Abulxayrxon (Oʻzbek ulusi)
Абулхайрхон (1412—1468-йил) — тарихда Кўчманчи ўзбеклар давлати деб ном олган давлат асосчиси. Тура (Ғарбий Сибир) хони бўлган.
| Абулхайрхон | |
|---|---|
![]() | |
| Асл исми | ڊ۔۔۔ٯ الـخـڍـر خـات |
| Таваллуди | 1412-йил |
| Вафоти | 1468-йил |
| Касби | Хон |
| Болалари | Шайх Ҳайдар |
| Отаси | Давлацҳайх ўғлон |
1446-йилда Абулхайрхон Сирдарё бўйидаги бир қанча шаҳар ва қал’алар (Оққўрғон, Арқуқ, Ўзган, Сиғноқ, Сузоқ)ни босиб олди. 1447-йилда мамлакат пойтахти Сибирдан Сиғноққа кўчирилди. 1431-йилда Абулхайрхон Хоразмни босиб олди. 1448-йилда кўчманчи ўзбеклар Мовароуннаҳрга бостириб кирдилар ва Самарқандни қамал қилдилар.
1451-йилда Абулхайрхон Абу Саид билан қўшилиб яна Самарқандга юриш қилди ва уни тахтга ўтқазди. Кўчманчи ўзбеклар кейинчалик темурийлардан Муҳаммад Жўқийга ҳам кўмаклашдилар (1460-62).

Абулхайрхон давлати тарихини тарихчи Масуд бин Османи Куҳистоний тасвирлаб берган. Тасаввуфнинг таниқли вакили Нажмиддин Кубро асос солган тариқатнинг вакили Ҳусайн Хоразмийнинг Абулхайрхонга бағишлаб туркий тилда асар ёзган[1].
Абулхайрхон оиласи аъзолари адабиётга ихлосманд эдилар. Абулхайрхон таниқли шоир, тасаввуфчи, тасаввуф тарафдори Жалолиддин Румий асарларини таржима қилишни буюрди[2].
Абулхайрхон вафотидан кейин унинг душманлари (Ибоқхон, Жонибек, Бурка султон, Ёмғурчи, Мусо мирзо, Аҳмадхон) тахт вориси Шайх Ҳайдарни мағлуб қилдилар ва Кўчманчи ўзбеклар давлатини қулатдилар. Лекин ХВ асрнинг 80-йилларида Абулхайрхоннинг набираси Муҳаммад Шайбонийхон ўз рақиблари устидан ғалаба қозонди ва ҳокимиятни қўлга олди.
Манбалар
Адабиётлар
- Ўзбек совет энсиклопедияси, 1-жилд. Тошкент, 1971-йил
- ЎзМЕ, 1-жилд. Тошкент, 2000-йил
|
Шайбонийлар сулоласи | ||||||||
| ||||||||
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
