Амир ибн Абдуллоҳ ибн Жарроҳ ал Қуройший, ёки Абу Убайда ибн Жарроҳ (арабча: أبو عبيدة بن الجراح‎‎; 583—638) — Муҳаммад саҳобалридан бири. Жаннат ҳушхабари берилган саҳобалардан[1].

Абу Убайда ибн Жарроҳ
أبو عبيدة بن الجراح
Таваллуди
Абу Убайда Амир ибн Абдуллоҳ ибн Жарроҳ ибн Ҳилол ибн Уҳайб ибн Дабба ибн Ҳарис ибн Фиҳр ибнМалик ибн Надр ал Қуройший

583-йил
Вафоти 638-йил (55 ёшда)
Иордания
Отаси Абдуллоҳ ибн Жарроҳ

Биографияси

Саҳобалар билан Эфиопияга, кейин Мадинага ҳижрат қилган. Мадинада мусулмон давлатининг қурилишига хизмат қилган. Бадр жангида у о’з отасига қарши жанг қилган. Қуръоннинг Мужодала сураси 22 ояти Абу Убайда ва бошқа саҳобалар ҳақидадир.

Аллоҳга ва охират кунига имон келтирадиган қавмнинг Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига мухолифлик қилувчилар билан - гарчи улар ўзларининг оталари, ёки ўғиллари, ёки оға-инилари, ёки қариндошлари бўлсалар-да - дўстлашаётганларини топмассиз. Айнан ўшаларнинг дилларига (Аллоҳ) имонни битиб қўйгандир ва уларни ўз (томон)идан бўлмиш руҳ билан қувватлантиргандир. У уларни остидан анҳорлар оқиб турадиган, улар мангу қоладиган жаннатларга киритур. Аллоҳ улардан рози бўлур ва улар ҳам (Аллоҳдан) рози бўлурлар. Айнан ўшалар Аллоҳнинг ҳизбидирлар. Огоҳ бўлингизким, албатта, Аллоҳнинг ҳизбигина нажот топувчилардир!

Араб халифалигининг Форслар ва Византия билан жангларида қатнашди. 634—638 йилларда Сурия ва Фаластиннинг босиб олинишида фаоллик ко’рсатди. Ярмук жангида марказ қо’мондони бо’лган. Сурияда тарқалган вабодан ҳалок бўлди[2][3][4].

Манбалар

  1. ↑ Али-заде, А. А. 2007.
  2. ↑ „Абу Убайда ибн аль-Джаррах — доверенный уммы“. 2014-йил 27-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 4-декабр.
  3. ↑ „Абу Убайда ибн Аль-Джаррах“. 2017-йил 5-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 4-декабр.
  4. ↑ Абу ‘Убайда — сподвижник Пророка, мир Ему