Зиёсферада исми Акмал ва фамилияси Рустамов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Акмал Рустамов – ўзбекистонлик футболчи. „Қизилқум“ клуби ҳимоячиси бўлган[1][2][3].

Акмал Рустамов
Шахсий маълумот
Таваллуд санаси 1986-йил 8-декабр (1986-12-08) (39 ёш)
Таваллуд жойи Тошкент
Бўйи 1.84 м (6 фт 1⁄2 ин)
Амплуаси Ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Қизилқум
(вақтинчалик бош мураббий)
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2003—2005 Қизилқум 1 (0)
2006 Бухоро 16 (0)
2007—2012 Қизилқум 72 (1)
2012 Бухоро 10 (0)
2013 Олмалиқ 9 (0)
2013—2019 Қизилқум 122 (5)
Тотал 230 (6)
Бошқарган клублари
2025— Қизилқум (вақтинчалик бош мураббий)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Футболчилик фаолияти

Ҳимоячи сифатида тўп тепган. Фаолиятининг асосий қисмини „Қизилқум“ клубида ўтказган. „Бухоро“, „Сўғдиёна“ ва „Шўртан“ каби жамоалар шарафини ҳам ҳимоя қилган.

Мураббийлик фаолияти

Акмал Рустамов 2025-йил июн ойида Никола Лазаревиc истеъфосидан сўнг „Қизилқум“ жамоасини вақтинчалик мураббий сифатида қабул қилиб олган. Унинг бошқарувида жамоа 2025-йилги Суперлигада 36 очко жамғариб, мавсумни 9-ўринда якунлади. Кўрсатган ижобий натижалари сабабли, клуб у билан шартномани 2026-йилги мавсум якунига қадар узайтирди[4].

Манбалар

Ҳаволалар