Адванcед Граммар ин Усе
„Адванcед Граммар ин Усе“ (таржимаси „Етук амалий грамматика“), тўлиқ номи „Адванcед Граммар ин Усе: А Селф-студй Референcе анд Праcтиcе Боок фор Адванcед Леарнерс оф Энглиш“ (таржимаси „Етук амалий грамматика: Инглиз тилини етук даражада ўзлаштирган ўрганувчилар учун мустақил ўрганиш учун справочник ва машқ китоби“) — Мартин Ҳеwингс инглиз тили грамматикаси бўйича ёзган китоб. Илк бор 1999-йил Кембриж шаҳрида Кембриж университети нашриётида чоп этилган. Асарга қўшимча равишда алоҳида машқлар тўплами ҳам тайёрланган.
| Муаллиф(лар) | Мартин Ҳеwингс |
|---|---|
| Тил | инглизча |
| Нашр этилган санаси | 1999 |
| Нашриёт | Кембриж университети нашриёти |
| Саҳифалар сони | 340 |
| ИСБН | ИСБН 0-521-49868-6 |
„Адванcед Граммар ин Усе“ ўқувчилар ва танқидчилар томонидан юқори баҳоланди. Хусусан, муаллиф мураккаб қоидаларни қисқа ва лўнда тилда ҳамда илмий атамалардан оз қўлланган ҳолда тушунтириб бергани олқишланди[1]. Қўлланма бир неча марта қайта нашр қилинган ва инглиз тилини ўрганишда энг кенг қўлланиладиган асарлар қаторига киради[2]. Учинчи нашрга киритилган қоидалар ва сўз бирикмаларини тузишда муаллиф миллионлаб сўзни ўз ичига олувчи Кембриж тил корпусига таянган.
Нашрлари
Биринчи нашр
„Адванcед Граммар ин Усе“ китобининг илк нашри 1999-йил чоп этилган. Мазкур нашрнинг машқлар жавоблари бор ҳамда машқлар жавоблари йўқ версиялари мавжуд. Биринчи нашр 120 бобдан иборат.
Иккинчи нашр
„Адванcед Граммар ин Усе“ китобининг иккинчи нашри 2005-йил эълон қилинган. Мазкур нашрнинг машқлар жавоблари бор, машқлар жавоблари йўқ, CД-РОМ дискли, бир фойдаланувчи учун мўлжалланган CД-РОМдан иборат, кўп фойдаланувчи учун мўлжалланган CД-РОМдан иборат версиялари мавжуд. Иккинчи нашр 100 бобдан иборат.
Учинчи нашр
„Адванcед Граммар ин Усе“ китобининг учинчи нашри 2013-йил чоп этилган. Мазкур нашрнинг машқлар жавоблари бор, машқлар жавоблари йўқ ҳамда машқлар жавоблари бор ва электрон китоб ва аудиоёзувлар тиркалган версиялари мавжуд. Учинчи нашр ҳам иккинчи нашр сингари 100 бобдан иборат.
Тўртинчи нашр
„Адванcед Граммар ин Усе“ китобининг тўртинчи нашри 2023-йил эълон қилинган. Ушбу нашр ҳам босма ва электрон китоб шаклида чоп этилган. Шунингдек, нашр учун қўшимча онлайн машқлар ҳозирланган. Тўртинчи нашр илмий инлгиз тили бўйича янги беш бўлимни ўз ичига олади.
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Мауреэн, Георге „Адванcед Граммар ин Усе“ (инглизча). Лангуаге Траинерс (2013-йил 31-октябр). 2021-йил 29-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 18-феврал.
- ↑ Пҳотҳонгсунан, Суреэпонг (1-январ 2020-йил). „Боок Ревиэw: Адванcед Граммар ин Усе бй Мартин Ҳеwингс. Cамбридге Университй Пресс, 2015 (пп.294)“. Тҳе Неw Энглиш Теачер (инглизча). 14-жилд, № 1. 78–80-бет.
{{cите магазине}}: CС1 маинт: дате формат ()
Ҳаволалар
| Китобга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |