Адванcед Плаcемент (АП)[1] — АҚШ ва Канадада Cоллеге Боард ташкилоти томонидан ташкил этилган дастур бўлиб, юқори мактаб ўқувчиларига (Ўзбекистонда ўрта мактаб ўқувчилари) коллеж даражасидаги ўқув дастурлари ва имтиҳонларни таклиф этади. Америка коллежлари ва университетлари имтиҳонлардан юқори балл тўплаган талабаларга курсга ёзилиш учун грант ва кредит беришлари мумкин. Турли хил фанлар бўйича АП ўқув дастурлари экспертлар ҳамда коллеж даражасидаги ўқитувчилар гуруҳи томонидан Cоллеге Боард учун тузилади. Юқори мактаб курси АП курси сифатида маъқулланиши учун курс, Cоллеге Боард ташкилоти томонидан текширилиши лозим. Ушбу ташкилот АП ўқув дастурларини Боарднинг „Курс ва имтиҳон тавсифи“ (инглизча: Cоурсе анд Эхаминатион Десcриптион; қисқача CЕД) да кўрсатилганидек ўтилишига маъсулдир. Агар курс маъқулланса, мактаб бу курсни АП курси ўлароқ фойдаланиши мумкин ҳамда курс АП Cоурсе Ледгер’да оммавий рўйхатга олинади.[2]

Баҳолаш

АП тестлари 1 дан 5 гача бўлган баҳолаш тизимида қуйидагича баҳоланади:[3]

  • 5 — аъло даражада малакага эга
  • 4 — яхши малакага эга
  • 3 — малакали
  • 2 — эҳтимол малакали
  • 1 — тавсия мавжуд эмас

Манбалар

  1. ↑ „АП Cентрал“.
  2. ↑ „АП Cоурсе Ледгер“. АП Cоурсе Аудит. Орегон университети. Қаралди: 2018-йил 1-май.
  3. ↑ „Абоут АП Сcорес – Тҳе Cоллеге Боард“. апсcоре.cоллегебоард.орг. Қаралди: 2017-йил 9-май.

Ҳаволалар