Adapter
Адаптер (лотинча: адапто – мослаштираман) 1) товушни қайта эшиттиришда – масалан, граммофон пластинкаси айланганда нинанинг ёки торли чолғу асбоблари торларининг механик тебранишини товуш частотасининг электр тебранишларига айлантириб берувчи қурилма. Граммофон адаптери каллак ва тонермадан иборат. Каллак электромеханик ўзгартиргич ҳисобланади. Тонерма стержен кўринишида бўлиб, учига каллак ўрнатилади. Каллакнинг электромагнит ва пезоэлектрик хиллари бор. Электромагнит адаптер кенг тарқалган. Нина пластинкада юрганда тебранади ва тебранишлар якорга узатилади, якор тебранганда эса қутб учликлари бўлган доимий магнит вужудга келтирадиган магнит оқими ўзгаради, ғалтакда электр юритувчи куч индуксияланади (қаранг Магнит индуксияси). Бу электр юритувчи кучнинг механик тебранишларига мос равишда ўзгариб туради. Адаптерда вужудга келадиган электр тебранишлари кучайтирилади ва товуш тебранишларига айланади. Адаптер электр ва акустик торли чолғу асбоблари, электрогитара, гитара, ўзбек созларида (танбур, ғижжак ва бошқаларда) ҳам қўлланади[1].Электр жиҳозларида: Электр энергиясини бир турдаги кучланишдан бошқа турдаги кучланишга айлантирувчи қурилма (масалан, дан га айлантириш).
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |