Игна бурни оқими, Агуляш оқими — Ҳинд океанидаги илиқ оқим, Африканинг жан.шарқий қирғокларида, 25 ва 40° ш. к. лар оралиғида Мозамбик ва Мадагаскар денгиз оқимларининг қўшилишидан ҳосил бўлади. Тезлиги йил фаслларига қараб 0,7 дан 3 км/с гача ўзгариб туради. И. б. о. Фапбий Шамоллар номли денгиз оқими билан учрашгач, океан тубига кетади. Сув температураси феврал да 20—27°, августда 16—22°. Шўрлиги 35,5%".[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил