Википедияда исми Акбар ва фамилияси Исматуллаев бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Акбар Исматуллаэв (1991-йил 10-январда туғилган) – ўзбекистонлик футболчи, ярим ҳимоячи сифатида ўйнаган[1].

Акбар Исматуллаев
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Акбар Исматуллаев
Таваллуд санаси 1991-йил 10-январ (1991-01-10) (35 ёш)
Таваллуд жойи Тошкент
Бўйи 1.80 cм (1⁄2 ин)
Амплуаси Қанот ҳимоячиси
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2009—2017 Oʻzbekiston Пахтакор 164 (1)
2018—2020 Oʻzbekiston Металлург 59 (0)
2020—2021 Tailand Бурирам Унитед 10 (0)
2021—2022 Oʻzbekiston Металлург 22 (0)
2022—2023 Oʻzbekiston Бунёдкор 22 (0)
2024 Oʻzbekiston Динамо Самарқанд 0 (0)
Миллий терма жамоа‡
2012—2020 Oʻzbekiston Ўзбекистон 6 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(15:32, 17-октябр 2023 (утc) учун)
‡ Миллий терма жамоадаги голлари (2022-йил 25-ноябр учун)

Футболчилик фаолияти

Акбар „Пахтакор“ футбол клуби академияси тарбияламувчиси ҳисобланади. Профессионал шартномасини 2009-йил „Пахтакор“ жамоаси билан имзолаган. Пойтахтликлар шарафини 2018-йилги мавсумгача ҳимоя қилган. 2018-йил мавсум бошида Бекободнинг „Металлург“ жамоаси таклифини қабул қилган[2] ва 2 йил давомида бекободликлар клубида тўп сурди. 2020-йил Таиланднинг 7 кара чемпиони „Бурирам“ клуби билан шартнома имзолаган[3].

2020-йилнинг 11-сентябр куни Исматулаевда CОВИД-19 тести ижобий чиқди, бу ҳолар эса уни изоляция қилишга мажбур қилган. Кейинчалик, 14-сентябр куни CОВИД-19 дан тузалиб кетгани ҳақида хабар берилган. Исматуллаев дебютини 26-сентябр куни Супҳан Бури клубига қарши ўтказган.

Исматулаев клуб сафида барча мусобақаларда 12 та ўйинда майдонга тушган, аммо гол ура олмаган[4][5].

2021-йил яна Бекободликлар сафига қайтиб келган аммо мавсум сўнгида оғир жароҳат олган ва мавсум сўнггини, шунингдек янги мавсумни бошланғич қисмини ўтказиб юборган. 2022-йил янги мавсумда Бекободликлар билан шартномани икки тарафлама бекор қилиган[6] ва 2-даврадан Тошкентнинг „Бунёдкор“ клуби билан шартнома имзолаган[7][8][9]. 2024-йилги мавсум олдидан Самарқанднинг „Динамо“ жамоаси билан шартнома имзолаган. Аммо Динамо жамоаси билан бўлган низоли вазиятдан сўнг клубни тарк этган.

Ютуқлар

Клуб

Пахтакор

Манбалар

  1. ↑ „Акбар Исматуллаэв“. Натионал Фоотбалл Теамс. Бенжамин Страcк-Зиммерманн. Қаралди: 2013-йил 10-феврал.
  2. ↑ „"Пахтакор" уч футболчисини "Металлург"га ижарага берди“. 2022-йил 4-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 4-октябр.
  3. ↑ „Акбар Исматуллаев Таиланднинг 7 карра чемпиони сафига қўшилди“. 2022-йил 4-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 4-октябр.
  4. ↑ „บุรีรัมย์ยืนยัน อัคบาร์ หายจากโควิด“ (2020-йил 26-сентябр). Қаралди: 2020-йил 14-сентябр.
  5. ↑ „บุรีรัมย์คว้าชัย"กีดี้ คานยุค"แข้งใหม่ประเดิมซัดสุพรรณบุรี1-0“ (2020-йил 26-сентябр). Қаралди: 2020-йил 26-сентябр.
  6. ↑ „"Металлург" 11 нафар футболчи билан хайрлашганини эълон қилди“. 2022-йил 4-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 4-октябр.
  7. ↑ „"Бунёдкор" икки ҳимоячини таркибига қўшиб олаётганини маълум қилди“. 2022-йил 4-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 4-октябр.
  8. ↑ „Акбар Исматуллаев "Бунёдкор" билан шартнома тузди“. 2022-йил 4-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 4-октябр.
  9. ↑ „Расман: Акбар Исматуллаэв "Бунёдкор" билан ҳамкорликни давом эттиради“ (2023-йил 6-январ).

Ҳаволалар