Афғонистон, Афғонистон Ислом Амирлиги (2021-йилнинг 15-августигача Афғонистон Ислом Республикаси) — Жануби-ғарбий Осиёнинг энг чекка шарқий қисмида жойлашган мамлакат. Географик ўрнига кўра Яқин Шарқ мамлакатлари қаторига ҳам киритилади. Майдони 652,2 минг км2. Аҳолиси 43 млн. 996 минг 242 киши (2025-й). Пойтахти — Кобул шаҳри. Афғонистон маъмурий-ҳудудий тузилишига кўра 34 вилоятга бўлинади. Эрон, Покистон, Хитой, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон билан чегарадош. Афғонистон билан Ўзбекистон ўртасидаги чегаранинг узунлиги — 137 км. Шунингдек, Афғонистоннинг ютуқ томонларидан бири, қоракўл териси тайёрлаш бўйича дунёда 1-ўринда туради.

Афғонистон ислом амирлиги
امارت اسلامی افغانستان
Иморати Эсломийи Афғонистон
(форсча)
د افغانستان اسلامي امارت
Да Афғонистон Исломи иморат
(паштуча)

Шиор: лā ʾилāҳа ʾиллà л-Лāҳ, Муḥаммадун расūлу л-Лāҳ

لا إله إلا الله محمد رسول الله (арабча)
(Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Муҳаммад унинг расулидир)
Мадҳия: пуштуча: دا د باتورانو کور‎‎
Дā дə бāторāно кор
таржимаси: Бу ботирлар уйидир
Location of Afgʻoniston
Пойтахт Кобул (шаҳар)
Энг катта шаҳар Кобул (шаҳар), Қандаҳор (шаҳар)
Расмий тил(лар) дарий, пашту, 9 вилоятда расмий ўзбек тили
Ҳукумат Амирлик
Исломий давлатлар
• Амир
Ҳайбатуллоҳ Охундзода
Ҳасан Охунд (Бош вазир вазифасини бажарувчи)
Мустақиллик (Биринчи Афғон Давлати
1747-йил октабрда
- Мустақил
(Бирлашган Қиролликдан)
1919-йил 19-августда)
Майдон
• Бутун
652,864[1] км2 км2 (41-ўрин)
Аҳоли
• 2025-йилги рўйхат
43,996,242 (43-ўрин)
• Зичлик 46/км2/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2018-йил рўйхати
• Бутун
$72,911 миллиард (96-ўрин)
• Жон бошига
$2,024
Пул бирлиги афғони (АФН)
Вақт минтақаси УТC+4:30 Д†
• Ёз (ДСТ)
УТC+6
Қисқартма АФ
Телефон префикси 93
Интернет домени .аф

Табиати

Афғонистон ҳудудининг 4/5 қисмини тоғлар ва ясситоғликлар эгаллаган. Шимоли-Ғарбида Паропамиз, Сафедкўҳ, Банди Туркистон, Шимоли-Шарқида Ҳиндикуш тоғ тизмалари, асосан, кенглик бўйлаб йўналган. Марказининг асосий қисмини Ҳазоражат ва Ғазни-Қандаҳор ясситоғликлари эгаллаган бўлиб, уларга ғарбий ҳамда жанубий томонлардан бошқа тоғликларнинг тизмалари қўшилиб кетган (Банди Баён, Чихилабадалон, Занг тизмаси, Кўҳи Хурд, Мазор ва бошқа). Мамлакат ҳудудининг жанубий ва жануби-ғарбий қисмлари баланд текисликлардан иборат бўлиб, уларда Регистон ва Гармсир қумли ҳамда тош-гилли Дашти Морғо чўллари жойлашган. Ботиқларда кўллар ва шўрхоклар мавжуд (Сабари, Пузак, Гауди-Зира ва бошқалар). Афғонистоннинг жануби-шарқий чегараси бўйлаб Сулаймон тоғларининг ғарбий тизмалари чўзилган.

Табиий бойликлари

Афғонистонда фойдали қазилмалар кам ўрганилганига қарамай, у ерда тошкўмир (Иш пушта, Кар кар, Дарайи Сўф, Карух ва бошқа конлар), табиий газ (Хўжа гугуртак), темир рудаси (Палангсор), хром рудаси (Шадал кеткай), олтин (Аргандаб, Санглеч, Нураба), бериллий (Дарайи-Печ, Дарайи-Нур), қўрғошин-рух (Фаринжол, Мирзака), мис рудаси (Жигдалай), ош ва тош тузлари, олтингугурт ҳамда қимматбаҳо тош конлари мавжуд. Ҳирот ва Бомиён вилоятларида маъданли сув булоқлари очилган.

Иқлими

Афғонистон ҳудудининг катта қисми қуруқ субтропик иқлим минтақасида жойлашган бўлиб, иқлими континентал. Ёзи иссиқ ва қуруқ (июлнинг ўртача температураси текисликларда 32—35 °C, тоғларда 10— 14 °C), киши илиқ, тоғларда совуқ (январнинг ўртача температураси текисликларда 0е дан 8 °C гача; — 30 °C совуқлар ҳам кузатилади, тоғларда 0 °C дан паст, аёзли кунлар кўп бўлади). Йиллик ёғин миқдори шимолий ҳудудларда 170 – 280 мм, чўл ҳудудларида 40 – 50 мм, тоғ ён бағирларида 800 мм гача боради.

