Aden Adde
Аден Абдулле Осман Даар (сомалича: Aadan Cabdulle Cismaan Dacar, арабча: آدم عبد الله عثمان دعر) (1908-йил 9-декабр – 2007-йил 8-июн) Аден Адде номи билан танилган, 1960-йил 1-июлдан 1967-йил 6-июлгача Сомали Республикасининг биринчи президенти бўлиб ишлаган сиёсатчи[1]. У бундан олдин 1944-йилда Сомали Ёшлар Лигасида хизмат қилган. 1946-йилда у Сомалининг Беледвейн шаҳри партия бўлими котиби этиб тайинланган. 1951-йилда Мудуг вилоят кенгаши уни вилоят Кенгаши депутатлигига тайинлайди, икки йилдан сўнг шу вилоят кенгаши раисининг ўринбосари бўлади. 1954-йилдан 1956-йилгача Сомали Ёшлар Лигаси президенти бўлади. 1958-йил май ойида у қайта сайланади ва бу лавозимни 1960-йилгача Қонунчилик Кенгаши тақдимотчиси лавозими билан биргаликда эгаллашда давом этади.
| Аден Адде | |
|---|---|
|
1950-йилларда Адде | |
| 1-Сомали Президенти | |
|
Мансаб даври 1-июл 1960-йил[1] – 6-июл 1967-йил[1] | |
| Вориси | Абдирашид Али Шермарке |
| Миллий Қонунчилик Кенгаши Раиси | |
|
Мансаб даври 29-феврал 1956-йил – 1-июл 1960-йил | |
| Вориси | Абдулкадир Муҳаммед Аден (1-о'ринбосари)[2], Ҳаги Башир Исмаил (2-ўринбосари) |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
9-декабр 1908-йил Беледwейне, Италия Сомалиси (ҳозирги Сомали) |
| Вафоти |
8-июн 2007-йил (98 ёшда) Наироби, Кеня |
| Фуқаролиги | Сомали |
| Сиёсий партияси | Сомали Ёшлар Лигаси (СЙЛ) |
Осман Даар Сомалининг Беледвейн шаҳрида туғилган. У давлат мактабларида ўқиган ва фаол жамоат ташкилотчиси бўлиб ишлаган. Сомали 1889-1941-йилларда Италия ҳукумати томонидан мустамлака қилинган. 1929-йилдан 1941-йилгача Осман Даар Италия мустамлака маъмуриятида Сомалининг мустамлакачиликдан қутулиши учун кураш олиб борган. У бутун сомалиликлар бирлиги тарафдори бўлган.
1960-йилда Осман Даар халқининг миллий эътиборини қозонди ва Сомали халқининг ишончига сазовор бўлди. У 1960-йил 1-июлда расмий ва демократик тарзда Сомалининг биринчи президенти этиб сайланди. 1960-йил 1-июлда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Сомалининг мустақиллигини тасдиқлади ва у кейинчалик, 1960-йил 26-июнда мустақилликка эришган собиқ Британия протекторати Британия Сомалиланди билан бирлашди. Даарнинг маъмурияти мустамлакачилик меросини йўқ қилишга ва Сомали халқи ўртасида бирдамликни мустаҳкамлашга қаратилган эди.
Болалиги ва карераси
Даар 1908-йил 9-декабрда Сомалининг жанубий-марказий Хираан минтақасида жойлашган Беледwейне шаҳрида туғилган[3]. У Удежеэн, Ҳаwиенинг Абдиле Афараҳ сулоласидан бўлган ва ота-онасидан ёшлигида айрилиб етим бўлиб қолган. Даар иштиёқли китобхон бўлган ва кўп мавзуларда ўзини ўзи ўқитган. У араб, сомали, италян ва инглиз тилларида гаплаша олган.
Сиёсий Карераси
Сомали Ёшлар Лигаси
Даар 1944-йилда Сомали мустақиллиги учун ҳаракат қилаётган миллатчи ташкилот Сомали Ёшлар Лигаси (СЙЛ) сиёсий партиясига қўшилди. Тезда мартабадан мартабага кўтарилиб, у 1946-йилда СЙЛнинг Беледwейнедаги бўлими маҳаллий котиби бўлди. Орадан ўн йил ўтгач, у Миллий қонунчилик кенгаши раиси бўлди ва икки йилдан кейин ўзи СЙЛни бошқара бошлади[4].
