Низомшоҳлар - Шим.-Ғарбий Декандаги Аҳмаднагар давлатини бошқарган султонлар сулоласи (1490—1633). Асосчиси — Малик Аҳмад Баҳрий, баҳманийлар лашкарбошиси. У ўзини мустақил деб эълон қилиб низомшоҳ унвонини қабул қилган. Бурҳон 1 (1509— 53) даврида Н. ниҳоятда кучайган, бобурийлар билан кураш олиб борганлар. Акбар Н.дан Берар вилоятини тортиб олган. 1633-йил сўнгги низомшоҳ Ҳусайн-шоҳ ИИИ (1630—33) бобурийларга асир тушган ва улар 1636-йил Аҳмаднагарни ўз давлатларига қўшиб олганлар.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил