Акка – Ўрта денгиз соҳилидаги шаҳар. Исроил давлатида. Қадимда Акко деб аталган. Жанубий Финикиянинг йирик савдо маркази бўлган. Илк бор мил. ав. ХВ аср га оид манбаларда зикр қилинади. Мил. ав. ВИИИ—ИВ асрларда А. Тир шаҳар давлати, мил. ав. ИИИ асрда эса Птолемейлар тасарруфида бўлиб, Птолемаида деб аталган. Мил. ав. ИИ—И аср бошларида са-лавкийларга, мил. ав. 63 йилдан Римга тобе бўлган. 638 йил араблар эгаллаган, 1104-87 ва 1191-1291-йилларда салибчилар қўл остида бўлган. 1516–1918-йилларда Ус-монли турк салтанати таркибида. 1799-йил А. (у пайтда Сен-Жан-д’Акр деб аталган) Наполеон Бонапарт армиясининг 3 ойлик қамалига бардош бериб, душманни чекинишга мажбур қилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил