Ал-Аъшо — Жоҳилия даврининг шоирларидан, „муаллақот“ жанридаги шеър муаллифларидан бири. Ривоятга кўра, ёши юзга яқинлашиб қолган шоир Абу-л-Басир Маймун ибн Қайс ал-Аъшо (530-529) ислом энди тарқала бошлаган кунларнинг бирида уни қабул қилиши учун Расулуллоҳ қошига келаётган эди. Қурайш раислари гуруҳи унинг йўлини тўсиб чиқдилар. Чунки бу машҳур сўз устасининг мусулмонликни қабул қилиши янги динга катта обрў келтириши ва уларга эса аксинча зарба бўлишини билиб, унинг олдини олмоқчи бўлганлар[1].

Ал-А'шо

Манбалар

  1. ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 27.

Адабиётлар

  • Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.