Afrigʻiylar
Африғийлар ёки Варзамарийлар — Хоразмда ИВ—Х асрларда ҳукмронлик қилган хоразмшоҳлар сулоласи. Асосчиси — Африғ. 995-йил Африғийларнинг сўнгги вакили Абу Абдуллоҳ Муҳаммад рақиби Урганч амири Маъмун ибн Муҳаммад томонидан асир олиниб ўлдирилган. Хоразм Урганч ҳокимияти остига бирлашган. Маъмун қадимги хоразмшоҳ унвонини қабул қилган. Милодий 305-йилда Хоразмшоҳ Африғ ўз қароргоҳини Хоразмнинг қадимги Кат шаҳрига кўчиради. Кат қайта тикланиб, шоҳ ўзига янги сарой қурдиради. 305-йилдан бошлаб, Хоразмнинг африғий шоҳлари кумуш тангалар зарб этганлар. Тангаларининг олди тарафига шоҳ сурати, орқасига эса суворий сурати туширилган. Кумуш тангаларнинг зарб этилиши мамлакатнинг ички ва ташқи савдо муносабатларини мустаҳкамлаган. Ҳукмдорлар „Хоразмшоҳ“ унвонига сазовор бўлишган. „Хоразмшоҳлар“ унвонини дастлаб „Сиёвушлар сулоласи“ томонидан қабул қилинган. ИИИ асрда Хоразм ҳудудида бир нечта майда ҳокимликлар мавжуд бўлган. Тупроққалъадан қўлида бургут қўндирилган тождор ҳукмдор ёки Анқақалъа яқинидан эса қўлида лочин тутган тождор киши тасвири туширилган танганинг топилиши, шубҳасиз, ҳукмронлик рамзидан далолат беради. Хоразмда суғорма деҳқончилик, ҳунармандчилик, чорвачилик ва савдо-сотиқ, илм-фан, санъат, хусусан, ҳайкалтарошлик юқори даражада ривож топган. Хоразм хионийлар, кидарийлар, эфталлар ҳамда Турк хоқонлиги даврида ҳам ўзининг сиёсий мустақиллигини сақлаб қолади. Хоразм Византия ва турклар билан дипломатик алоқалар олиб борган.
| Африғийлар монархия | ||||
| ||||
|---|---|---|---|---|
| Пойтахти | Кат | |||
| Тил(лар)и | Хоразмий тили | |||
| Дини | Зардуштийлик Ислом | |||
Тарихи
Абу Райҳон Беруний ўзининг „Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар“ асарида Хоразм сулолалари ҳақида маълумот беради: "Улар (Хоразм аҳолиси) бу ерда Искандардан 980 йил олдин ўтроқ ҳаёт кечира бошлашган, кейин эса Кайковуснинг ўғли Сиёвушнинг Хоразмга келиши ва у ерда Кайхусрав ва унинг авлодлари ҳукмронлиги давридан бошлаб, Хоразмга кўчиб ўтган ва ўз ҳокимиятини „турклар салтанати“ гача кенгайтирган йилларни инобатга олганлар"[1].
Хоразмнинг қадимги подшоҳларидан танга чиқарган ҳукмдорларнинг номлари ҳозиргача маълум. Улардан бири милодий И асрда ҳукмронлик қилган Артавдир. Кейинги қироллардан Артрамуш (милодий ИИ аср охири — ИИИ аср бошлари[2]), Вазамар (эрамизнинг ИИИ асрининг 2-ярми[3]) ва бошқалар маълум.

995-йилда Маъмун ибн Муҳаммад ҳокимият тепасига келиб, пойтахти Кўҳна-Урганч бўлган янги Хоразмшоҳлар сулоласи — Маъмунийлар сулоласига асос солганидан сўнг Африғийлар сулоласининг ҳукмронлиги ниҳоясига етди.
Дини
Африғийлар даврида Хоразмда зардуштийлик ҳукм сурган. Африғийлар Абдуллоҳ ибн Турксабаса даврида исломлаштирилгунга қадар (Хоразм 712-йилда маҳаллий ўзаро урушга аралашган Қутайба ибн Муслим томонидан мусулмонлар таъсирига бўйсундирилган)гача зардуштийликнинг хоразмча версиясига эътиқод қилгани умумий қабул қилинган. Тахминларга кўра, Хоразм ҳукмдорлари маъбуда Ардвисура-Анахитага сиғинишни ривожлантирган, унинг тимсоллари тасвирлари милоддан аввалги ИИ асрдан милодий ВИИ асргача бўлган тангаларда учрайди[4].
Хоразмликлар ўликларнинг суякларини оссуарийларга дафн қилганлар. Хоразмда жуда кўплаб турли оссуарийлар топилган бўлиб, улар орасида Ўрта Осиёдаги энг қадимийлари (милоддан аввалги В—ИВ асрлар боши) ҳам мавжуд. Зардуштийлик догматик дин бўлган Сосонийлар Эронида деярли ҳеч қандай оссуарий ёки наус топилмаган. Бу анъана Ўрта Осиё, яъни Хоразм зардуштийларига хос бўлган[5].
Афригийлар даврида тангаларда Бақтрия туяси ҳам тасвирлана бошлаган.
Ҳукмдорлар рўйхати
Беруний маълумотларига кўра, бу сулоланинг 305-йилдан 995-йилгача жами 22 та подшоси бўлган. Кейинги 160 йил давомида қадимги Хоразм ҳукмдорларининг кўп минглаб тангалари топилган ва улардаги номлар камёб бўлиб ҳар доим ҳам учрамайди. Ушбу топилмалар Беруний маълумотларига мос келади. Тангалар: Тутухас, Вир, Сиявспарш[6], Бравик, Шрам[7], Каник, Савшафан[8] ва бошқа шу каби хоразмшоҳлар томонидан чиқарилган.
Қуйида Берунийга кўра Африғийлар сулоласидан бўлган ҳукмдорлар рўйхати келтирилган:
- Африғ;
- Багра[9]
- Саҳҳасак
- Аскажамук И
- Аскажавар И
- Саҳр И
- Шауш;
- Хамгари (ёки Хангари ёки Ҳангири)
- Бузгар
- Арсамух (ёки Артамух); Бу охиргиси, Берунийнинг фикрича, ВИИ асрда яшаган.
- Саҳр ИИ
- Сабри
- Азкажавар ИИ (ёки Азкаҳвар); 700-йилларда ҳукмронлик қилган[10]
- Аскажамуқ ИИ; бу шоҳ даврида, Берунийнинг ёзишича, Хоразмнинг Қутайба томонидан иккинчи марта забт этилиши содир бўлган, шундан сўнг босқинчи Аскажамуқ ИИ ни подшоҳликка ўтказган;
- ВИИИ асрда ҳукмронлик қилган Шаушафар 751-йилда Хитойга элчилар юборган[11].
- Турксабаса (?)
- Абдуллоҳ
- Мансур
- Ироқ
- Муҳаммад
- Аҳмад
- Абу-Абдуллоҳ Муҳаммад, Африг қал’аси қулашидан сал олдин ўзининг кучли рақиби Урганч амири Маъмун ибн Муҳаммад томонидан ўлдирилган.
Манбалар
- ↑ Абу Рейхан Бируни. Памятники минувших поколений. Избранниэ произведения. Т.1. Т., 1957, с.47.
- ↑ „Монеты Хорезма“. 2019-йил 16-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 22-август.
- ↑ „Монеты Хорезма“. 2019-йил 18-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 22-август.
- ↑ Вайнберг Б. И., Монети древнего Хорезма. М., 1977,с.34.
- ↑ Рапопорт Ю. А., 1996. Религия древнего Хорезма: некоториэ итоги исследований // Этнографическоэ обозрениэ. № 6.
- ↑ „Монеты Хорезма“. 2011-йил 8-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 22-август.
- ↑ „Монеты Хорезма“. 2011-йил 8-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 22-август.
- ↑ „Монеты Хорезма“. 2011-йил 8-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 22-август.
- ↑ „ĀЛ-Э АФРĪḠ – Энcйcлопаэдиа Ираниcа“. 2021-йил 21-апрелда асл нусхадан - э-африг архивланган.
- ↑ Толстов С.П, Древний Хорезм, М., 1948, с.190.
- ↑ Толстов С.П, Древний Хорезм, М., 1948, с.188.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |