Чигирткасимонлар
Биологик классификация
Олам: Ҳайвонлар

Чигирткасимонлар (Аcридоидеа) — тўғриқанотли ҳашаротлар туркумининг катта оиласи. 10 мингдан ортиқтури бор. Танасининг уз. 9 см ча; ипсимон мўйловлари тана узунлигининг ярмича. Канотлари 2 жуфт, баъзан ривожланмаган ёки бутунлай йўқ. Орқа оёклари сакровчи; панжаси 3 бўғимли. Орқа оёқ сонини устқанотга ишқалаб товуш чиқаради. Эшитиш органи қорин олд бўғимининг ён қисмида. Тухумқўйгичи қисқа. Тухумларини тупроққа тўптўл қилиб кўяди. Урғочиси тухум қўйгичи ёрдамида чуқурча ясайди ва унга тухуми билан бирга махсус безлардан кўпиксимон суюқлик ажратади. Шу суюқлик қотиб, кўзача ҳосил бўлади. Личинкаси, одатда, баҳорда пайдо бўлади ва 4—7-марта пуст ташлаб 1—1,5 ойда ривожланади. Ёзда жинсий етилган индивидлар ҳосил бўлади ва уруғланиб, тухум қўябошлайди. Гала бўлиб (чигирткалар) ва якка яшовчи Ч. бор. Гала бўлиб яшовчи Ч. серҳаракат личинкалар ёки кднотли имагодан иборат тўдалар ҳосил қилиш хусусиятига эга. Улар сийраклашганда якка яшовчи индивидлар вужудга келиб, кўчманчилик хусусиятини йўқотади. Ҳамма Ч. ўсимликхўр, баъзан эса ҳайвонлар организми билан ҳам озиқланади. Кўпгина Ч., айниқса, гала бўлиб яшовчилари қишлоқ хўжалигига катта зарар етказади. Баъзи қурғоқчил вилоятларда тупроқ ҳосил бўлиш жараёни ҳамда моддалар алмашинувини жадаллаштиришда Ч. роли борлиги аниқланган (қаранг Чигиртка).