Зиёсферада исми Акобир ва фамилияси Қурбонов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Акобир Собирович Қурбонов (1975-йил 29-июлда Бухоро вилояти Бухоро туманида туғилган) — ўзбек самбочиси ва курашчи, Ўзбекистон ифтихори (1999). 1999-йил кураш бўйича жаҳон чемпиони, самбо бўйича жаҳон кубоги ғолиби (2002) ва бронза медали (1998), самбо бўйича жаҳон чемпионатининг кумуш (1998, 2001, 2004) ва бронза (2002, 2004) медаллари совриндори. 2010-йилда Пекиндаги Жаҳон ўйинларида самбо бўйича мусобақалар ғолиби. Халқаро тоифадаги Ўзбекистон спорт устаси. У иккинчи ярим ўрта вазн (74 килограммгача), биринчи ўрта (82 килограммгача) ва иккинчи ўрта (90 килограммгача) вазн тоифаларида иштирок этган. 1996-йил Ўзбекистон ИИВ академиясини тамомлаган. 1996-йилда Ўзбекистон ИИВ Академияси „Жисмоний тарбия“ кафедраси катта ўқитувчиси[1].

Акобир Қурбонов
Шахсий ма'лумотлар
Миллати  СССР →  Ўзбекистон
Туг'илиши 1975-йил 29-июл (1975-07-29) (51 ёш)
Бухоро тумани, Бухоро вилояти, ЎзССР
о'г'ирлиги 74–90 кг (163–198 лб)
Медаллари ва ютуқлари

Oʻzbekiston iftixori Андоза:Турнир

Кумуш Калининград 1998 74 кг
Кумуш Красноярск 2001 74 кг
Бронза Панама 2002 82 кг
Кумуш Кишинёв 2004 82 кг
Бронза Прага 2007 90 кг

Андоза:Турнир

Бронза Кстово 1998 74 кг
Олтин Уралск 2002 82 кг

Андоза:Турнир

Олтин Пекин 2010 90 кг

Андоза:Турнир

Олтин 1999 74 кг

Оиласи

Отаси Собир Қурбонов — совет самбочиси, СССРда хизмат кўрсатган спорт устаси, СССР, Европа ва жаҳон чемпиони.

Мукофотлари

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Акобир Қурбонов“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
  2. ↑ „Самбо ва кураш бо'йича Жаҳон чемпиони Акобир Қурбоновни табриклаймиз!“. Оламспорт.cом. Қаралди: 11-июл 2025-йил.

Ҳаволалар