Меҳмед Акиф Эрсой (ёки Меҳмед Рагиф; 1873-йил 20-декабрда туғлилиб, 1936-йил 27-декабрда вафот этган) — Туркия ва Кипр Турк Республикалари мадҳиясининг муаллифи[1]. Машҳур турк шоири. Шу билан бир қаторда ўқитувчилик, газетачилик, таржимонлик ва ҳатто ветиринарлик қилиб келган. Бироз муддат сиёсий фаолият билан ҳам шуғулланиб кўрган. Мадҳия билан бирга „Чаноқал’а достони“ ва „Булбул“ каби шеърларини 1911—1933-йилларда ягона китобга жамлаб, „Сафоҳат“ деб ном берган. Етти шеър китобни ўз ичига олган бу асари анча машҳур. Озодлик уруши (Куртулуş Саваşı 1919—1922) вақтида ТБММ (Туркия Буюк Миллат Мажлиси)да депутат бўлган.

Меҳмед Акиф Эрсой
Таваллуди 1873-йил 20-декабр
Истанбул, Фотиҳ маҳалласи
Вафоти 1936-йил 27-декабр
Истанбул
Касби Туркия Истиқлол марши(мадҳияси)нинг муаллифи
Отаси Меҳмед Тоҳир Афанди
Онаси Омина Шариф хоним
Имзоси

Ҳаёти

Меҳмед Акиф Эрсой 1873-йилнинг декабр ойида Истанбулга қарашли Фотиҳ туманидаги Саригўзал маҳалласида дунёга келган. Аммо отаси ўша пайтларда Байрамич туманида имомлик қилиб келганлиги учун Эрсойнинг туғилган ери ҳужжатларда Байрамич сифатида қайд қилинган[2]. Онаси асли бухоролик бўлган лекин, кейинчалик Анадулуга кўчиб ўтган бир оиланинг қизи Омина хонимдир. Албан миллатига мансуб бўлган отаси асли Косованинг Ипакли шаҳарчасида туғилгани учун унга Ипакли Тоҳир Афанди деб мурожаат қилишади. Меҳмед Тоҳир Афанди ўғлига Абжад ҳисоби бўйича Рагиф деб исм қўяди(Ҳижрий 1290-йилга тўғри келади). Отасининг ўлимига қадар Рагиф исмидан фойдаланса ҳам, онаси ва дўстларининг унга Акиф деб мурожаат қилганлиги туфайли Рагифга кўпроқ бу исм маъқул келади. Кейинчалик бу исмдан кенг фойдаланади[3]. Болалиги асосан Саригўзалдаги уйида ўтади. Нурия исмли синглиси ҳам бор. 1913-йилнинг 6-март куни эълон қилинган „Уч миясиз бошнинг дардига уч миллион халқим“ деб бошланадиган шеърида „Буни мендан эшитингиз, менки, ҳа, Арнавут (албан)ман… Бошқа ҳеч нарса демайман… Ана, менинг паришон юртим!“ мисраларида ўзининг бир албан эканлигига ишора қилади.

Конституциявий ҳукумат даврининг таъсири

Конституциявий тузум эълон қилинган вақтда Меҳмед Акиф давлат ташкилотида мудир ёрдамчиси бўлиб ишлаб келаётган эди. У айни пайтда Абдулҳамид лл истибдодига қарши қаттиқ мухолифлик қилганлардан биридир. Ҳатто Абдулҳамидни ҳар кўрганида „кўнгли айнишини“ хотираларида ёзиб қолдирган[4][5]. Мешрутият эълон қилинганидан кейин дўсти Фотиҳ Ҳожанинг тавсиясига кўра ўн бир дўсти билан „Иттиҳод ва тараққий жамияти“га аъзо бўлиб киради. Меҳмед Акиф бу жамиятга аъзо бўлиш учун қилинадиган қасам ичиш маросимида „Жамиятнинг бутун амирларига сўзсиз бўйсинаман“ дейишдан бош тортади. Ва буни „Фақат яхши ва тўғри қарорларига“ шаклида ўзгартиришга эришади[6].

