Акулалар (Селачоморпҳа) — тоғайли балиқлар синфи пластинка жабралилар кенжа синфининг катта туркуми. Танаси суйри шаклда, сув тубида яшовчи акулалар ясси, узунлиги 15-40 см дан (тиканли қора акулалар) 15-20 м гача (гигант акулалар), оғирлиги 14 т гача (гигант ва кит акулалар). Танаси плакоид тангачалар билан қопланган. Жабра ёриқлари 5 (баъзи турларида 6-7) тадан бўлиб, бошининг икки ёнида, оғзи бошининг остида танасига кўндаланг жойлашган. Дум сузгичи кучли ривожланган, ҳар хил катталикдаги (стероцеркал) иккита бўлакдан иборат. Тишлари кўп, учи ўткир. Йиртқич акулаларнинг тишлари жуда йирик. Кўпчилик акулалар балиқлар, моллюскалар ва бошқа ҳайвонлар билан, кит ва гигант акулалар эса планктон билан озиқланади. Акулалар тухумдан тирик туғади ёки тухум қўйиб кўпаяди.

Галерея

akula
акула
akula
акула
akvarium
Грузия аквариумдаги акула

Ҳаёти

Акулалар 6 туркумни (ҳар хил тишлилар, кўп жабралилар, ламносимонлар, катрансимонлар, аррабурунсимонлар, скватинсимонлар), 20 оилани ўз ичига олади. Акулалар Орол ва Каспий денгизидан бошқа ҳамма денгиз ва океанларда, айрим турлари чучук сув ҳавзалари (Ганг ва Амазонка дарёлари, Никарагуа кўли)да яшайди. Қора ва Узоқ Шарқ денгизларида тиканли қора акулалар, яъни катран, Шимолий ва Узоқ Шарқ денгизларида селд акулалар, Шимолий денгизларда қутб акулалар тарқалган. Акулалар айниқса тропик денгизларда хилма-хил бўлади. Кўпчилик акулалар овланади, жигаридан балиқ ёғи олинади, гўшти овқат учун ишлатилади. скелетидан балиқ елими тайёрланади. Кўпчилиги йиртқич акулалар (йўлбарс акулалар, карҳародон, болғабош акулалар, макоакулалар ва бошқалар), асосан балиқлар ва сувдаги умуртқасизлар билан озиқланади[1].

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Акулалар“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.

Ҳаволалар