Файл:Адам Миcкиэwиcз wедłуг дагеротйпу парйскиэго з 1842 року.жпг
Адам Мицкевич

Адам Бернард Миcкиэwиcз (Мицкевич) (1798.24.12, Новогрудка яқинидаги Заосе қишлоғи – 1855.26.11, Истанбул) – поляк шоири, миллий озодлик ҳаракати арбоби. Поляк романтизмининг асосчиси. Вилен университетини тугатган (1819), поляк ёшларининг "Филоматлар" ("Фан дўстлари"), "Филаретлар" ("Яхшилик дўстлари") ташкилотларида фаол иштирок этган. М.нинг илк тўплами ("Шеърият", 1-ж., 1822) Полша адабиётида романтик оқимнинг манифести бўлди. М. "Шеърият" (2-ж., 1823)га кирган романтик рухдаги "Гражина" лиро-эпик достони билан Полшада "шеърий қисса" жанрига асос солди.

"Филаретлар" ташкилоти иши бўйича қамалган (1823) М.ни чор маъмурлари Литвадан чиқариб юборган; Россияда яшаб, А. С. Пушкин билан яқин алоқада бўлган (1824–29). Бу йиллар унинг ғоявий ва ижодий ўсишида му-ҳим давр бўлди ("Қрим сонетлари", 1826; "Конрад Валленрод", 1828 ва бошқалар). М. 1830-йилдан Парижда яшади. "Дзядлар" драматик достонининг 3қисми (1832)ни ва миллий мустақиллик учун кураш руҳи билан сугорилган 12 қўшиқдан иборат "Пан Тадеуш" достони (1834)ни нашр эттирди. Реалистик ғоялар, интилишлар ёрқин намоён бўлган "Пан Тадеуш" достони миллий эпопеядир, у персонажлари юксак даражада типиклашган ва индивидуаллашган дурдона асар, эски поляк тур-мушининг қомуси, сержило сўз санъ-ати саналади. М. лирик шеърлар туркумини (1838–39) яратган. Ижтимоий ва маданий хаётда фаол иш олиб борган: 1840–44 йилларда Парижда славянлар адабиётидан маърузалар ўқиган. 1848-йил Австрия зулмига қарши курашаётган италияликларга ёрдам бериш учун поляк легионини тузган. 1849-йилдан демократик рухдаги "Халқ минбари" газрцда муҳаррирлик қилган. М. шеърлари М. Шайхзода, Шуҳрат, Муҳаммад Али, Сайёр ва бошқа томонидан ўзбек тилига таржима қилинган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил