Al-Azhar
Ал-Азҳар (ал-Жоми ал-Азҳарнинг қисқа номи) – Қоҳирадаги жоме масжид, университет, ўрта ва ўрта махсус билим юртларини ўз ичига олган йирик расмий диний муассаса. Масжид 970—972-йиллари фотимий халифа ал-Муизз амрига биноан Қоҳира шаҳри билан баробар қурилган. Унинг таркибидаги Мадраса (996-йил) ХИ асрдан бошлаб Қур’он, ҳадис, фиқҳ, тил ҳамда балоғат фанлари ўқитиладиган университетга айланди. ХИВ—ХВ асрларда унга яна бир неча янги қурилган мадрасалар қўшилди. ХВИИИ асрда Ал-Азҳар энг мўтабар умум-мусулмон фан ва таълим маскани сифатида шуҳрат қозонди. ХИХ аср бошида Ал-Азҳар уламолари Наполеон Бонапарт истилосига қарши халқ ҳаракатига бошчилик қилдилар. ХИХ аср охири – ХХ асрбошида Ал-Азҳар Абду Муҳаммад бошлиқ ислоҳот тараф-дорлари билан консерваторлар ўртасидаги кураш майдонига айланди. 1961-йил „ал-Азҳарни ривожлантириш ҳақида“ қонун қабул қилингач, вазирлик мақоми берилган. Ал-Азҳар диний муассасасига раҳбар – Шайхул Азҳарни Миср Президенти тайинлайдиган бўлди. Ушбу конунга кўра Ал-Азҳар унтида қатор дунёвий факултетлар, жумладан, идора ишлари ва савдо, политехника, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт, педагогика ва хотин-қизлар факултетлари очилди. Аз-Азҳар ҳузурида 50 йирик уламодан ташкил топган (шулардан 30 нафари мисрлик ва 20 нафари хорижий уламолар) ислом тадқиқотлари Академияси фаолият кўрсатмоқда. Ал-Азҳар кутубхонасида 20 мингдан зиёд қўлёзмалар жамғармаси мавжуд. „Мажаллат ал-Азҳар“ журналини нашр этади. Ал-Азҳар университетининг факултетларига шу муассаса таркибига кирувчи бошланғич, ўрта ва ўрта махсус билим юртларини муваффақиятли тугатган толиби илмлар қабул қилинади. Ўрта таълим юрти (маоҳид и’додия)да ўқиш муддати – 4-йил, махсус таълим (маоҳид сонавия)да эса – 5-йил Ал-Азҳар университетининг турли босқичларида 108,5 мингдан ортиқталаба таҳсил олади. Таниқли уламолар Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон ва Шамсиддинхон Бобохоновлар, Абдуғани Абдуллаев, Юсуфхон Шокиров, қорақалпоғистонлик диний арбоб Раҳматулла Идрисов, арабшунос олим Шоикром Шоисломов Ал-Азҳарда таҳсил олганлар[3]
|
| |
| Мақоми | Ташкилот |
|---|---|
| Жойлашуви | Cаиро, Миср |
| Гранд Имам оф ал-Азҳар | Аҳмед эл-Таеб[1] |
| Буджет | 19.9 миллиард ЭГП[2] |
| Тил(лар)и | Арабча |
| Вебсайти | азҳар.эг/эн |
Ал-Азҳар университетининг таълим ислоҳоти
Мисрнинг Қоҳира[4] шаҳрида жойлашган Ал-Азҳар университети дунёдаги энг қадимий ва нуфузли ислом таълим муассасаларидан бири ҳисобланади. Университет таълим тизимини ислоҳ қилиш ва замонавий талабларга мослашиш бўйича узоқ тарихга эга. Ал-Азҳар университетида таълим ислоҳотига оид баъзи муҳим ўзгаришлар мавжуд.[5] Биринчидан, Ал-Азҳар университети замонавий жамият эҳтиёжларини қондириш учун ўз ўқув дастури ва ўқитиш усулларини модернизация қилиш бўйича доимий саъй-ҳаракатлар билан шуғулланади. Бу анъанавий диний йўналтирилган таълимга замонавий фанлар, технология ва гуманитар фанларни киритишни ўз ичига олади. Иккинчидан, сўнгги йилларда Ал-Азҳар ўз ўқув дастурини ҳуқуқ, тиббиёт, муҳандислик ва тиллар каби диний фанлардан ташқари кенгроқ фанларни ҳам қамраб олган ҳолда кенгайтирди. Ушбу кенгайиш талабаларга янада хилма-хил ва ҳар томонлама таълим беришга қаратилган. Учинчидан, Ал-Азҳар аёллар таълими ва гендер тенгликни таъминлашда муҳим ютуқларга эришди. Университет аёллар учун алоҳида факултетларни очди ва талаба қизлар учун таълим олиш имкониятини кенгайтирди. Тўртинчидан, Ал-Азҳар университети билим ва илғор тажриба алмашиш учун халқаро таълим муассасалари билан фаол ҳамкорлик қилишга интилди. Бу университетга глобал истиқболларни ўз таълим тизимига интеграциялашга ёрдам берди. 2021-йил ҳолатига кўра, Ал-Азҳар университетида 300 000 дан ортиқ талабалар сони бор эди ва бу уни дунёдаги энг йирик университетлардан бирига айлантирди. Ал-Азҳар университети қашшоқлик, соғлиқни сақлаш ва таълим каби ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш учун кўплаб жамоатчилик дастурларини яратди[6]. Ушбу дастурлар муҳтожларга ёрдам беришга қаратилган. Ал-Азҳар таълим ва тарғибот орқали аёлларнинг имкониятларини кенгайтириш чораларини кўрди. Университет аёллар учун таълим олиш имкониятларини таклиф этади ва турли ташаббуслар орқали гендер тенглигини тарғиб қилади[7]. Ал-Азҳар университети кўплаб давлатлардан талабалрни қабул қилади. Ушбу давлатлар орасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳам ўрин олган. Ал-Азҳар таълим беришда юқори рейтингга эга бўлиб, турли хил фанлардан дарс берилади.
Манбалар
- ↑ Абоу эл Магд, Надиа. „Мубарак аппоинц а неw чиэф оф Ал Азҳар“ (2010-йил 21-март).
- ↑ „ننشر موازنة المؤسسات الدينية للعام المالي الجديد: 20 مليار جنيه للأزهر“ (арабиc). элwатаннеwс (2021-йил 1-май). Қаралди: 2022-йил 11-октябр.
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ „Қизиқарли фактлар“. фаcц.cом (3-июн 2024-йил). Қаралди: 3-июн 2024-йил.
- ↑ „Ал-Азҳар университетининг та'лим ва ижтимоий ислоҳоти: А Қисқача тарихий шарҳ“. СРЙАҲWА нашриёти (3-июн 2024-йил). Қаралди: 3-июн 2024-йил.
- ↑ „Додж, Б. (1961). Ал-Азҳар: Минг йиллик Мусулмон о'рганиш. Вашингтон: Яқин Шарқ институти“. Аcадемиа.эду (3-июн 2024-йил). 2024-йил 3-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 3-июн 2024-йил.
- ↑ „Кардинал, М. C. (2005). Ислом ҳуқуқ назарияси о'қув дастури: Бугунги кунда классика о'қитиладими? Ислом ҳуқуқи ва жамияти, 12, 224-272.“. ОУCИ (2005-йил). Қаралди: 3-июн 2024-йил.