Газеталардаги фаолияти

Мешрутият эълонидан кейин Меҳмед Акиф матбаа фаолиятидаги дастлабки қадамларини ташлайди. 1908-йилда чиқарилган „Сирати Мустаким“ газетасида бош муҳаррир бўлиб ишлайди. Газетанинг биринчи нашрида „Фотиҳ жомеси“ шеъри эълон қилинади. 1912-йилдан бошлаб эса „Себил-ур Ришад“ газетаси чиқа бошлайди. Меҳмед Акифнинг деярли барча шеърлари шу газетада эълон қилинади. 1910-йилда юз берган Албаниядаги қўзғолон Меҳмед Акифни қаттиқ хафа қилади. У рўй бериши мумкин бўлган мудҳиш воқеаларни олдиндан сезганди. Болқон ҳудудларининг ажралиб чиқишига қарши нимадир қилиш кераклигини таъкидлаб келади. Аммо Болқон урушлари рўй бергач, қаттиқ тушкунликка тушиб қолади. Акиф нима бўлганда ҳам Усмонли давлатида туғилиб ўсган бир инсон эди. 1914-йил икки ойлик саёҳатга чиқиб, Миср ва Мадинага боради. Мисрга саёҳатини „Ал Ускудар“ номли шеърида таърифлаб ўтади.

Турк озодлик ҳаракатидаги иштироки

Биринчи жаҳон урушидан кейин Усмонли давлати деярли босиб олинади. Шундан сўнг Меҳмед Акифнинг Истанбулда яшаши ва қолиши учун тўсиқлар пайдо бўла бошлайди. Истанбулдан чиқиб кетган Акиф Анадулуга йўл олади. Анадулуда озодлик курашини бошлаб юборган Мустафа Камол Пошшо „Себил-ур Ришад“ газетасини чиқариши учун Акифни Анқарага таклиф қилган эди[7]. Меҳмед Акиф Туркиянинг озодлик курашида муҳим рол ўйнайди. Кўниё ва Кастаману каби вилоятларда халқни озодлик курашига чорлаш учун ташвиқотлар қилади. Газетасида мақолалар эълон қилиб, Диёрбакир каби вилоятларга тарқатади. Акиф ёзган мақолаларнинг таъсири кучли бўлгани учун унинг газеталари Совет давлатига кириши таъқиқлаб қўйилади. Анқарадаги Тажеддин даргоҳида яшаб турган ери ҳозирги кунда „Меҳмед Акиф Эрсой уй музейи“ сифатида фойдаланишга топширилган.

Меҳмед Âкиф Эрсойнинг Анқарадаги уй музейи

Туркия мадҳиясининг ёзилиши

У вақтда таълим вазири бўлиб ишлаб келган Ҳамидуллоҳ Супҳибейнинг илтимосига биноан Акиф миллий мадҳияни ёзиш бўйича ташкиллаштирилаётган мусобақага қатнашишга розилик беради. Аммо мусобақа ғолиблиги учун қўйилган 500 лиралик мукофот пулини эшитгач, мусобақага қатнашишдан бош тортади. Дўстлари ўртага тушиб, уни бу мусобақага қатнашишга кўндиришади. 1921-йил 17-феврал куни ёзиб тугатилган бу миллий мадҳия 12-март куни, соат 17:45 да миллий мадҳия сифатида эълон қилинади. Акиф мукофот сифатида берилган 500 лирани урушда аскарлар учун кийим тиккан ва болаларга таълим бериб келган „Дур-ул Месаи“ вақфига топширади[8].

Меҳмед Акиф 1922-йилда соғлиғини сабаб қилиб кўрсатиб, миллат вакили (депутатлик) лавозимидан истеъфога чиқади. Мустафа Камол Пошшо билан баъзи масалаларда келиша олмаган Меҳмед Акиф Мисрга кетиб қолади[9]. Мисрда туркча дарслар бериш билан бир қаторда Қур’онни туркчага таржима ҳам қилиш ишларига ҳисса қўшади[10]. Қоҳирадаги Жамиат ул Мисирия Университетида турк тили ва адабиётидан дарс беради.(1925-1936)

Туркияга қайтиши ва вафоти

Сирроз касаллигига чалинган Меҳмед Акиф даволаниш учун 1936-йилнинг 17-июн куни Истанбулга қайтиб келади. Аммо кўп ўтмай аҳволи оғирлашади ва 1936-йилнинг 27-декабр куни вафот этади. Ҳозирда қабри Эдирнекапидаги шаҳидлик қабристонида жойлашган. Туркия ҳукумати қарори билан 2011-йил Туркияда Меҳмед Акиф Эрсой йили деб эълон қилинади.