Дарёлари

Йирик дарёлари — Амударё ва унинг ирмоғи — Панж ҳамда Ҳилманд, Фарроҳруд, Ҳерируд, Мурғоб ва бошқа Қобул дарёси Ҳинд океани ҳавзасига қуйилади. Дарёларнинг сувларидан сунъий суғоришда ҳамда электр энергия ҳосил қилишда фойдаланилади. Мамлакат суғорма деҳқончилик ҳудудларида бўз ва тўқ бўз тупроқ ҳамда сур-кўнғир тупроқлар тарқалган. Катта қисмини қумли тупроқ эгаллаган. Асосан чўл ва дашт ўсимликлари ўсади. Шимоли-шарқий ва шарқий қисмларидаги тоғларда кенг баргли (2000-2400 м ли баландликда) ҳамда игнабаргли (3300 – 3400 м гача бўлган баландликда) ўрмонлар мавжуд. Афғонистонда ёввойи ҳайвонлардан бўри, сиртлон, тулки, қоплон, айиқ, жайрон ва бошқалар учрайди.

Афғонистон маъмурий-ҳудудий бўлиниши

№ Вилоят дарий/пушту тилида ИСО 3166-2 Маъмурий маркази Аҳолиси,
(2016 — 2017) киши
Майдони,
км²
Зичлиги,
киши/км²
1 Бадахшон Бадакҳшāн بدخشان БДС Файзобод Файẕāбāд / Файẕāбāд 966 789 44 059 20,08
2 Бадғис Бāдгҳīс بادغيس БДГ Қал’айи Нав Қала и Наw 504 185 20 591 25,36
3 Бағлон Багҳлāн بغلان БГЛ Пули Хумри Пол-э Кҳомрī 926 969 21 118 38,81
4 Балх Балкҳ بلخ БАЛ Мозори Шариф Мазāр-э Шарīф 1 353 656 17 249 68,50
5 Бомиён Бāмийāн بامیان БАМ Бомиён Бāмīāн 454 643 14 175 29,01
6 Дайкунди Дāйкондī دايكندي ДАЙ Нили Нīлī 468 178 8 088 50,69
7 Фароҳ Фарāҳ فراه ФРА Фараҳ (шаҳар) Фарāҳ 515 973 48 471 10,07
8 Форёб Фāрйāб فارياب ФЙБ Маймана Мейманеҳ 1 013 535 20 293 47,02
9 Гур Гҳоwр غور ГҲО Чаг'чарон Чагҳчарāн 701 653 36 479 18,65
10 Ҳилманд Ҳелманд هلمند ҲЕЛ Лашкаргоҳ Лашкар Гāҳ 942 037 58 584 14,67
11 Ҳирот Ҳерāт هرات ҲЕР Ҳирот Ҳерāт 1 928 737 54 778 32,76
12 Жузжон Жоwзжāн جوزجان ЖОW Шибирғон Шебергҳāн 549 900 11 798 40,39
13 Каписа Кāпīсā کاپیسا КАП Маҳмуд-и Рақи Маҳмūд-э-Рāқī 448 245 1 842 217,64
14 Кобул Кāбул کابل КАБ Кобул Кāбул 3 839 580 4 462 790,68
15 Кунар Конар / Кунар کُنَر / کونر КНР Асадобод Асадāбāд 458 130 4 942 84,44
16 Лағмон Лагҳмāн لغمان ЛАГ Меҳтарлам Меҳтарлāм 452 942 3 843 114,75
17 Лувгар Лоwгар لوګر ЛОГ Пулиалам Пол-э 'Алам 398 535 3 880 105,64
18 Нангарҳор Нангарҳāр ننگرهار НАН Жалолобод Жалāлāбāд 1 545 448 7 727 196,72
19 Нимрўз Нīмрūз نیمروز НИМ Заранж Заранж 167 873 41 005 3,78
20 Нуристон Нūрестāн نورستان НУР Парун Парун 150 391 9 225 14,31
21 Пактика Пактīкā پکتیکا ПКА Шаран Шаран 448 843 19 482 22,53
22 Пактия Пактīā لویه پکتیا ПИА Гардиз Гардīз 561 200 6 432 85,57
23 Панжшер Панжшīр پنج شیر ПАН Базарак Бāзāрак 156 001 3 610 40,00
24 Парвон Парвāн پروان ПАР Чорикор Чāрīкāр 675 975 5 974 105,37
25 Қандаҳор Кандаҳāр قندھار КАН Қандаҳор Кандаҳāр 1 252 786 54 022 19,81
26 Қундуз Кондōз / Кундуз كندوز КДЗ Қундуз шаҳар Кондōз 1 029 473 8 040 121,67
27 Саманган Самангāн سمنگان САМ Саманган Āйбак 394 887 11 262 30,64
28 Сарипул Сар-э Пол سر پل САР Сарипул Сар-э Пол 569 046 15 999 32,16
29 Тохар Такҳāр تخار ТАК Талукан Тāлоқāн 1 000 939 12 333 75,41
30 Вардак Вардак وردک WАР Майдоншаҳр Мейдāн Шаҳр 606 077 8 938 65,09
31 Хост Кҳоwст / Кҳост خوست КҲО Хост Кҳоwст 584 075 4 152 131,45
32 Зобул Зāбол زابل ЗАБ Қалат Қалāт 309 192 17 343 18,46
33 Урўзгон Орūзгāн اروزگان УРУ Таринкот Тарīн Коwт 356 354 22 696 15,09
34 Ғазни Гҳазнī غزنى ГҲА Ғазни Гҳазнī 1 249 736 22 915 47,65
Жами 651 745 27 651 745 645 807 36,98

Аҳолиси ва этник таркиби

Этник харита
Ўзбеклар марказлашган жойлар

Шимолий Афғонистонда баъзи вилоятларда ўзбеклар кенг тарқалган бўлиб улар ҳозиргача ўзбек тилида гаплашишади. Улар қуйидаги вилоятларда мавжуд:

Афғонистон — кўп миллатли мамлакат. Унда турли тил гуруҳига кирадиган 30 дан ортиқ миллат ва элатлар яшайди. Аҳолининг деярли ярми Пуштунлар (8 млн.дан ортиқ киши). Тожиклар (4,5 млн.), Ўзбеклар (3 млн.га яқин), Ҳазоралар (1,5 млн.дан ортиқ), Туркманлар, Қирғизлар, Чораймоқлар, Балужлар ҳам бор. Ўзбеклар асосан Жузжон, Балх, Форёб, Қундуз, Тахор, Самангон, Ҳирот ва қисман Бағлон вилоятларида истиқомат қилади. Шаҳарларда кам жойлашган. Мозори-Шариф, Шибирғон, Маймана, Ойбак, Толуқон, Қундуз ҳамда Тошқўрғон шаҳарларида аҳолининг кўпчилигини ташкил этади. Аҳолининг ўртача зичлиги — 1 км2 да салкам 30 киши. Давлат тили пушту ва дарийил Аҳолининг 85 % ислом динининг суннийлик ва 15 % шиалик йўналишларига мансуб. Аҳолининғ 18 % шаҳарларда яшайди. Йирик шаҳарлари: Қобул, Мозори Шариф, Қандаҳор, Ҳирот, Жалолобод, Қундуз, Баг`лон[2].

Тарихи

Ҳозирги Афғонистон ҳудудида милоддан аввалги бир минг йилликда бир қанча майда давлатлар бўлган. Бақтрия уларнинг энг кучлиси эди. Улар узоқ асрлар давомида Аҳамонийлар, салавкийлар, Араб халифалиги, г`азнавийлар, мўғуллар, темурийлар, бобурийлар, сафавийлар ҳукмронлиги остида бўлган. 1747-йилда Аҳмадшоҳ Дурроний Хуросон, Сеистон, Синд, Балужистон, Панжоб, Кашмир ва Балхни, шунингдек Амударёнинг сўл соҳилидаги айрим ҳудудларни эгаллаб, биринчи бор мустақил Афғонистон давлатига асос солди. Лекин у 1818-йилда бир қатор хонликлар (Кобул, Қандаҳор, Ҳирот ва Пешовар)га бўлиниб кетди. 1825-йилда Кобул ҳокими Дўстмуҳаммад афғон ерларини бир бутун давлат қилиб бирлаштиришга ҳаракат қилди, лекин бунга Англиянинг босқинчилик урушлари тўсқинлик қилди (1838 — 1842, 1878 — 1880 йиллардаги урушлар). Англия Афғонистонни ўз мустамлакасига айлантира олмади, лекин 1879-йилда ташқи сиёсат унинг назорати остига ўтди. ХИХ аср охири — ХХ аср бошларида Афғонистонда марказлашган давлатни шакллантириш жараёни якунланди. Биринчи Жаҳон урушида Афғонистон ўзини бетараф деб эълон қилди. Қулай халқаро шароитнинг вужудга келиши Афғонистон амири Омонуллохонга 1919-йил 28-февралда Афғонистонни мустақил деб эълон қилишга имкон берди. 1919 — 1928 йилларда Омонуллохон мамлакатда қолоқликни бартараф қилиш ва ишлаб чиқариш муносабатларини ривожлантиришга йўналтирилган бир қанча ислоҳотларни амалга оширди. 1923-йилда Афғонистоннинг биринчи конституцияси эълон қилинди. 1929-йилда Англия томонидан уюштирилган исён натижасида Омонуллохон тахтдан кетди. Ҳокимиятни мухолифат кучлари раҳбарларидан бири, Бачаи Сақо (амир Ҳабибулло номи билан) эгаллади ва у барча ислоҳотларни бекор қилди. Лекин шу йилнинг ўзида Бачаи Сақо ҳокимияти ағдариб ташланди. Тахтга ўтирган Нодиршоҳ ҳукумати мамлакатни жадал ривожлантириш йўлини давом эттирди. 1933-йил тахтга унинг ўғли Муҳаммад Зоҳиршоҳ ўтирди. ИИ Жаҳон уруши даврида Афғонистон бетарафликни сақлаб қолди. Урушдан кейинги йилларда давлат тизимини демократлаштириш, мамлакат иқтисодий тараққиётини жадаллаштириш учун мухолифат ҳаракати кучайди (1947, 1950—1951-йиллардаги чиқишлар, 1965—1966-йиллар Кобул шаҳридаги намойишлар). 1973-йил 17-июлдаги қон тўкилмай ўтказилган давлат тўнтариши натижасида монархия тугатилди ва мамлакат республика деб эълон қилинди. Чуқур ислоҳотларни ўтказишга сўз берган Муҳаммад Довуд ҳукумати ўз ваъдасини бажармади. Мана шундай шароитда 1978-йилнинг 27-апрелда яна давлат тўнтариши амалга оширилди. Ҳокимиятга Афғонистон Халқ демократик партиясининг раҳбари Нурмуҳаммад Тараққий бошчилигидаги кучлар келди ва мамлакат Афғонистон Демократик Республикаси, 1987-йилдан Афғонистон Республикаси номини олди. Н. Тараққий ҳокимияти салкам бир ярим йилдан кейин Ҳ. Амин томонидан ағдарилди, унинг ўзи ўлдирилди. Мамлакатда қирғинбарот бошланди. Лекин Ҳ. Амин ҳокимияти ҳам узоққа бормади. У 1979-йил 27-декабрда ағдарилди ҳамда ҳокимият аввал Б. Кармал, 1986-йилдан Нажибулло раҳбарлигидаги Афғонистон Халқ демократик партияси ва Инқилобий кенгаш қўлига ўтди. 1978-йил апрел тўнтаришидан кейин Афғонистон Халқ демократик партияси мавжуд шароитни ҳисобга олмасдан амалга ошира бошлаган ислоҳотлар афғонларнинг асрлар давомида шаклланган анъаналари ва урф-одатларига зид эди. Бу, айниқса, ерга эгалик қилишда ва ундан фойдаланишда, таълим тизимида ҳамда аёлларнинг жамиятда тутган ўрнида яққол кўзга ташланар эди. Шунинг учун ҳам ислоҳотларнинг аксарияти халққа чуқур норозилик туғдира бошлади. Бу эса мамлакатдаги ҳамда Покистон ва Эрондан бошпана топтан афғон мухолифат кучларига қўл келди. Кейинчалик Афғонистон Халқ демократик партияси юқоридаги хатоликларини тузатишга ҳаракат қилди. Лекин вақт қўлдан бой берилган, мамлакат ичидаги низолар чуқурлашган эди. Мана шундай шароитда Афғонистон ҳукуматини қўллаб келаётган, шунингдек ўз ташқи сиёсатини коммунистик мафкурани дунё бўйлаб ёйиш орқали таъсир доирасини кенгайтириш асосида қурган СССР қўшинларининг 1979-йил 25-декабрда. Афғонистон га киритилиши дунёдаги барча тараққийпарвар халқлар томонидан кескин қораланди. Кўп йиллик уруш мамлакатга 20 млрд. доллар зарар етказди. 1 млн. афғон ҳалок бўлди, 4 млн. киши чет элларга бош олиб кетди. 1989-й, февралда собиқ совет қўшинлари Афғонистондан олиб чиқиб кетилди. 1992-йил апрелда Нажибулло ҳокимияти ағдарилди. Исломий кучлар ҳокимиятни қўлга олди. Шу йилдан мамлакат Афғонистон Ислом Давлати деб атала бошлади. Собиқ совет қўшинлари Афғонистондан чиқиб кетгандан кейин ҳам мамлакат жуда муҳтож бўлиб турган сиёсий тинчлик ва иқтисодий қайта қуриш даврига ўта олмади. Мамлакатда ички фуқаролар уруши бошланиб, у совет босқинчиларидан кўра каттароқ вайронагарчилик олиб келди. „Толибон“ ҳаракатининг ўзаро курашга қўшилиши Афғонистонда янги вазиятни вужудга келтирди. Бу ҳаракатнинг ҳарбий кучлари 1994-йил кузида дастлабки муваффақиятга эришди. 1996-йил 27-сентабрда улар Кобулни ишғол қилиб, президент Б. Раббоний ва Г. Ҳикматёр ҳукумати ағдариб ташланганини, мамлакатда шариат қонун-қоидаларига асосланган „чин ислом бошқаруви“ жорий этилганини билдирди. Б. Раббоний билан Ҳикматёр ҳукумати Мозори Шарифга бориб ўрнашди. 1996-йил 27-сентабр куни Афғонистоннинг собиқ президента М. Нажибулло суд қилинмай қатл этилди. 1996-йил 10-октабрда мамлакат шимолида толибларга қарши коалиция тузилди. Хинжон шаҳрида ҳарбий раҳбарлар — Афғонистон Р. Дўстум, Афғонистон Ш. Масъуд, Афғонистон К. Халилий ҳарбий иттифоқ ҳақида битам имзоладилар ва Олий мудофаа кенгаши (ОМК) туздилар. ОМК шимолидаги 9 вилоятнинг ўзига хос ҳукумати бўлиб, унинг қароргоҳи Мозори Шариф эди. Бу ҳукумат аввалги барча давлат тузилмалари ишлай беришини, чет эллардаги дипломатия ва консуллик ваколатхоналари Афғонистон манфаатларини ҳимоя қилишини маълум қилди. 1997-йил июнида ОМК тарқатилиб, унинг ўрнига Афғонистон Бирлашган ислом нажот фронти тузилди. Фронт толиблар билан музокара ўтказишга тайёр эканини билдирди. 1997-йил октабрда „Толибон“ ҳаракати мамлакатнинг номи Афғонистон амирлиги деб ўзгартирилганини расмий эълон қилди. 1999-йил охирида толиблар мамлакат ҳудудининг 80 % дан ортиғини назорат қилар эди. Толиблар маъмуриятини 3 давлат: Покистон, Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари тан олган. Жаҳон ҳамжамияти президент Б. Раббоний бошчилигидаги Афғонистон ҳокимиятини ҳамон бирдан-бир қонуний ҳукумат деб тан олади. БМТ да ҳам Б. Раббоний ҳукуматидан вакил қатнашади. Иқтисодий рақобатчилик ва этник келишмовчилик каби омиллар ҳам Афғонистондаги ҳар хил жамоа ва қабилалар ўртасидаги қарама-қаршиликларни чуқурлаштирди. Сўнгги 20 йил ичида бўлиб ўтган воқеалар Афғонистонда куч билан ҳеч нимага эришиб бўлмаслигини, фақат ўзаро келишув натижасида тинчликка эришиш ва мамлакатдаги барча сиёсий кучларни қаноатлантирувчи ҳокимият ўрнатиш мумкинлигини кўрсатди[3].

Афғонистоннинг яқин қўшниларидан бўлмиш Ўзбекистон ана шуларни эътиборга олиб, Афғонистон муаммосини тинч бартараф этишга интилиб келди. Ўзбекистон Республикаси президента И. Каримов 1993-йил БМТ Бош Ассамблеясининг 48-сессиясида бу мамлакатдаги чигал аҳволга жаҳон жамоатчилигининг эътиборини қаратди, 1995-йил 50-сессияда бу муаммони бартараф қилиш хусусидаги таклифларини баён этди. 1997-йил Ўзбекистон Республикаси президента Афғонистонга чегарадош 6 мамлакат ҳамда АҚСҲ ва Россия иштирокида мулоқот ўтказиш ташаббуси билан чиқди. Шу ташаббус амалга ошиб, „6+2“ гуруҳи ташкил этилди. Унинг биринчи учрашуви ўша йил 16-октабр да Ню-Ёркда бўлди. Ниҳоят, 1999-йил 19-июлда Тошкентда шу гуруҳнинг навбатдаги учрашуви ўтказилди. Унда Эрон, Хитой, Покистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон, шунингдек АҚШ ва Россия вакиллари қатнашди, БМТ шафелик қилди. Унда Афғонистондаги низолашаётган томонлар: „Толибон“ ҳаракати ва Афғонистон Бирлашган фронти мўтабар намояндалари иштирок этиши катта воқеа бўлди. Анжуман ниҳоясида „Афғонистондаги можарони тинч йўл билан бартараф этишнинг асосий тамойиллари тўғрисида“ Тошкент Декларацияси имзоланди. Декларация „Толибон“ билан Бирлашган фронт ўртасида ва улар б-и „6+2“ гуруҳи аъзолари ўртасида бевосита мулоқатни йўлга қўйишга асос бўлди. БМТ Хавфсизлик Кенгаши „6+2“ гуруҳининг Тошкент учрашуви якунларини юқори баҳолади. Қабул қилинган Тошкент декларацияси БМТ ҳужжати мақомини олган. Афғонистон— 1946-йилдан БМТ аъзоси. Ўзбекистон Республикаси билан Афғонистон ўртасида дипломатия муносабатлари 1992-йил октабрда ўрнатилган.

Асосий сиёсий партия ва ташкилотлари. Афғонистон ислом жамияти (Раҳбари — Бурҳониддин Раббоний);
Афғонистон ислом партияси (Раҳбари — Гулбиддин Ҳикматёр);
„Толибон“ ҳаракати (Раҳбари — Мулла Муҳаммад Умар);
Афғонистон Миллий ислом ҳаракати (Раҳбари — Абдул Рашид До`стум);
Афғонистон миллий нажот жабҳаси (Раҳбари — Сибг`атуллоҳ Мужаддадий);
Афғонистон озодлик ислом ҳаракати (Раҳбари — Абду Расул Сайёф);
Афғонистон миллий ислом жабҳаси (Раҳбари — Сайид Аҳмад Гийлоний);
Афғонистон ислом бирлиги партияси (Раҳбари — Муҳаммад Ҳалилий).
Аммо ҳозирги кунда зикр этилган партаяларнинг аксарияти Покистон ҳудудида жойлашган бўлиб, Афғонистон ҳудудида эса „Толибон“ ҳаракати билан Шимолий Иттифоқ қолган. Шимолий Иттифоқ таркибига „Афғонистон ислом жамияти“, „Афғонистон ислом бирлиги партияси“, „Афғонистон озодлик иттифоқи ҳаракати партияси“, „Афғонистон миллий ислом ҳаракати“ сиёсий партиялари ва уларга қарашли кучлар кирган.

Хўжалиги

Афғонистон — Аграр мамлакат. Унинг хўжалиги кўп тармоқли. Мамлакатнинг шимолий вилоятларида, Кобул атрофларида ҳамда Қандаҳор ва Ҳирот вилоятларида капиталистик ишлаб чиқариш муносабатлари бир оз ривожланган. Афғонистон иқтисодий жиҳатдан дунёда энг қолоқ ва камбағал мамлакатларнинг биридир. Ялпи миллий маҳсулотнинг 4/5 қисми қишлоқ хўжалигида яратилади. Афғонистон иқтисодиётининг асосини суғорма деҳқончилик ва яйлов чорвачилиги ташкил этади. Суғорма деҳқончилик Қундуз, Ко`кча, Балх, Дарёйи-Сафед, Мург`об дарёларининг водийларида ривожланган бўлиб, у ерларда буғдой, арпа, шоли, жўхори, пахта, кунжут, қанд лавлаги етиштирилади. Нангарҳар вилоятида шоли, жўхори билан бир қаторда шакарқамиш, ситрус мевалари ҳам етиштирилади. Боғ ва токзорларнинг асосий қисми Қобул, Ҳирот, Аргандаб ҳамда шимолий ва ғарбий вилоятлардаги дарё водийларига тўғри келади. Сабзавотчилик ва полизчилик кенг тарқалган. Мамлакатда қишлоқ хўжалигига яроқли 17 млн. гектар ер бўлиб, унинг 8 млн. гектари ҳайдаладиган ерлардир. Сугорма ерлар 2,5 млн. гектарни ташкил этади. Ғалланинг ялпи ҳосили 4 — 5 млн. тонна бўлиб, унинг деярли ярми буғдой, 1/6 қисми — арпа. Пахта (йилига 200 минг т), сабзавот ва полиз экинлари (йилига 200 минг т), узум (йилига 500 минг т), мева, зайтун (йилига 150 минг т) етиштирилади. Чорвачиликда қўйчилик асосий ўрин эгаллайди. Қўйларнинг 1/4 қисми қоракўл қўйларидан иборат. Эчкичилик, йилқичилик, туячилик ҳам ривожланган. Паррандачилик ҳам мавжуд. Сугорма деҳқончилик ҳудудларида пиллачилик ривожланган. Мамлакатда 3 млн.га яқин киши кўчманчилик билан турмуш кечиради.

Саноат асосан маҳаллий хом ашёга асосланган бўлиб, аҳолининг кундалик эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган енгил ва озиқ-овқат саноати барпо қилинган. Электр энергияси Мозори Шарифдаги қуввати 36 минг кВт ли, Кобул, Гулбаҳор, Қандаҳор, Ҳирот ва Бағлондаги қуввати 2 минг кВт ли иссиклик электр стансияларда ҳосил қилинади. Кобул дарёсида ГЕС каскади (ҳар бири 100 минг кВт ли учта ва 15 минг кВт ли битта) мавжуд, жанубида Ҳилманд дарёсида (100 минг кВт гача бўлган), унинг ирмоғи Аргандабда 15 минг кВт ли, Қундуз дарёсида 15 минг кВтли „Пули-Хумри“ электр стансиялар барпо этилган. Шим.даги саноат (газ, нефт, кўмир, тош тузи ва бошқалар) корхоналари 1997-йилнинг ўрталаригача маҳсулот ишлаб чиқарди. Кобулда металлсозлик, ёғочни қайта ишлаш, қурилиш мате-риаллари, ип газлама, чарм поябзал корхоналари, Мозори Шарифда азот ўғитлари заводи, тўқимачилик корхонаси, Пули-Хумрида семент заводи, тўқимачилик корхонаси, Жалолобод, Балх, Қандаҳорда жун газлама фабрикаси, Ақча-да чарм поябзал корхонаси мавжуд. Озиқ-овқат саноати корхоналари деярли барча шаҳарларда жойлашган. Саноат марказлари — Кобул, Мозори Шариф, Қандаҳор, Ҳирот. Афғонистонда гиламдўзлик яхши ривожланган. Балх, Жаузжон, Фарёб, Бадхиз, Ҳирот, Фарроҳ вилоятлирида қўлда гилам тўқилади. Афғонистон четга ҳўл ва қуруқ мевалар, тери ва чарм, қоракўл, пахта, жун, гилам, мойли уруғлар, шифобахш ўтлар, табиий газ чиқаради. Четдан турли машина ва жиҳозлар, нефт маҳсулотлари, шиналар, тўқимачилик моллари, дори-дармон, тамаки, қанд, чой, буғдой, тайёр кийимлар олади.

Темир йўл транспорти ривожланмаган (бундан узунлиги 11 км бўлган Кушка-Торгунди темир йўл истисно). Асосий транспорт тури —автомобил транспорти. Автомобил йўлларининг умумий узунлиги 20 минг км бўлиб, унинг 3 минг км асфалтланган. Транспорт воситаси сифатида от-эшак ҳамда туялардан кенг фойдаланилади. Кобул ва Қандаҳор шаҳарларида халқаро аэропортлар мавжуд. Пул бирлиги — Афг`они.

Маориф, матбуот, тиббий хизмат ва ички ҳаётга тегашли бошқа соҳаларга сўнгги йиллардаги уруш сезиларли таъсир кўрсатган. Шу боис ҳозирги кунда бу соҳаларга оид бирон бир маълумот мавжуд эмас.

Адабиёти

Мазори Шарифдаги масжид

Афғонистон адабиётининг ривожида пушту ва форс-кобулий тилидаги халқ оғзаки ижодининг таъсири катта. 10 — 15 — асрлар мумтоз адабиётининг намояндалари Рудакий, Фирдавсий, Саъдий ва бошқа шоирлар ижодиётини Эрон, А, Тожикистон халқлари ўзларининг умумий адабий мероси деб ҳисоблайдилар. ХВ асрда яшаб ижод этган Боязид Ансорий саж (қофияли наср) услубидаги асарларида диний-фалсафий, ижтимоий фикрларини баён этди. Унинг издошлари, „равшаний шоирлар“ номи билан машҳур бўлган Давлат Лоҳоний, Мулла Арзоний, Мирзахон Ансорийлар ХВИИ асрда Афғонистон адабиётида ижтимоий ва демократик майлларни тарғиб қилдилар. 17 — ХВИИИ асрларда Хушҳолхон Ҳаттак, Абдураҳмон Раҳмонбобо, Абдулҳамид, Абдулқодирхон Ҳаттак, Козимхон Шайдо, Пирмуҳаммад Кокар, Аҳмадшоҳ Дурроний каби забардаст шоирлар етишиб чиқди ва Афғонистон адабиёти ривожида сермаҳсул давр бошланди. Афғонистон адабиётага форс-тожик ва ўзбек адибларидан Умар Хайём, Ҳофиз, Жомий, Хисрав Деҳлавий, Алишер Навоий, Бедил ижоди баракали таъсир ўтказди. ХИХ асрда афғонларнинг инглиз босқинчиларига қарши қаҳрамонона кураши Ҳйп Соҳиб, Нуриддин, Ҳамид Кашмирий каби ёзувчилар ижодида акс эттирилди. Маҳмуд Тарзий ХХ аср бошларида таниқли маърифатпарвар бўлган. Ўша пайтда Солиҳ Муҳаммад, Ғулом Муҳиддин Афғоний ва бошқа муҳим ижтимоий муаммолар хақида ёздилар. ХИХ аср охири — ХХ аср бошларида Пешоварда насрчилик ривожлана бошлади. Мавлавий Ахмад афғон адабиётида ҳикоянависликка асос солганлардан бири бўлади. У пушту тилида „Одамхон ва Дурхоний“ эртаги асосида қисса ва „Афғон ганжинаси“ ҳикоялар тўпламини езди. Аҳмадшоҳ Ризвоний шеър ва ҳикоялар ижод этди. Афғонистон мустақиллика эришгач (1919), адабиётда маърифатпарварлик мавзуи устун бўлди, ватанпарварлик руҳидаги асарлар дунёга келди. Турли адабий услуб ва йўналишлар бир-бири билан қўшила борди. 1937-йилда Кобулдаги „Анжумане адабий“, Қандаҳордаги „Пушту“ жамиятлари бирлашуви натижасида „Пашту толина“ (Афғон академияси) ташкил топди. Академия олимлари пушту тилидаги адабиёт ва санъатни ривожлантириш билан шуғулландилар. Иккинчи жаҳон урушидан кейин тузилган „Бедор ёшлар“ ташкилоти аъзолари матбуотда ва адабий асарларда жамиятда жиддий ўзгаришлар қилиш ва мамлакатни оғир иқтисодий аҳволдан қугкариш талабларини илгари сурдилар. Анинг машҳур ёзувчилари: Абдурауф Бенаво, Гул Почо Улфат, Нурмуҳаммад Тараққий, Ғулом Ҳасан Софий, Қиёмиддин Ходим, Садикулла Ришгин, Абдулҳақ Бетоб, Халилулла Халилийил

Меъморлиги ва тасвирий санъати

Афғонистон ҳудудида милоддан аввалги 4 — 3 минг йилларда барпо этилган Мундигак манзилгоҳи қолдиқлари сақланиб қолган. Юнон-Бақтрия подшоҳлиги даври меъморлиги ва санъатида эллинизм таъсири сезилади. Бақтра яқинида, Бомиён дарёси водийсида 1 — 8- асрларга мансуб будда ибодатхоналари, эҳром ва ҳайкаллари сақланиб қолган. Бомиён мажмуининг энг эътиборли қисми Будданинг қояга ишланган баҳайбат ҳайкалидир. Бу даврда заргарлик, шиша ва металлдан бадиий буюмлар ясаш ҳам ривожланди. Афғонистон ўрта асрлар меъморлиги ва санъатида Эрон ҳамда Туркистон меъморлиги ва санъати билан ўхшашлиги кўп. Ғазнавийлар даври (977— 1186)даги маҳобатли биноларда айвонлар, пештоқлар пайдо бўлди. Истёҳком шаҳарлар, ҳашаматли саройлар, масжидлар, макбаралар қурилди. ХИИ аср меъморий обидаларидан Ғазна атрофидаги миноралар алоҳида аҳамиятга эга. Жом қишлоғи яқинидаги миноранинг улуғворлиги, мутаносиблиги, ундаги нафис нақшни меъморлик дурдонаси деса бўлади. Темурийлар ҳукмронлиги даврида қурилиш ишлари авж олди. Шаҳарлар қуриш доирасининг кенглиги, биноларнинг дабдабали шакллари, уларнинг безақдорлиги — бу давр меъморлиги ва санъатининг асосий хусусиятидир. Ҳиротда катта қурилиш ишлари олиб борилди. Жоме масжиди тикланди, шаҳар атрофида боғлар, саройлар қурилди. Масжид, Мадраса, мақбара, минора ва бошқалардан иборат куркам Мусалло мажмуаси ташкил топди. Балхдаги Хўжа Абу Наср Порсо мақ-бараси (ХВ аср) машҳур. ХИ — ХВ асрларда амалий-бадиий безак санъати равнақ тодди. Металл, ёғоч ўймакорлиги, кулолчилик, гилам тўқиш кенг ривожланди. Ҳирот, Қандаҳорда ишланган патнис, латан, кўза, шамдон, қаламдон, қурол-аслаха, эгар-жабдуклар куркам ва нафис. Ҳиротнинг гиламлари ўзининг кўп рангли геометрик ва ўсимликсимон нақшлари билан машҳур. Бу ерда миниатюра санъати жуда ривожланди. Шохрух ва унинг ўғли Бойсунғур ҳомийлигидаги кутубхонада Фирдавсийнинг „Шоҳнома“, Низомийнинг „Хамса“, Саъдийнинг „Бўстон“ каби мумтоз асарларини Туркистон ва Эрондан келтирилган хаттотлар кўчирди, мусаввирлар безади. Ҳирот миниатюра мактаби расмлари кўркамлиги, нафислиги, рангдорлиги ва моҳирона тузилган композицион қурилиши билан ажралиб туради. Ҳиротда Мирак Наққош (Беҳзоднинг устози), Беҳзод каби машҳур мусаввирлар ижод қилдилар. 16- аср обидалари орасида Бобур мақбараси диққатга сазовор. 18- аср обидаларидан Аҳмадшоҳ Дурроний мақбараси машҳур. Миллий санъатнинг ривожланишида 1921-йилда Кобулда ташкил этилган тасвирий, амалий санъат ва ҳунар мактаби катта рол ўйнади. Абдулғофур Брешна ва унинг шогирдлари, Ғавсиддин, Хайр Мухаммад, Вафо ва бошқа ижодида манзара, махаллий озодлик кураши тарихидан олинган воқеалар, халқ ҳаётини кўрсатувчи лавҳалар катта ўрин эгаллайди. Портретчи рассом Ҳумоюн Э`тимодий ижодида кўпроқ ўрта аср миниатюрачилиги ўрин олган. Афғон халқи амалий санъатининг анъаналари ҳам сақланиб келмоқда.

Театри

Қобул

Х — ХИИ асрларда Ғазнавий шоҳлар саройида оммавий томошалар қўйиш расм бўлган эди. Халқ орасида айиқбоз, маймунбоз ва қўғирчоқбозлар томоша кўрсатиб келишган. Афғонистон мустақилликка эришгач, ҳаваскорлик театр труппалари пайдо бўлди, кейинроқ Кобулда Европа типидаги биринчи театр очилди. Ички сиёсий зиддият кучайиши натижасида 20-йиллар охирида театр ёпилди. 1941-йил халқ томошалари бошқармаси ташкил этилди. Кўчма труппалар асосида „Похини ниндоре“ (40-йилларнинг ўрталарида) ва „Ди Кобул ниндоре“ (1947) майдонга келди. Кобул театрлари тарихий мавзуда Афғонистон Каримийнинг „Ватанга садоқат“, Й. Кўҳзоданинг „Аҳмадшоҳ бобо“, замонавий мавзуда Афғонистон Брешнанинг „Солиқчи“, Г. М. Айюбийнинг „Номаълум одат қурбонлари“, Афғонистон Бенованинг „Мактабдош дўстлар“. Афғонистон Ихлоснинг „Акрамхон ва Лаълихон“, Р. Латифийнинг „Кумуш шамдонлар“ асарларини саҳналаштирди. Афғон халқи орасидан М. Афғонистон Равнақ, Бесад, Исир, Маш`ал, Ҳабиба, Жайла, Раъно сингари актёрлар етишиб чиқди. 1956-йил Кобулда театр мактаби очилган.

Мусиқаси

Афғонистон мусиқаси ранг-баранг тароналарга бой Халқ мусиқасида бир овозли, байт қўшиқлар кенг тарқалган; чорбайт, ғазал каби анъанавий ва янги шаклдаги жанрлар мавжуд. Афғон ва қашқар рубоблари, дилрабо, дилнавоз ва танбур каби торли созлар кўп. Санъат арбобларидан — созанда-хонанда Усто Ғулом Ҳусайн ва Усто Мамад Умар, шоир, хонанда-бастакор Ҳофизулла Ҳиёл ва Жамил Залонд, Салим Сармаст ва Фақир Нанголай каби бастакор-меҳтарлар, Хадича Парвин, Ҳамида Рухшона, Қубра Жило, Абдураим Сарбон, Абдуваҳоб Мамадий, Сора Залонд сингари хонандаларнинг номи кўп мамлакатларда маълум. 1965-йил мамлакатда биринчи мусиқа мактаби очилди. Кобулдаги Академия биринчи афғон қўшиқлари тўплами („Паштани сан-дири“)ни нашр этди. Ўзбекистон санъаткорлари Афғонистонда, афғон артистлари (Усто Ғулом Ҳусайн, Ҳофизулла Ҳиёл) Ўзбекистонда кўп марта гастролларда бўлишган. Мамлакатнинг таниқли мусиқачилари орасида Қосим Афғон, Муҳаммадин Зайхея ва бошқа бор[4]. 2021-йил март ойида Афғонистон таълим вазирлиги томонидан 12 ёшдан катта бўлган қизларга эркаклар олдида қўшиқ куйлаш тақиқланди[5].




Манбалар