Ат-Талабий (Абū Исъḥоқ Аḥмад ибн Муḥаммад ибн Иброҳīм ал-Нīсāбūрīй ат-Талабий أبو اسحاق أحمد بن محمد بن ابراهيم الثعلبي; вафоти 1035-йил ноябр) ХИ асрда яшаган форс миллатига мансуб ислом олими[1].

Абу Исъҳоқ ат-Талабий
أَبُو إِسْحَاقَ الثَّعْلَبِيُّ
Шахсий маълумотлар
Таваллуди 10-аср
Вафоти Ҳижрий 427-йил
Дафн этилган жойи Нишопур
Дини Ислом
Мазҳаб Суннийлик
Юриспруденсия Шофеийлик
Имом Ашъарийлик
Асосий қизиқиш(лар)и Тафсир, Ҳадис, Калом, Тарих
Машҳур иш(лар)и

Унга сунний уламолар юксак баҳо берган. „Табақат ул-кубро“нинг 3-жилди 23-бетида Талабийга қуйидагича таъриф берилган:

Аллома Талабий Қуръон илми бўйича ўз даврининг энг буюк олими бўлган. Аҳли Сунна имоми Абу Қосим ал-Қуршрий „Мен Аллоҳни тушимда кўрдим, у билан суҳбатлашаётган эдим. Суҳбатимиз чоғида Аллоҳ таоло: Бир тақводор киши келяпти, деди. Қарасам, Аҳмад ибн Талабий биз томон келаётган экан“, деган.

Асарлари

Ат-Талабий икки асари билан машҳур бўлиб, улар Тафсир ат-Талабий ва пайғамбарлар қиссаларига оид Ароис ал-маджалис фи ҳисас ал-анбиё китоби[2]. Иккинчи асари „таълим ва ўйин-кулгу учун мўлжалланган машҳур тасаввурий асар“ сифатида тавсифланган. Пайғамбарларнинг тарихий хронологияси бўйича кўплаб ривоятлар Табарий фойдаланган манбалардан олинган. … Асар Кисоий асари билан бир қаторда исломдаги пайғамбарлар қиссаларининг стандарт манбасига айланган. Талабийнинг Тафсиридан фарқли равишда бу асар кўп марта нашр қилинган.

Нашр ва таржималари

  • ал-Тҳаʻлабī, Қиṣаṣ ал-анбийā’ (Cаиро, 1954)
  • Абū Исḥāқ Аḥмад ибн Муḥаммад ибн Ибрāҳīм ал-Тҳаʻлабī, Ливес оф тҳе Пропҳец, транс. бй W. М. Бриннер, Студиэс ин Арабиc Литературе, 23 (Леиден: Брилл, 2002), ИСБН 9004125892, ИСБН 9789004125896

Манбалар

  1. ↑ Тҳе Cамбридге ҳисторй оф Иран., Репр., Лондон: Cамбридге У.П., 1975 — 469-бет. ИСБН 978-0-521-20093-6. 
  2. ↑ А. Риппин, “ал-Т̲ҳ̲аʿлабī”, ин Энcйcлопæдиа оф Ислам, эд. бй П. Ж. Беарман анд отҳерс, 2нд эдн, 12 волс (Леиден: Брилл, 1960–2005), дои:10.1163/1573-3912_ислам_СИМ_7517, ИСБН 9789004161214.