Абу Маъшар Жаъфар Ибн Муҳаммад Ибн Умар ал-Балхий (?-886) — хуросонлик мунажжим (астролог). Ўрта асрда Европада „Албумасар“ номи билан машҳур бўлган. Бағдодга яқин ерда Али ибн Яҳё ибн Мунажжимнинг „Ақл хазинаси“ деб ном олган шахсий кутубхонасидан баҳраманд бўлиш билан бирга, унинг моддий ёрдамида илми нужумни ўрганишга киришган. Абу Маъшар 100 йилдан кўпроқ умр кўрган ва 30 дан ортиқ асар ёзган. Унинг „Мадхал ило илми аҳком ин-нужум“ („Юлдуз ҳукми ҳақидаги илмга кириш“) номли асари Европада кенг тарқалган. Ўзбекистон Фанлар Академияси Шарқшунослик институтида унинг „Мухтасар дар илми нужум“ („коклама

илми ҳақида қисқача баён“) асарининг қўлёзма нусхаси сақланади. Астрологияга оид бу кичик асарда ҳафта кунлари саналиб, куннинг қайси вақтида қайси сайёра қаерда туриши ва куннинг маълум бир соатида қандай ишларни бошлаш мумкин ва мумкин эмаслиги баён этилади. Абу Маъшар ҳадис ва диний илмлар билан ҳам шуғулланган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил