Al-Aziz Muhammad
Ал-Азиз Муҳаммад ибн Ғозий (тах. 1213-йилда туғилган – 1236-йил 26-ноябрда вафот этган) – келиб чиқиши курдлардан бўлган Айюбийлар сулоласига мансуб Ҳалаб амири, аз-Зоҳир Ғозийнинг ўғли ва Салоҳиддиннинг набираси. Онаси Салоҳиддиннинг акаси ал-Одилнинг қизи Дайфа Хотун бўлган.
| Ал-Азиз Муҳаммад | |
|---|---|
| Ал-Малик ал-Азиз | |
| Ҳалаб амири | |
| Салтанат | 1216-йил 8-октябр — 1236-йил 26-ноябр |
| Ўтмишдоши | Аз-Зоҳир Ғозий |
| Давомчиси | Ан-Носир Юсуф |
| Регент | Шиҳобиддин Тўғрул |
| Туғилиши | тах. 1213 |
| Вафоти | 1236-йил 26-ноябр |
| Турмуш ўртоғи | Фотима Хотун |
| Фарзандлари |
Ан-Носир Юсуф Ғозия Хотун |
| Сулола | Айюбийлар |
| Отаси | Аз-Зоҳир Ғозий |
| Онаси | Дайфа Хотун |
| Дини | Ислом |
Отаси аз-Зоҳир Гўзий 1216-йилда 45 ёшида вафот этганида ал-Азиз атиги 3 ёшда эди. Отасининг ўлимидан сўнг дарҳол Ҳалаб ҳукмдори лавозимини мерос қилиб олган. Регентлар кенгаши тузилиб, Шиҳобиддин Тоғрул унинг отабеги ёки васийи этиб тайинланган. Тўғрул аз-Зоҳир Ғозийнинг мамлуги бўлиб, кейинги 15 йил давомида Ҳалабнинг амалдаги ҳукмдори бўлган[1].
Ҳукмронлиги
Ал-Азиз ҳокимиятни амалда фақат 17 ёшида қўлга олган. Шундан сўнг Тўғрулни ўзининг хазинадори лавозимида сақлаб қолган. Умуман олганда, Айюбийлар сулоласининг турли аъзолари ўртасидаги мураккаб низоларга аралашишдан тийилган ва бунинг ўрнига Ҳалабнинг мудофаа тизими ҳамда инфратузилмасини мустаҳкамлашга эътибор қаратган[2]. Аз-Зоҳир Ғозий бошлаган ва ал-Азиз Муҳаммад якунлаган қурилиш ишлари қаторига қал’ани қайта мустаҳкамлаш ҳамда унинг ичида сарой, масжид, қурол омбори ва сув систерналарини барпо этиш киради[3]. Ал-Азизнинг ал-Комилнинг қизи Фотима Хотунга уйлангани маълум бўлиб, у ҳам қурилишга қизиққан ва Ҳалабда 2 та мадраса қурдиришни буюр буюрган[4].
1232-йилда ал-Азиз балоғат ёшига етганида орада кўп ўтмай, Миср султони ал-Комил Айюбийлар иттифоқининг турли ҳудудларидан қўшинларни жамлаб, Диёр Бакрга ҳужум қилиш учун катта ҳарбий куч тўплаган. Ҳалаб бу юришда иштирок этмаган ва бирорта ҳам аскар юбормаган ягона амирлик бўлган[5]. Бироқ 1234-йилда ал-Азиз ал-Комил бошчилигидаги бошқа бир қўшинга ўз бўлинмаларини юборган. Бу қўшин Онадўлига бостириб кириш учун йўлга чиққан ва эҳтимол Малатя томон йўналган. Ал-Азизнинг ўзи бу юришда иштирок этмаган ва бу ҳаракатлар султон Алоуддин Қайқубод бошчилигидаги салжуқийлар кучлари томонидан қайтарилган[6].
Вафоти
Ал-Азиз 1236-йил 26-ноябрда 23 ёшида вафот этган[7]. Тўнғич ўғли ан-Носир Юсуф атиги 7 ёшда бўлгани сабабли ал-Азизнинг онаси Дайфа Хотун регентликни ўз зиммасига олган[8]. Ал-Азизнинг қизи Ғозия Хотун эса Рум салжуқий султони Кайхусравга турмушга чиққан[9].
Манбалар
- ↑ Таббаа, Яссер, Cонструcтионс оф Поwер анд Пиэтй ин Медиэвал Алеппо, Пеннсйлваниа Стате Университй Пресс, 1997, ИСБН 0-271-01562-4, п.29
- ↑ Таббаа, Яссер, Cонструcтионс оф Поwер анд Пиэтй ин Медиэвал Алеппо, Пеннсйлваниа Стате Университй Пресс, 1997, ИСБН 0-271-01562-4, п.29
- ↑ Таббаа, Яссер, Cонструcтионс оф Поwер анд Пиэтй ин Медиэвал Алеппо, Пеннсйлваниа Стате Университй Пресс, 1997, ИСБН 0-271-01562-4, п.60
- ↑ Таббаа, Яссер, Cонструcтионс оф Поwер анд Пиэтй ин Медиэвал Алеппо, Пеннсйлваниа Стате Университй Пресс, 1997, ИСБН 0-271-01562-4, п.136
- ↑ Ҳумпҳрейс, Р. С. Фром Саладин то тҳе Монголс: Тҳе Айюбидс оф Дамасcус 1193-1260, СУНЙ Пресс 1977 п.222
- ↑ Ҳумпҳрейс, Р. С. Фром Саладин то тҳе Монголс: Тҳе Айюбидс оф Дамасcус 1193-1260, СУНЙ Пресс 1977 п.224-5
- ↑ Сеттон, К. М., Волфф Р. Л. & Ҳазард Ҳ. W., А Ҳисторй оф тҳе Cрусадес, вол 2: Тҳе Латер Cрусадес, 1189-1311, Университй оф Wисcонсин Пресс, 1969 п.704
- ↑ Ҳумпҳрейс, Р. С. Фром Саладин то тҳе Монголс: Тҳе Айюбидс оф Дамасcус 1193-1260, СУНЙ Пресс 1977 п.229
- ↑ Ҳумпҳрейс, Р. С. Фром Саладин то тҳе Монголс: Тҳе Айюбидс оф Дамасcус 1193-1260, СУНЙ Пресс 1977 п.389