Абул Аббос Абдуллоҳ ибн Ҳорун ар-Рашид (арабча: أبو العباس عبد الله بن هارون الرشيد‎‎ 786-йил 14-сентябр — 833-йил 9-август), ҳукмдорлик номи Маъмун (арабча: المأمون‎‎) — еттинчи аббосий халифа. 813-йилдан 833-йил, вафотигача ҳукмронлик қилган. Аббосийлар халифалигининг марказий ҳокимияти қўзғолонлар ва кучли маҳаллий етакчиларнинг кўтарилиши туфайли юзага келган фуқаролар урушидан сўнг ўгай укаси Аминнинг ўрнини эгаллаган. Ҳукмронлигининг катта қисми тинчлантириш кампанияларида ўтган. Яхши маълумотга эга бўлган ва илм-фанга катта қизиқиш билдирган Маъмун Бағдодда „Таржима“ ҳаракати, фан ва илмларнинг гуллаб-яшнаши ҳамда ал-Хоразмийнинг ҳозирги кунда „Алгебра“ деб номланувчи китобининг нашр этилишига ёрдам берган. Шунингдек, мўтазилийлик таълимотини қўллаб-қувватлагани ва имом Аҳмад ибн Ҳанбални қамоққа ташлаши, диний таъқиблар (миҳна) авж олгани, Византия империяси билан кенг кўламли урушларни қайта бошлагани билан машҳур.

Маъмун
المأمون

Аббосийлар халифаси, Ал-Маъмун номини олган Абул Аббос Абдуллоҳ ибн Ҳоруннинг тасаввурий чизмаси.
Аббосийлар халифалигининг 7-халифаси
Салтанат 813-йил 5-сентябр — 833-йил 9-август
Ўтмишдоши Муҳаммад ал-Амин
Давомчиси Муътасим
Туғилиши 14-сентябр 786-йил
Бағдод, Аббосийлар халифалиги
Вафоти 9-август 833-йил(833-08-09)
(46 ёшда)
Тарсус, Аббосий халифалиги, ҳозирги Мерсин, Туркия
Дафн этилган жой
Турмуш ўртоғи
Фарзандлари
  • Муҳаммад
  • Убаудуллоҳ
  • ал-Аббос
  • Умм ал-Фадл
  • Умм Ҳабиб
Сулола Аббосийлар
Отаси Ҳорун ар-Рашид
Онаси Умм Абдуллоҳ Марожил
Дини Ислом[изоҳ 1].

Таваллуди ва таълими

Абдуллоҳ, бўлажак ал-Маъмун, Бағдодда 786-йил 13-сентябрдан 14-сентябрга ўтар кечаси Ҳорун ар-Рашид ва канизаги Бадғислик Марожил оиласида туғилган. Кейинчалик „уч халифа кечаси“ номи билан машҳур бўлган ўша кечада амакиси Ал Ҳодий вафот этиб, ўрнига Маъмуннинг отаси Ҳорун ар-Рашид Аббосийлар халифалиги ҳукмдори этиб тайинланди[1]. Марожил бола туғилганидан кўп ўтмай вафот этган. Абдуллоҳ Ҳорун ар-Рашиднинг рафиқаси, аббосий халифа ал-Мансурнинг (ҳ. 754–775) набираси Зубайда қўлида катта бўлди[2]. Ёш шаҳзода Абдуллоҳ пухта билим олди. Ал-Кисоий классик араб тилидан, Абу Муҳаммад ал-Ёзидий адаб, мусиқа ва ше’риятдан сабоқ беришди. Ал-Ҳасан ал-Луълуийдан фиқҳ бўйича таълим олган, ҳанафий мазҳабида ва ҳадисда ўзига хос юксак маҳорат кўрсатиб, ровий сифатида танилган[2]. М.Рекаянинг таъкидлашича, „Маъмун илмга бўлган муҳаббати билан ажралиб турган. Бу хислати уни Аббосийлар сулоласининг энг зиёли халифасига айлантириб, халифаликнинг ривожланиш йўлидан далолат берарди“[2].

Ворис ва Хуросон ноиби этиб тайинланиши

Абдуллоҳ ўғилларининг энг каттаси бўлса-да, Ҳорун 794-йилда 787-йил апрелда туғилган иккинчи ўғли Муҳаммадни, онаси Зубайда, ворислик масаласида биринчи ўринга қўйди. Ворисликка бу ҳолатда танланишнинг асосий сабаби Муҳаммаднинг ҳам отаси, ҳам онаси Аббосийлар сулоласидан бўлгани эди. Шунингдек, бу Муҳаммаднинг юқори насабли оиласининг халифага босими натижаси эди. Ҳақиқатдан ҳам Муҳаммад бундай наслдан бўлган ягона Аббосий халифаси бўлиб қолди. Муҳаммад Амин („Ишончли“) номи билан дастлаб Хуросонда, ўз валийси Бармакий ал-Фазл ибн Яҳёдан, кейин эса Бағдодда байъат олди[2]. Абдуллоҳ балоғат ёшига етгандан кейингина, 799-йилда Маъмун („Ишончли“) номи билан иккинчи меросхўр сифатида тан олинган. Бошқа бир бармакий Жаъфар ибн Яҳё унинг васийси бўлган. Шу билан бирга, Абдулмалик ибн Солиҳ васийлигида Муътамин номи остида Қосим учинчи меросхўр этиб тайинланди[2].

Бу келишувлар 802-йилда Ҳорун ва Аббосийлар ҳукуматининг энг қудратли амалдорлари Маккага ҳаж зиёрати вақтида тасдиқланиб, оммага эълон қилинди. Уларга кўра, Ал-Амин Бағдодда Ҳоруннинг вориси бўладиган, Ал-Маъмун ал-Аминнинг вориси бўлиб қоладиган ва қўшимча равишда кенгайтирилган Хуросонни бошқарадиган бўлди[2]. Бу алоҳида аҳамиятга эга бўлган тайинлов бўлган. Чунки Хуросон Аббосийларни ҳокимият тепасига олиб келган Аббосийлар инқилобининг таянч нуқтаси сифатида халифалик вилоятлари орасида имтиёзли мавқеини сақлаб қолган эди. Қолаверса, Аббосийлар сулоласи ҳарбий раҳбарлик ва бошқарувчилик масалаларида асосан Хуросонийларга таянган. Аббосийлар билан ғарбга келган Хуросоний араб қўшинларининг (Хуросонийя) кўпчилигига Ироқ ва Аббосийларнинг янги пойтахти Бағдоддан мулклар берилиб, улар абнāʾ ал-давла („давлат/сулола ўғиллари“) деб номланувчи элита гуруҳига айланди[3][4]. Аббосийлар давлатининг энг юқори доираларида эроний доираларнинг кенг миқёсда мавжудлиги, энг кўзга кўринган вакиллар Бармакийлар оиласи бўлиши, шубҳасиз, ал-Маъмуннинг онаси орқали шарқий Эрон билан боғлиқ вилоят, Хуросон ноиби ва ворис лавозимига тайинланишида муҳим омил бўлди[5]. Тарихчи Табарий батафсил қайд этган шартнома шартларига кўра, ал-Маъмуннинг Хуросоний ноибларига кенг мухторият берилган. Бироқ, замонавий тарихчиларнинг фикрига кўра, бу маълумотлар ал-Маъмун ҳақида кейинчалик тарих ёзганлар томонидан укасининг фойдасига бузиб талқин қилинган бўлиши мумкин[6]. Ҳоруннинг учинчи вориси ал-Муътамин Юқори Месопотамия ва Суриядаги Византия империяси билан чегарадош ҳудудларни бошқаришни ўз зиммасига олди[2][7].

Икки ака-ука ўртасидаги яширин рақобат жуда тез ўз таъсирини кўрсатди. Ҳукумат 803-йил январда Бағдодга қайтгандан сўнг деярли дарҳол Бармакийлар оиласининг ҳокимиятдан кескин қулаши Аббосий элиталарини ларзага келтирди. ошқа томондан, бу воқеа Бармакийлар халифага ёқмайдиган даражада кучайиб кетганини акс эттириши мумкин, аммо ушбу воқеанинг содир бўлган вақти ворислик масаласига ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Абнāʾ Ал-Амин тарафида, бармакийлар ал-Маъмун тарафида бўлиб, икки лагер кундан-кунга бир-биридан узоқлашиб борар экан, ал-Амин муваффақиятга эришиш имконига эга бўлиш учун бармакийлар кучини синдириши керак эди[2][8][9].

Жа’фар ибн Яҳё ўрнига отаси ислом динини қабул қилиб, бармакийлар хизматига кирган, асли Эроннинг Куфасидан бўлган Ал-Фадл ибн Саҳл Ма’муннинг тарбиячиси этиб тайинланди. 806-йилда Маъмуннинг котиби ҳам бўлди. Бу тайинлов, агар Маъмун тахтга ўтирса, вазирликка асосий номзод бўлишни ҳам англатар эди[2]. 804-йилда Маъмун ўзининг амакиваччаси, халифа ал-Ҳодийнинг (ҳ. 785–786) қизи Умму Исога уйланди. Ушбу жуфтликдан икки фарзанд Муҳаммад ал-Асқар ва Абдуллоҳлар туғилди[2].

Бармакийлар қулагандан кейинги йилларда бошқарувнинг марказлашуви кучайиб бориши билан бир қаторда абнонинг таъсири ҳам ошиб борди. Уларнинг аксарияти вилоят ҳокими лавозимларини эгаллашиб, бу вилоятларни Бағдод назоратига яқинлаштириш учун юборилди[9]. Бу бошқарув услуби вилоятларда, айниқса Хуросонда тартибсизликларга сабаб бўлди. Бу ерлардаги маҳаллий элиталар абна билан узоқ вақтдан буён рақобат қилиб келишарди ва вилоятни (ва унинг даромадларини) Ироқдан назорат қилиш тенденсияси мавжуд эди[10]. Абнонинг нуфузли аъзоси Али ибн Исо ибн Маҳон томонидан юритилган шафқациз солиқ сиёсати ҳатто Рофе ибн Лайс бошчилигидаги қўзғолонга сабаб бўлди. Бу эса охир-оқибат Ҳоруннинг ўзини ал-Маъмун, қудратли гуруҳи (ҳожиб) ва бош вазир ал-Фадл ибн ар-Рабий ҳамроҳлигида 808-йилда вилоятга боришга мажбур қилди. Ал-Маъмун қўшиннинг бир қисми билан Марвга жўнатилди, Ҳорун эса Тусда қолиб, шу ерда 809-йил 24-март куни вафот этди[2][9][11].

Аббосий фуқаролик уруши

802-йилда Амин ва Маъмуннинг отаси Ҳорун ар-Рашид Аминнинг ўзига ворис бўлиши, Маъмун эса Хуросон ноиби бўлиб, Аминнинг вафотидан кейингина халифа бўлиши мумкинлиги ҳақида буйруқ берган эди. Ҳорун ҳаётининг сўнгги кунларида соғлиғи ёмонлашди ва тушида Мусо ибн Жаъфарнинг хонада намоз ўқиб йиғлаб ўтирганини кўрди. Бу Ҳоруннинг ўз халифалигини барпо этиш учун қанчалар машаққатли кураш олиб борганини эслатарди. У иккала ўғлининг шахсиятини билар эди ва Аббосийлар сулоласи фаровонлиги учун вафотидан кейин Маъмун халифа бўлиши керак деган қарорга келиб, бу ҳақда бир гуруҳ сарой аъёнларига маълум қилди. Сарой а’ёнларидан бири Фазл ибн Раби’ Ҳоруннинг сўнгги истакларига бўйсунмай, халифаликда кўпчиликни Ҳоруннинг хоҳиши ўзгармаганлигига ишонтирди. Кейинроқ Ҳорунга содиқлик қасамёд қилган уч нафар сарой аъёни, Исо Жорудий, Абу Юнус ва Ибн Абу Умрон Ҳоруннинг Маъмунни қўллаб-қувватлаганини маълум қилишиб, Фазл билан баҳсларида енгиб чиқдилар ва Фазл Ҳорун Маъмунни тайинлаганини тан олса-да, Ҳоруннинг ақли жойида эмаслиги сабабли, унинг қарорига амал қилмаслик кераклигини уқтирди. Маълумотларга кўра, Маъмун Ҳоруннинг катта фарзанди, бироқ унинг онаси форс аёли бўлган. Аминнинг онаси эса Аббосийлар оиласининг вакили эди. 809-йилда ар-Рашид вафотидан кейин икки ака-ука ўртасидаги муносабатлар ёмонлашди. Маъмуннинг мустақилликка интилишига жавобан Амин ўз ўғли Мусони меросхўри деб эълон қилди. Ҳорун ар-Рашид васиятини бу тарзда бузиш ворислик курашига сабаб бўлди. Амин 811-йилда Бағдодда Исо ибн Махон бошчилигида катта қўшин йиғиб, Хуросонга бостириб кирди. Маъмуннинг саркардаси Тоҳир ибн Ҳусайн (ваф. 822) қўшинни мағлуб қилиб, Ироққа бостириб кирди ҳамда 812-йилда Бағдодни қамал қилди. 813-йилда Бағдод қулади. Аминнинг боши кесилди ва Маъмун халифа бўлди[12].

Ички низо

Саҳл ибн Салама ал-Ансорий

Маъмун ҳукмронлигининг дастлабки бир неча йилларида халифа Марвда (ҳозирги Мари, Туркманистон) бўлган. Шу вақтда Ироқда тартибсизликлар бўлган. 815-йил 13-ноябрда Муҳаммад ибн Жа’фар ас-Содиқ (ад-Дибаж) Маккада ўзини халифа дея да’во қилди. У мағлубиятга учради ва Маъмуннинг вафот этгани ҳақидаги хабардан сўнг халифа бўлганни таъкидлаб, тезда тахтдан воз кечди. Бағдоддаги қонунбузарликлар диний қарашлар билан маҳаллий қўриқчилар шаклланишига олиб келди. Уларнинг икки таниқли раҳбари Холид ал-Дарюш ва Саҳл ибн Салама ал-Ансорий эди. Саҳл ла таъа лил-махлуқ фи маъсият ал-холиқ ёки «Яратганга итоацизликда махлуққа итоат қилмаслик»[13] (аслида хорижийларнинг шиори)[14] шиорини ўзлаштириб, „Худонинг иродаси ва халифа ҳокимияти ўртасида можаро“га ишора қилди. Бу ҳаракат раҳбариятининг „кўпчилиги“ сулааҳд („маҳалла ва маҳаллаларнинг яхши ниятли кишилари“) ва „машҳур воизлар“дан (Холид ад-Дарюш ва Саҳл ибн Салама ал-Ансорий каби) етишиб чиққан. Таълимотнинг издошлари амма (оддий халқ) деб аталган[13].

Ҳаракат таркибидаги кўнгиллилар мутаввия номи билан машҳур бўлиб, худди шу ном „чегара бурчини бажарган ва Византияга қарши муқаддас урушдаги кўнгиллиларга“ ҳам берилган эди[14]. Саҳл ва ҳаракатнинг таъсири шундай бўлдики, ҳарбий раҳбарлар дастлаб „Маъмунга таслим бўлишни кечиктиришди“ ва Саҳлнинг диний „формуласи“ни қабул қилишди. Бирқ, мазкур раҳбарлар 817-18-йилларда унинг кучидан хавотирга тушиб, Саҳлни тор-мор қилиш учун бирлашдилар[15].

Имом ар-Ризо

Ҳижрий 201-йилда (милодий 817) Ма’мун Али ар-Ризони (Алининг олтинчи авлоди ва саккизинчи шиа имоми) халифалик учун ўз вориси деб атаган. Бу ҳаракат Ироқдаги шиаларни тинчлантириш ва „Ҳошимийлар оиласининг Али ва Аббосий тоифаларини яраштириш“ учун қилинган бўлиши мумкин. Бироқ бу ҳаракат Бағдодда „ал-Ҳарбийя“ ҳарбий бошлиқлари, жумладан Мутталиб ва „Исо ибн Муҳаммад“ қўллаб-қувватлаган Ҳошимийлар учун Маъмунни тахтдан ағдариб, Иброҳим ибн ал-Маҳдийни халифаликка сайлаш учун сабаб бўлди[15].