Меҳмед Акифнинг жанозаси (1936-йил 28-декабр)

Манбалар

  1. ↑ ^ İстиклал Марşı Кабул эдилди, 12 Март 1921 ТариҳтеБугун.орг"
  2. ↑ ^ Тансел, Февзие Абдуллаҳ. „Меҳмет Акиф’ин Доğум Ери Байрамиç мидир=". байрамиcфм.тр.гг. Куббеалтı Академи Меcмуасı, Йıл 6, Нисан 1977, Сайı 2. 21 Оcак 2017 тариҳинде кайнаğıндан арşивленди. Эриşим тариҳи: 28 Эким 2016
  3. ↑ ^ "Öлüмüнüн 71’инcи йıлıнда Меҳмет Акиф Эрсой, Заман Газетеси, 29.12.2007“. 23 Аралıк 2010 тариҳинде кайнаğıндан арşивленди. Эриşим тариҳи: 19 Аралıк 2010.
  4. ↑ ^ а б Гöзüток, Şакир. „Меҳмет Âкиф Эрсой ве İттиҳат ве Теракки иле İлиşкилери“ (ПДФ). Тüрк Тариҳ Куруму,. İттиҳатçıлар ве İттиҳатçıлıк Семпозюму (25 Касıм 2014) Билдири Китапçığı Cилт ИИИ, Тüрк Тариҳ Куруму, Анкара 2015. 28 Эким 2016 тариҳинде кайнаğıндан (ПДФ) арşивленди. Эриşим тариҳи: 28 Эким 2016.
  5. ↑ ^ Кöроğлу, Эрол. „Оттоман Пропганда анд Туркиш Идентитй:Литературе ин Туркей Дуринг Wорлд Wар И“. боокс.гоогле.cом.тр. Таурис Аcадемиc Студиэс, 2007. 11 Нисан 2016 тариҳинде кайнаğıндан арşивленди. Эриşим тариҳи: 28 Эким 2016.
  6. ↑ ^ а б Гöзüток, Şакир. „Меҳмет Âкиф Эрсой ве İттиҳат ве Теракки иле İлиşкилери“ (ПДФ). Тüрк Тариҳ Куруму,. İттиҳатçıлар ве İттиҳатçıлıк Семпозюму (25 Касıм 2014) Билдири Китапçığı Cилт ИИИ, Тüрк Тариҳ Куруму, Анкара 2015. 28 Эким 2016 тариҳинде кайнаğıндан (ПДФ) арşивленди. Эриşим тариҳи: 28 Эким 2016.
  7. ↑ ^ „Йрд. Доç. Др. Саадеттин Йıлдıз, Милли Мücаделе ве Меҳмет Âкиф“. 19 Оcак 2012 тариҳинде кайнаğıндан арşивленди. Эриşим тариҳи: 19 Аралıк 2010.
  8. ↑ ^ „Осман Коçıбай, Меҳмед Âкиф Эрсой ве Бурдур, Коcибай.нет ситеси“. 28 Касıм 2010 тариҳинде кайнаğıндан арşивленди. Эриşим тариҳи: 19 Аралıк 2010.
  9. ↑ ^ а б Айşэ Ҳüр, İстанбул’да 'азиз', Анкараъда 'мüртеcи', Мıсıр’да 'Ҳıристиянъ: Меҳмед Âкиф Эрсой, Радикал газетеси, 28.12.2014
  10. ↑ ^ а б „Меҳмет Акиф’ин Куранъı Терcüме Меселеси, Тефеккур Дергиси“. 24 Касıм 2015 тариҳинде кайнаğıндан арşивленди. Эриşим тариҳи: 24 Нисан 2015