Аэрология (аэро… ва юн. логос — сўз, тушунча, билим) — атм. физикасининг эркин атмлаги (Ер сиртига туташувчи қатламдан баланддаги) физик ҳодисалар ва жараёнларни ўрганувчи бўлими. Баландликларда атм. таркиби, булут ва ёғинларнинг ҳосил бўлиши, ҳар хил баландликдаги ҳаво оқимлари, ҳаво массаларининг ўзаро таъсири ва бошқаларни ўрганади. Обҳавони олдиндан айтиш усулларининг тобора такомиллашуви, юқори баландликларда учиш имкониятларининг кенгайиши туфайли бутун дунёда аэрология тез ривожланди. Ернинг сунъий йўлдошлари учирилиши юқори атм.ни ўрганиш учун кенг имкониятлар очди. Аэрология ихтиёрида Ернинг сунъий метеорологик йўлдошлари, электрон асбоблар, радиолокация воситалари, махсус жиҳозланган самолётлар, ракета, радиозонд ва такомиллашган аэростатлар мавжуд.[1]

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Аэрология“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.