Президентлик
Сомали 1960-йилда мустақилликка эришганида, Даар миллатчи шахс сифатида кенг шуҳрат қозонган эди. Қисқа вақт ичида у мамлакатнинг биринчи президенти этиб сайланди ва бу лавозимни 1960-йилдан 1967-йилгача эгаллади.
Ўз даврида у йўқотилган Сомали ҳудудларини тиклаш учун ирредентистик миллий сиёсатини фаол равишда олиб борди. Диққатга сазовор воқеаларга 1964-йилги Эфиопия-Сомали чегара уруши, Кениядаги Шифта уруши, Жибутия мустақиллиги учун Фронт де Либéратион де ла Кот дес Сомалис жанги, шунингдек, Эфиопиядаги Оромонинг Бале қо'зг'олонини қўллаб-қувватлаши киради. Унинг Кения ва Эфиопиядаги рақиблари 1965-йилда мудофаа шартномасини имзоладилар. Ушбу сиёсатлар билан бир қаторда, Президент Аден барча мустамлака давлатлар эркинликларини ҳимоя қилиш учун Сомалини Африка бирлиги ташкилоти ва Сомали 1966-йилда 6-конференсиясига мезбонлик қилган Жаҳон мусулмонлари конгресси каби бир қатор ташкилотларга рўйхатдан ўтказди.
Ўз вақтида Сомали одамлар ёки материаллар билан қўллаб қувватлаган ва Олти кунлик уруш пайтида тарафдори бўлган машҳур давлатлар қаторига Жанубий Африка ва Фаластин киради[5].
Эркин бозори ва демократияси учун Африканинг Швейцарияси сифатида танилган Сомали Президент Аден даврида ички даромадни яхшилаш учун оддий иқтисодий режалаштиришлар қилишни давом эттирди. Унинг эълон қилинган Биринчи Беш йиллик режаси (1963-1967) оддий ривожланиш стратегиясини бир нечта лойиҳаларда кўрсатиб берди: Жоwҳардаги мавжуд заводнинг ишлаб чиқариш қувватини кенгайтириш орқали шакар ишлаб чиқаришни кўпайтириш; гўштни қадоқлаш, балиқни қайта ишлаш, сут ва сут маҳсулотлари, тўқимачилик ва бошқа бир қанча тармоқларни ривожлантириш; бир қатор йўлларни қуриш ёки яхшилаш; Кисмаё, Бербера ва Могадисcиода учта денгиз портини қуриш; экинлар ва ем-хашак учун суғоришни кенгайтириш; бир қатор фермаларнинг ташкил топиши; ижтимоий хизматлар, жумладан, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳасида маълум яхшиланишлар. Режалаштирилган инвестициянинг тармоқлар бўйича тақсимланишида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ёки аҳолига уй-жой қуришдан кўра кўпроқ инфратузилмага эътибор қаратилди. Гарчи бу режа моҳиятан давлат харажат қиладиган дастур бўлса-да, у хусусий тадбиркорликни сезиларли даражада рағбатлантирди. Ҳимоя қилиш, маълум солиқлардан чекланган муддатга озод қилиш ва даромад олиш учун қулай имкониятларга эга бўлган ва ташкил этилиши миллий манфаатларга мос келадиган саноат тармоқларига сармоя киритишга тайёр бўлган фирмаларга имтиёзли шартларда кредитлар бериш каби имтиёзлар тақдим этилди[6].
1967-йилги президентлик сайловларида Адан унинг собиқ бош вазири Абдирашид Али Шермарке томонидан мағлуб этилди. Унинг президентлик муддати 1967-йил 6-июлда тугади. Аден бу йўқотишни хушмуомалалик билан қабул қилди ва Африкада (Либериядан ташқари) ҳокимиятни демократик йўл билан сайланган ворисга тинч йўл билан топширган биринчи давлат раҳбари сифатида тарихга кирди[7].
Шермарке икки йилдан сўнг ўз шахсий қўриқчиларидан бири томонидан ўлдирилди. Бу қотиллик Шермаркенинг дафн маросиминиг эртасига 1969-йил 21-октабрда Сомали армияси томонидан қаршиликсиз, қонсиз қилинган давлат тўнтаришига олиб келди. Тўнтаришга ўша пайтда армияга қўмондонлик қилган Генерал-маёр Муҳаммад Сиад Барре бошчилик қилди[8].
Манифест
1990-йилда фуқаролар уруши бошланиши билан Даар собиқ ахборот вазири Исмаил Жим'але Особле, собиқ таълим вазири Ҳассан Али Мире ва тахминан Сомалининг яна 100 нафар сиёсатчиси билан зўравонлик ҳақида хавотирларни ва ярашувни илгари сурувчи манифестни имзолайди[4][9]. Бунинг учун Даар қисқа вақт ичида ҳибсга олинади ва Барре режимининг тўлиқ қулашигача бир йил қамоқда қолади[4].
Кейинги йиллар
Озодликка чиққандан сўнг, Даар кейинги йилларининг кўп қисмини Сомалининг жанубидаги Жанале фермасида ўтказади[10].
2007-йил 22-майда у Кениянинг Найроби шаҳридаги касалхонада вафот этгани ҳақида хато хабар тарқалади. Бироқ, у ог'ир аҳволда бўлади. Даар 2007-йил 8-июнда 98 ёшида касалхонада вафот этади[11][12][13].
Ўша пайтда Сомалининг собиқ президенти Абдуллоҳи Юсуф Аҳмад бошчилигидаги Транситионал Федерал Говернмент миллий хотира маросими билан якунланадиган 21 кунлик мотам эълон қилди ва Даар учун давлат дафн маросими қилиниши ҳақида баёнот берди[14]. Шунингдек, Могадишу Халқаро Аэропорти унинг шарафига Аден Адде Халқаро Аэропорти деб ўзгартирилди.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 Сомалиа (Wайбаcк Мачине сайтида 2006-02-09 санасида архивланган) – Wорлдстатесмен.cом
- ↑ Cолеман, Жамес. Политиcал Партиэс анд Натионал Интегратион ин Тропиcал Африcа. Университй оф Cалифорниа, 1963 — 539-бет.
- ↑ „Рулерс.орг - Даар, Аден Абдуллаҳ Осман“. 2021-йил 12-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 15-сентябр.
- ↑ 4,0 4,1 4,2 Блоомфиэлд, Стеве. „Аден Абдулле Осман - Фирст Пресидент оф Сомалиа“ (2007-йил 11-июн). 2013-йил 21-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 15-сентябр.
- ↑ Абдулле, Аден. Аддресс деливеред бй ҳис эхcелленcй Адам Абдуллаҳ Осман то тҳе Cонференcе оф Африcан Ҳеадс оф Статес анд Говернменц. Унитед Натионс Эcономиc Cоммиссион фор Африcа, 1963 — 97-бет.
- ↑ Исмаил Саматар, Абди. Тҳе Стате анд Рурал Трансформатион ин Нортҳерн Сомалиа, 1884-1986. Университй оф Wисcонсин, 1989 — 97-бет. ИСБН 9780299119942.
- ↑ „Фирст пресидент оф Сомалиа диэс“. ББC (2007-йил 8-июн). 2019-йил 26-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 30-октябр.
- ↑ Моше Й. Сачс, Wорлдмарк Энcйcлопедиа оф тҳе Натионс, Волуме 2, (Wорлдмарк Пресс: 1988), п.290.
- ↑ Ҳорн оф Африcа Буллетин, Волумес 3-4. Лифе & Пеаcе Институте, 1991 — 14-бет. Қаралди: 2016-йил 10-ноябр (2014-йил 19-майда асл нусхадан архивланган).
- ↑ „Аден А. Осман, 99; фирст пресидент оф индепендент Сомалиа“. Лос Ангелес Тимес. 2022-йил 10-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 27-июн.
- ↑ Аwейс Осман Юсуф, „Сомалиа: Фирст Пресидент Диэс Ат тҳе Аге оф 99“ (Wайбаcк Мачине сайтида 2008-03-11 санасида архивланган), Шабелле Медиа Нетwорк (аллАфриcа.cом), Май 22, 2007.
- ↑ Моҳамед Абди Фараҳ, „Сомалиа: Формер пресидент ин cома (cорреcтион)“ (Wайбаcк Мачине сайтида 2007-05-26 санасида архивланган), СомалиНет, Май 22, 2007.
- ↑ „Сомалиаъс фирст пресидент диэс ат аге 98“ (Wайбаcк Мачине сайтида 2008-12-04 санасида архивланган), Ассоcиатед Пресс (Интернатионал Ҳералд Трибуне), Жуне 8, 2007.
- ↑ „Бодй оф Фирст Пресидент Арривес ин Могадишу“. 2012-йил 6-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 16-сентябр.