Qutayba ibn Muslim
Қутайба Ибн Муслим Албоҳилий, Абу Ҳафс (660—715) – Умавийларнинг Хуросондаги ноиби (705—715), Мовароуннаҳрни фатҳ қилган Ислом саркардаси. Қутайба Ибн Муслим қайс (қайсит) номли шим. араб қабиласига мансуб бўлган. Ҳажжож ибн Юсуф томонидан Хуросон амири (ноиби) қилиб тайинлангач (705), дастлаб Хуросон ва Тохаристонни фатҳ қилишда муҳим ро'л о'йнайди . Сўнгра у 706—715-йиллар орасида Мовароуннаҳрнинг катта қисмини (Ромитан ва Пойкендни, 707; Варахша, Вардона ва Бухорони, 709; Шуман, Кеш ва Насафни, 710; Хоразм ва Самарқандни, 712; Шош, Фарғона ва Қошғарни, 713—715-йилларда) Ислом халифалигига қо'шиб олган. Қутайба Ибн Муслим қўшинига Бухоро ва Самарқанддаги суғдийлар ва туркийлар, хусусан, Вардона мулкининг ҳукмдори Вардонхудот қаттиқ қаршилик кўрсатган.
Қутайба Ибн Муслим томонидан маҳаллий аҳолини ислом динига да'ват этиш дастлаб қаттиқ қаршиликка учраган. Масалан, у тўртинчи марта жанг қилиб Бухорони олгач, Халифалар бухороликлар билан бирга туриб, уларнинг хатти-ҳаракатларидан хабардор бўлиб турсалар бухороликлар заруратдан мусулмон бўлади деган мақсадда Бухоро аҳолисига ўз уйларининг ярмини арабларга беришга ундаб буйруқ чиқарди. Қутайба Ибн Муслим шу йўл билан Бухоро ва бошқа шаҳарларда мусулмончиликни ўрнатди. Мовароуннаҳрда дастлабки Жомеъ масжидини Бухорода қурдирди (712—713). Қутайба Ибн Муслим бошқа шаҳарларда ҳам масжидлар қурдириб, зардуштийлик ва буддавийликка бу о'лкада батамом тугатди
Қутайба Ибн Муслимнинг янги халифа Сулаймон (ҳукмронлик даври: 715—717) га бўйсунмаслиги, Мовароуннаҳрдаги Ислом халифалиги қўшинлари ўртасида унга нисбатан норозилик пайдо бўлиши ва исён кўтарилишига олиб келди. Хилофотнинг шайбон қабиласига мансуб Ҳайён ан-Набатий (унинг 7 минг кишилик қўшини бўлган) ва тамим (тамимий) қабиласи вакили Вақи ибн Абу Суд бошчилигидаги исёнчилар Қутайба Ибн Муслимнинг чодирига бостириб кириб, у билан биргаликда Абдурраҳмон, Абдуллоҳ, Солиҳ, Ҳусайн, Абдулкарим номли укаларини, ўғли Касир ибн Қутайба ва жиянларини (жами 11 эркакни) ўлдиришган. Қутайба Ибн Муслим Кох қишлоғидаги Работи Сарханг (ҳозирги Мозорбува) қабристонида дафн этилган. Унинг шахси илк ўрта асрлардан бошлаб Мовароуннаҳрда ислом уламолари томонидан қайд этилди
Адабиёт
- Наршахий, Бухоро тарихи, Т., 1966; Беруний, Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар, т. 1, Т., 1968; История ат-Табари, Т., 1987.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |