонга ўтишга журъат қилган кофирларга ҳужум қилиб, у зотни улардан ҳимоя қилди. Шунинг учун ҳам у энг жасур кишидир[37].
Сунний манбаларда келтирилишича, шундай ҳужумлардан бирида Абу Бакр қалқонининг икки ҳалқаси пайғамбар Муҳаммаднинг муборак ёноқларига ботиб киради. Абу Бакр бу ҳалқаларни суғуриб олиш ниятида олдинга интилади, бироқ Абу Убайда ибн Жарроҳ бу ишни унга қўйиб беришини сўрайди ва жараён давомида ўзининг иккита олдинги тишидан айрилади. Ушбу ривоятларда, кейинчалик Абу Бакр бошқа саҳобалар билан биргаликда пайғамбар Муҳаммадни хавфсиз жойга олиб боргани айтилади[36].
Уҳуд жанги
Абу Бакр Сиддиқ 625-йилда Уҳуд жангида қатнашган. Бу жангда мусулмонларнинг аксарияти тарқалиб кетган, шунингдек, Абу Бакрнинг ўзи ҳам яраланган[38]. Жанг бошланишидан олдин унинг ўғли Абдураҳмон (у пайтда ҳали мусулмон эмас, Қурайш томонида жанг қилаётган эди) олдинга чиқиб, яккама-якка жанг қилишга чорлаган. Абу Бакр бу чорловни қабул қилган, аммо пайғамбар Муҳаммад уни тўхтатган[39]. Жангнинг иккинчи босқичида Холид ибн ал-Валиднинг отлиқ қўшини мусулмонларга орқадан ҳужум қилган ва бунинг натижасида мусулмонларнинг ғалабаси мағлубиятга айланган[40][41].
Хандақ жанги
627-йилга келиб Абу Бакр Хандақ жангида, шунингдек Бану Қурайза қамалида қатнашди[36]. Хандақ жангида Муҳаммад пайғамбар хандақни бир нечта қисмга бўлиб, ҳар бир қисмни қўриқлаш учун алоҳида бўлинма жойлаштирди. Бўлинмалардан бирига Абу Бакр қўмондонлик қилган эди. Душман хандақдан ўтишга уриниш мақсадида тез-тез ҳужум уюштирган, бироқ бу ҳужумларнинг барчаси қайтарилган. Ушбу воқеани хотирлаш мақсадида, Абу Бакр душман ҳужумларини қайтарган жойда кейинчалик Масжид ас-Сиддиқ ном номланган масжид бунёд этилган[42][36].
Хайбар жанги
Абу Бакр Хайбар жангида ҳам иштирок этган. Хайбарда саккизта қалъа бўлиб, улар орасида энг қудратлиси ва энг яхши қўриқланадигани Ал-Қамус деб аталарди. Пайғамбар Муҳаммад Абу Бакрни бир гуруҳ жангчилар билан Ал-Қамус қал’асини эгаллаш учун юборган, аммо улар бунга эриша олмаган. Пайғамбар Муҳаммад Умарни ҳам бир гуруҳ жангчилар билан Ал-Қамусга юборган, лекин Умар ҳам бу қал’ани забт эта олмаган[43][44][45][46]. Бошқа айрим мусулмонлар ҳам қалъани эгалашга уринган, аммо бу уринишлар муваффақсизлик билан якунланган[47]. Ниҳоят, пайғамбар Муҳаммад Алини юборга ва Али душман етакчиси Марҳабни енгишга муваффақ бўлган[45][48].
Муҳаммаднинг сўнгги йилларидаги ҳарбий юришлари
629-йилда пайғамбар Муҳаммад Амр ибн ал-Осни Зот ас-Салосилга юборди, сўнгра қўшимча куч сўраб қилинган чақириққа жавобан Абу Убайда ибн Жарроҳни жўнатди. Абу Бакр ва Умар ибн Жарроҳ қўмондонлигидаги қўшин таркибида лашкарга бошчилик қилди. Улар ҳужум уюштиришди ва душманни мағлуб этишди[49]. 630-йилда мусулмонлар Маккани фатҳ этганида Абу Бакр ҳам қўшин таркибида эди[50]. Фатҳдан олдин унинг отаси исломни қабул қилган[51][52].
Ҳунайн ва Тоиф жанглари
630-йилда мусулмон лашкари Ҳунайн водийсидан (Маккадан тахминан 11 мил шимоли-шарқда) ўтаётганида маҳаллий қабилаларнинг камончилари томонидан пистирмага учради. Кутилмаганда ҳужумга учраган мусулмон қўшинининг олдинги сафи ваҳимага тушиб қочди. Катта саросима юз берди, туялар, отлар ва одамларнинг ўзлари ҳам пана жой излаб бир-бирига урила бошлади. Муҳаммад пайғамбар эса собит турди. Унинг атрофида тўққиз нафар саҳобалари қолди, холос. Шунингдек, саҳобалар орасида Абу Бакр ҳам бор эди. Муҳаммад пайғамбарнинг кўрсатмаси билан унинг амакиси Аббос ибн Абдулмутталиб баланд овозда: „Эй мусулмонлар, Аллоҳнинг пайғамбарининг олдига келинглар“, деб чақирди. Чақириқ мусулмон аскарларига эшитилди ва улар Муҳаммаднинг ёнига йиғилди. Мусулмонлар тўплангач, Муҳаммад душманга қарши ҳужумга ўтишни буюрди. Кейинги жангда қабилалар тор-мор этилиб, Аутас томон қочди.
Муҳаммад Ҳунайн довонини қўриқлаш учун бир бўлинма қолдириб, асосий қўшин билан Аутасга йўл олди. Аутасдаги тўқнашувда қабилалар мусулмонларнинг зарбасига дош бера олмади. Қаршиликни давом эттириш бефойда эканлигини билиб, қўналғани йиғиб, Тоифга чекинишди. Муҳаммад Абу Бакрни Тоифга уюштирилган ҳужумга бошлиқ этиб тайинлади. Қабилалар қалъага беркиниб, очиқ майдонга чиқмади. Мусулмонлар манжаниқлардан фойдаланди, аммо сезиларли натижа бўлмади. Мусулмонлар тестудо сафи яъни сигир терисидан қилинган қоплама билан ёпилган аскарлар гуруҳи дарвозани ёқиш учун яқинлашадиган усул фойдаланишга уринди. Бироқ душман тестудо устига қиздирилган темир парчаларини ташлади ва бу уриниш ҳам самарасизлик билан якунланди.
Қамал икки ҳафта давом этди, қалъада эса ҳануз заифлик аломати кўринмади. Пайғамбар Муҳаммад ҳарбий кенгаш чақирди. Абу Бакр қамални тўхтатиш мумкинлигини ва Аллоҳ қалъанинг қулашига сабаблар яратишини маслаҳат берди. Маслаҳат қабул қилинди ва 630-йил декабрида Тоиф қамали бекор қилиниб, мусулмонлар қўшини Маккага қайтди. Бир неча кундан сўнг қўмондон Молик ибн Авф Маккага келди ва мусулмон бўлди[53].
Амир ал-ҳаж бўлиши
630–631-йилларда (ҳижрий 9-йил) пайғамбар Муҳаммад Абу Бакрни амир ал-ҳаж этиб тайинлаб, Мадинадан Маккага борадиган қарийб 300 нафар ҳожига бошчилик қилишни топширди[54]. 631-йилда пайғамбар Муҳаммад Мадинадан 300 нафар мусулмондан иборат гуруҳни янги исломий тартибда Ҳаж амалини адо этиш учун юборди. Бу гуруҳга раҳбар сифатида эса Абу Бакрни тайинлади. Абу Бакр ва унинг гуруҳи Ҳажга йўл олганидан кейинги куни Муҳаммадга янги ваҳий яъни Қуръоннинг тўққизинчи Тавба сураси нозил бўлди[55]. Ривоят қилинишича, ваҳий келганда кимдир Муҳаммад пайғамбарга бу хабарни Абу Бакрга етказишни таклиф қилган. Муҳаммад пайғамбар эса ваҳийни фақат ўз хонадонидан бўлган эркак эълон қилиши мумкинлигини айтган[44].
Шиалик манбаларига кўра, пайғамбар Муҳаммад Алини ҳузурига чақириб, қурбонлик куни одамлар Минаошаҳрида тўпланган одамларга Тавба сурасининг бир қисмини ўқиб эшиттиришни топширди. Али Муҳаммад пайғамбарнинг қулоғи кесилган туясида йўлга чиқди ва Абу Бакрга етиб олди. Али карвонга қўшилгач, Абу Бакр унинг буйруқ бериш учун келганми ёки буйруқ етказиш келганини сўради. Али Абу Бакрнинг ўрнини Амир ал-Ҳаж сифатида эгаллаш учун келмаганини, унинг ягона вазифаси пайғамбар Муҳаммад номидан одамларга махсус хабарни етказиш эканини айтди[56].
Маккада Абу Бакр Ҳаж маросимига бошчилик қилди, Али эса пайғамбар Муҳаммад номидан унинг сўзларини ўқиб эшиттирди. Унинг асосий бандлари:
- бундан буён мусулмон бўлмаганларга Каъбани зиёрат қилиш ёки ҳаж адо этишларига рухсат берилмаслиги;
- ҳеч ким Каъбани яланғоч ҳолда тавоф қилмаслиги;
- Ширкга йўл қўйилмаслиги, мусулмонлар мушриклар билан тузган келишувлар белгиланган муддатларгача бажарилиши, келишув бўлмаган жойларда тўрт ойлик муҳлат берилиши, шундан кейин мушрикларга ҳеч қандай ён берилмаслиги лозим эди.
Шу кундан бошлаб янги давр бошланди ва Арабистонда фақат ислом дини устун бўлиши керак эди.
Абу Бакр Сиддиқ юриши
Абу Бакр 628-йил июлида Наждда бўлиб ўтган ҳарбий юришга[57] бошчилик қилган[57]. Абу Бакр пайғамбар Муҳаммаднинг буйруғи билан Наждда бир гуруҳ қўшинга бошчилик қилган. Кўплаб душманлар ўлдирилган ва асир олинган[58]. Суннийликнинг ҳадис тўплами бўлмиш "Сунани Абу Довуд"да бу воқеани тилга олинган[59].
Усома ибн Зайд экспедицияси
632-йилда, ҳаётининг сўнгги ҳафталарида Муҳаммад Сурияга экспедиция юборишни буюрди; мақсад аввалроқ Муъта жангида мусулмонлар мағлуб бўлганининг қасосини олиш эди. Юришга Усома ибн Зайд бошчилик қилди; унинг отаси — Муҳаммаднинг аввал асраб олган ўғли бўлган Зайд ибн Ҳориса — олдинги тўқнашувда ҳалок бўлган эди[60]. Йигирма ёшга ҳам тўлмаган, тажрибасиз ва синовдан ўтмаган Усоманинг тайинланиши мунозарали бўлди; айниқса Абу Бакр, Абу Убайда ибн ал-Жарроҳ ва Саъд ибн Абу Ваққос каби фахрийлар унинг қўмондонлиги остига берилгани масалани янада кескинлаштирди[61][62]. Шунга қарамай, экспедиция жўнатилди, бироқ йўлга чиққанидан кўп ўтмай Муҳаммаднинг вафоти хабари келиб, қўшин Мадинага қайтишга мажбур бўлди[61]. Бу юриш Абу Бакрнинг халифаликка келишидан кейингина қайта давом эттирилди; у Усома қўмондонлигини тасдиқлади ва бу охир-оқибат юришнинг муваффақиятига олиб келди[63].
Муҳаммаднинг вафоти
Муҳаммаднинг сўнгги кунлари ҳақида бир қанча ривоятлар мавжуд бўлиб, улардан у билан Абу Бакр ўртасидаги катта дўстлик ва ишонч мавжуд бўлганини мустаҳкамлаш учун фойдаланилган[64]. Шундай воқеалардан бирида Муҳаммад вафотга яқинлашганида одатдагидек намозга имомлик қила олмай қолади. У Оишанинг отаси бу вазифа учун жуда ҳиссиётга берилувчан, деган хавотирларига қарамай, Абу Бакрга ўрнини босишни буюради. Абу Бакр имомликка ўтади. Бир тонгда бомдод намози пайтида Муҳаммад намозхонага кириб келганида, Абу Бакр чекиниб, унга одатдаги жойини бўшатмоқчи бўлади ва имомликни унга топширмоқчи бўлади. Бироқ Муҳаммад унга давом этишга ишора қилади. Шу атрофда бўлган бошқа бир воқеада Муҳаммад минбарга чиқиб, жамоатга: „Аллоҳ бандасига бу дунё билан Аллоҳ ҳузуридаги нарса орасида танлаш имконини берди ва у иккинчисини танлади“, деди. Абу Бакр бунинг Муҳаммаднинг кўп яшамаслигини англатишини тушуниб: „Йўқ, биз ҳам, фарзандларимиз ҳам сизга фидо бўлсин“, деди. Муҳаммад дўстини тасалли бериб, масжидга олиб кирадиган эшикларнинг барчасини ёпишни, фақат Абу Бакрнинг уйидан кирадиган эшикни қолдиришни буюрди: „Чунки мен ундан кўра менга яхшироқ дўст бўлган кишини билмайман“[65].[ноте 1]
Муҳаммад вафот этгач, мусулмон жамоаси етакчисини йўқотишга тайёр эмас эди ва кўпчилик чуқур ларзага тушди. Умар айниқса қаттиқ таъсирланди; у Муҳаммад Аллоҳ билан маслаҳатлашиш учун кетганини ва тез орада қайтишини айтиб, Муҳаммад вафот этди деганларни таҳдид қилди[67]. Абу Бакр Мадинага қайтиб келиб[68], Умарни Муҳаммаднинг жасадини кўрсатиб, унинг вафот этганига ишонтирди[69]. Сўнг масжидда тўпланганларга мурожаат қилиб: „Ким Муҳаммадга сиғинган бўлса, Муҳаммад вафот этди. Ким Аллоҳга сиғинган бўлса, Аллоҳ тирик, ўлмасдир“, деди ва шу билан халқ орасидаги ҳар қандай бутпарастона мойилликка барҳам берди. Сўнг Қуръондан оятлар билан хулосалади: „(Эй Муҳаммад) албатта сен ҳам ўласан, улар ҳам ўладилар.“ (39:30), „Муҳаммад фақат бир Расулдир; ундан олдин ҳам Расул(лар) ўтиб кетган. Бас, у ўлса ёки ўлдирилса, ортингизга қайтиб кетасизми? Ким ортига қайца, Аллоҳга ҳеч қандай зарар етказмайди. Аллоҳ шукр қилувчиларга мукофот берур.“ (3:144)[70][67]
Манбалар
- ↑ Абу Бакр Сиддиқ. ЎзМЕ. А-ҳарфи[сайт ишламайди]. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил.
- ↑ Ҳадис ва Ҳаёт, 21-жуз, Абу бакр ва Умар родияллоҳу анхумо.
- ↑ Табақат ибн Саъд 3/ 169
- ↑ „بكر“, Wиктионарй, тҳе фреэ диcтионарй (инглизча), 2025-10-27, қаралди: 2025-11-01
- ↑ www.wисдомлиб.орг „Меанинг оф тҳе наме Бакр“ (эн). www.wисдомлиб.орг (2025-йил 31-июл). Қаралди: 2025-йил 1-ноябр.
- ↑ Cампо, Жуан Эдуардо. Энcйcлопедиа оф Ислам. Инфобасе Публишинг, 15 Април 2009. ИСБН 9781438126968.
- ↑ Аби Наъээм, „Маъарифат ал-саҳаба“, но. 64, 65
- ↑ Доннер, Фред М.. Муҳаммад анд тҳе Белиэверс - Ат тҳе Оригинс оф Ислам (эн). Ҳарвард Университй Пресс, 2010 — 102-бет. ИСБН 978-0-674-05097-6.
- ↑ „Жами' ат-Тирмидҳи 3679 - Чаптерс он Виртуэс - كتاب المناقب عن رسول الله صلى الله عليه وسلم - Суннаҳ.cом - Сайингс анд Теачингс оф Пропҳет Муҳаммад (صلى الله عليه و سلم)“. суннаҳ.cом. Қаралди: 2023-йил 2-октябр.
- ↑ Аби Наъээм, „Маъарифат ал-саҳаба“, но. 60
- ↑ 11,0 11,1 11,2 محمد الصلابي, علي. سيرة أبي بكر الصديق شخصيته وعصره. Қаралди: 2023-йил 2-октябр.
- ↑ Ал-Суюти, Жалаладин „ал-Дур ал-Мантҳоор“. тафсир.апп. Қаралди: 2023-йил 2-октябр.
- ↑ Ҳадис ва Ҳаёт, 21-жуз, Абу бакр ва Умар родияллоҳу анхумо.
- ↑ Ал-Жубоури, И.М.Н.. Исламиc Тҳоугҳт: Фром Моҳаммед то 11 Септембер 2001. Хлибрис Cорпоратион, 2010 — 53-бет. ИСБН 9781453595855.
- ↑ Саритопрак, Зеки „Абу Бакр Ал-Сиддиқ“. охфордбиблиограпҳиэс.cом. Охфорд Университй Пресс. Қаралди: 2018-йил 12-декабр.
- ↑ Дрисснер, Гералд. Ислам фор Нердс – 500 Қуэстионс анд Ансwерс. cреатеспаcе, 2016 — 432-бет. ИСБН 978-1530860180.
- ↑ Wар анд Пеаcе ин тҳе Лаw оф Ислам бй Мажид Кҳаддури, транслатед бй Муҳаммад Яқуб Кҳан Публишед 1951 Аҳмадийяҳ Анжуман Ишаат Ислам, оригинал фром тҳе Университй оф Мичиган, дигитисед 23 Оcтобер 2006
- ↑ Ал-Заркали, Ал-Аълам, Дар ал-Илм лил Малаеэн, 15тҳ эдитион, Май 2002
- ↑ Масуд-ул-Ҳасан. Сидиқ-и-Акбар Ҳазрат Абу Бакр. Ферозсонс — 2-бет.
- ↑ „Абу Бакр Ал-Сиддиқ – Исламиc Студиэс“. Охфорд Библиограпҳиэс Онлине. Қаралди: 2018-йил 13-сентябр.
- ↑ „Абу Бакр - Биограпҳй & Фаcц“. британниcа.cом (2023-йил 19-август).
- ↑ Манба хатоси: Инвалид
<реф>таг; но техт wас провидед фор рефс намедСаритопрак2 - ↑ Манба хатоси: Инвалид
<реф>таг; но техт wас провидед фор рефс намедCампо22 - ↑ Ал-Бидая wа л-Ниҳая 3/26
- ↑ Мерриам-Wебстер'с Энcйcлопедиа оф Wорлд Религионс бй Wендй Донигер ИСБН 978-0-87779-044-0
- ↑ Ашраф, Шаҳид. Энcйcлопаэдиа Оф Ҳолй Пропҳет Анд Cомпанион (Сет Оф 15 Волс.) (эн). Анмол Публиcатионс Пвт. Лимитед, 2004. ИСБН 978-81-261-1940-0.
- ↑ Табақат ибн Саъд 3/ 169, 174
- ↑ Тарикҳ ар-Русул wа ал-Мулук 3/ 426
- ↑ Тҳе Моҳаммедан Дйнастиэс: Чронологиcал анд Генеалогиcал Таблес wитҳ Ҳисториcал Интродуcтионс (1894) бй Станлей Лане-Пооле, публишед бй Адамант Медиа Cорпоратион ИСБН 978-1-4021-6666-2
- ↑ Муслим персеcутион оф ҳеретиcс дуринг тҳе марwанид период (64-132/684-750), Жудд Стевен, Ал-Масқ: Ислам & тҳе Медиэвал Медитерранеан, Април 2011, Вол. 23, Иссуэ 1, пп. 1–14.
- ↑ Абу Бакр бй Атта Моҳй-уд-Дин, публишед 1968 С. Чанд Оригинал фром тҳе Университй оф Мичиган, дигитисед 6 Жануарй 2006, АСИН Б0006ФФА0О.
- ↑ „Тҳе Эcономиc анд Соcиал Бойcотт оф тҳе Бану Ҳашим“ (эн). ал-ислам.орг (2013-йил 10-ноябр). Қаралди: 2024-йил 22-июн.
- ↑ Ислам (Эхплоринг Религионс) бй Анне Гелдарт, публишед бй Ҳеинеманн Либрарй, 28 Септембер 2000 ИСБН 978-0-431-09301-7
- ↑ Исламиc Cултуре бй тҳе Исламиc Cултурал Боард Публишед 1927 с.н. Оригинал фром тҳе Университй оф Мичиган, дигитисед 27 Марч 2006.
- ↑ Ҳазрат Абу Бакр, тҳе Фирст Cалипҳ оф Ислам бй Муҳаммад Ҳабибур Раҳман Кҳан Шерwани, публишед 1963, Ш. Муҳаммад Ашраф, оригинал фром тҳе Университй оф Мичиган, дигитисед 14 Новембер 2006.
- ↑ 36,0 36,1 36,2 36,3 Табқат ибн ал-Саад боок оф Магҳази, п. 62
- ↑ Сидиқ-и-Акбар Ҳазрат Абу Бакр бй Проф. Масуд-ул-Ҳасан, п. 31, принтед анд публишед бй А. Салам, Ферозсонс, 60, Шаҳраҳ-э-Қуаид-э-Азам, Лаҳоре
- ↑ Морган, Диане. Эссентиал Ислам: А Cомпреҳенсиве Гуиде то Белиэф анд Праcтиcе. АБC-Cлио, 2010 — 126-бет. ИСБН 9780313360268.
- ↑ Шерwани, Муҳаммад Ҳабибур Раҳман Кҳан. Ҳазрат Абу Бакр, тҳе Фирст Cалипҳ оф Ислам, 1963 — 23-бет.
- ↑ Wатт, W. Монтгомерй. Муҳаммад: Пропҳет анд Статесман. Охфорд Университй Пресс, 1974 — 138–139-бет. ИСБН 0-19-881078-4.
- ↑ "Уҳуд", Энcйcлопедиа оф Ислам Онлине
- ↑ Масуд-ул-Ҳасан. Сидиқ-и-Акбар Ҳазрат Абу Бакр. Ферозсонс — 36-бет.
- ↑ Разwй, Саед Али Асгҳер. А Рестатемент оф тҳе Ҳисторй оф Ислам & Муслимс — 192-бет.
- ↑ 44,0 44,1 ибн Ишақ, Муҳаммад. Тҳе Лифе оф тҳе Мессенгер оф Год.
- ↑ 45,0 45,1 Ирвинг, Wашингтон. Тҳе Лифе оф Моҳаммед.
- ↑ Ҳайкал, Муҳаммад Ҳусайн. Тҳе Лифе оф Муҳаммад, 1935. „Ас тҳе дайс wент бй, тҳе Пропҳет сент Абу Бакр wитҳ а cонтингент анд а флаг то тҳе фортресс оф На'им; бут ҳе wас нот абле то cонқуэр ит деспите ҳеавй фигҳтинг. Тҳе Пропҳет тҳен сент Умар бин ал-Кҳаттаб он тҳе фоллоwинг дай, бут ҳе фаред но беттер тҳан Абу Бакр.“
- ↑ Разwй, Саед Али Асгҳер. А Рестатемент оф тҳе Ҳисторй оф Ислам & Муслимс — 192–193-бет. „Соме отҳер cаптаинс алсо триэд то cаптуре тҳе фортресс бут тҳей алсо фаилед.“
- ↑ Разwй, Саед Али Асгҳер. А Рестатемент оф тҳе Ҳисторй оф Ислам & Муслимс — 193-бет.
- ↑ Саҳиҳ-ал-Бҳукари боок оф Магҳази, Гҳазwа Саиф-ал-Жара
- ↑ Ласани, Ёусаф Манзоор „Wҳо wас Ҳазрат Абу Бакр (РА)? Ҳис Лифе анд Cонтрибутионс то Ислам“ (эн). зиллноораин.cом (2020-йил 12-июл). 2024-йил 23-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 23-июн.
- ↑ слифе „Cонқуэст оф Меccа“ (эн). Тҳе Спиритуал Лифе (2018-йил 26-декабр). 2025-йил 10-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 22-июн.
- ↑ „Фаcц абоут Абу Бакр ал-Сиддиқ“ (эн). студиоарабияинегйпт.cом (2022-йил 28-ноябр). Қаралди: 2024-йил 23-июн.
- ↑ Масуд-ул-Ҳасан. Сидиқ-и-Акбар Ҳазрат Абу Бакр. Ферозсонс — 46-бет.
- ↑ Ҳатҳаwай 2015.
- ↑ Разwй, Саед Али Асгҳер. А Рестатемент оф тҳе Ҳисторй оф Ислам & Муслимс — 255-бет.
- ↑ „Тҳе Проcламатион оф Сураҳ Бара'аҳ ор Ал Таwбаҳ“ (эн). ал-ислам.орг (2013-йил 10-ноябр). Қаралди: 2025-йил 25-апрел.
- ↑ 57,0 57,1 Атлас Ал-сīраҳ Ал-Набаwīяҳ. Даруссалам Публишерс, 1 Жануарй 2004. ИСБН 9789960897714.
- ↑ Тҳе лифе оф Маҳомет анд ҳисторй оф Ислам, Волуме 4, Бй Сир Wиллиам Муир, п. 83 Сеэ боттом оф паге, нотес сеcтион
- ↑ Андоза:Ҳадитҳ-усc
- ↑ Аҳмад, Фазл. Ҳероэс оф Ислам Сериэс - Абу Бакр, тҳе фирст cалипҳ оф Ислам, 1961 — 42-бет.
- ↑ 61,0 61,1 Поwерс, Давид С.. Муҳаммад Ис Нот тҳе Фатҳер оф Анй оф Ёур Мен - Тҳе Макинг оф тҳе Ласт Пропҳет. Университй оф Пеннсйлваниа Пресс, 2011 — 27-бет. ИСБН 9780812205572.
- ↑ Балюзи, Ҳасан М.. Муḥаммад анд тҳе Cоурсе оф Ислáм, 1976 — 151-бет.
- ↑ „Тҳе Эхпедитион Оф Усама Бин Зайд“ (эн). дисcовер-тҳе-трутҳ.cом (2016-йил 21-март). Қаралди: 2024-йил 22-июн.
- ↑ Жуфери, Моҳд Элфиэ Ниэшаэм „Тҳе Деатҳ оф Муҳаммад: Поисон, Пропҳетҳоод, анд тҳе Мисреадинг оф Соурcес“ (эн). Бисмика Аллаҳума (2026-йил 14-январ). Қаралди: 2026-йил 15-январ.
- ↑ Фитзпатриcк & Wалкер 2014, сс. 2–3.
- ↑ Шабан, М.А.. Исламиc Ҳисторй - а Неw Интерпретатион, 1971 — 16-бет.
- ↑ 67,0 67,1 Пҳиппс, Wиллиам Э.. Муҳаммад анд Жесус - А Cомпарисон оф тҳе Пропҳец анд Тҳеир Теачингс. Блоомсбурй, 2016 — 70-бет. ИСБН 9781474289351.
- ↑ Сед, Музаффар Ҳусаин; Акҳтар, Сед Сауд; Усмани, Б. Д.. Cонcисе Ҳисторй оф Ислам. Виж Боокс Индиа Пвт, 2011 — 27-бет. ИСБН 9789382573470.
- ↑ Матцон, Ингрид. Тҳе Сторй оф тҳе Қур'ан - Иц Ҳисторй анд Плаcе ин Муслим Лифе. Жоҳн Wилей & Сонс, 2013 — 185-бет. ИСБН 9780470673492.
- ↑ Саҳиҳи Бухорий 3667
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Абу Бакр Сиддиқга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ислом динига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
Манба хатоси: <реф> тагс эхист фор а гроуп намед "ноте", бут но cорреспондинг <референcес гроуп="ноте"/> таг wас фоунд
- 634-yilda vafot etganlar
- 23-avgustda vafot etganlar
- Qirollik bilgiqutisida nomaʼlum parametrlar qoʻllangan sahifalar
- Islom diniga oid chala maqolalar
- Shaxsiyatlar haqidagi chala maqolalar
- 573-yilda tugʻilganlar
- Badr jangida ishtirok etgan sahobalar
- Abu Bakrning oilasi
- Abu Bakr
- Sahoba hadis roviylari
- Roshidun xalifalari
- Uhud jangida ishtirok etgan sahobalar
- 7-asr xalifalari