Шиа манбаларига кўра, Бағдодда Ма’умнинг тахтдан ағдарилиши донишманд ва тақводор Имом Ризога қаршилик туфайли эмас, балки Фазл ибн Саҳл тарқатган миш-мишлар туфайли содир бўлган. Маъмун имом Ризони назорат қилиш умидида Марвга кўчирди, аммо имомнинг ўсиб бораётган машҳурлиги бу ерда ҳам тўсқинлик қилди. Бутун мусулмон дунёсидан одамлар пайғамбарнинг набиралари билан учрашиш, унинг ўгитлари ва йўл-йўриқларини тинглаш учун келишган (манбаларга кўра). Маъмун имомни шарманда қилмоқчи бўлиб, дунё динларининг энг буюк уламолари билан баҳсга киритган, аммо имом ғалаба қозонди. Кейин Маъмун садрати Фазл ибн Саҳл халифадан муҳим маълумотларни яширганини маълум қилди[16].

Бағдодда Маъмун ўрнига Иброҳим ибн Маҳдий тайинланган эди. Бунинг сабаби Маъмуннинг имом Ризони ўз меросхўри деб атагани оммалашмагани эмас, балки Фазл ибн Саҳл тарқатган „миш-мишлар“ бўлган эди.

Халифа Маъмун Бағдоддаги қўзғолонни бостириш мақсадида 818-йил 12-апрелда шаҳарга йўл олди. Тусда отасининг қабрини зиёрат қилиш мақсадида тўхтайди. Бироқ Сарахс шаҳрига етиб келганларида, вазири Фазл ибн Саҳл ўлдирилди. Тусга етиб боргач, имом заҳарланди. Маъмун имомни отаси Ҳорун ар-Рашид қабри ёнига дафн қилишни буюрди. Дафн маросимида қаттиқ қайғуриуб, уч кун қолиб кетди. Шунга қарамай, шиа урф-одатларига кўра, у Маъмуннинг буйруғи билан ўлдирилган. Wилферд Маделунгга кўра, вазир ва вориснинг кутилмаган ўлими, „уларнинг тирик бўлиши Бағдоддаги кучли Аббосий мухолифати билан ярашишни деярли имконсиз қилиши сабабли ҳам ўлимда Ма'муннинг қўли бор деган кучли шубҳа уйғота олса керак“[17][18].

Имом Ризо вафотидан сўнг Хуросонда қўзғолон кўтарилди. Маъмун жиноят учун ўзини оқлашга уриниб кўрди[19].

Бағдодга қайтгандан кейин

Маъмуннинг кумуш дирҳами. Ҳижрий 199–218/милодий 813–833. Дирҳам ўлчамлари 25мм, 3.19 г, 3ҳ. Мединат Исбаҳан зарбхонаси ҳижрий 205 (милодий 820/21)

Бағдоддаги қўзғолончилар Ма’мунга қарши иккига бўлиниб кетишди. Олим ва тарихчи Табарий (839—923) маълумотларига кўра, Маъмун 819-йил 11-августда Бағдодга кирган[20]. Халифа яшил рангда кийиниб, бошқаларга ҳам шундай қилишни буюрган. Бу амрга риоя қилиш халқнинг рангга қарши эътирозини уйғотиши мумкинлигини билиб, 18-август куни анъанавий аббосий қора рангга қайтилди. Бағдод тинчланса-да, бошқа жойларда тартибсизликлар бўлди. Ҳижрий 210-йилда (милодий 825–826) Абдуллоҳ ибн Тоҳир Хуросоний Мисрни Маъмун учун қўлга киритиб, Искандарияни Андалусияликлардан озод қилди ва тартибсизликларни бостирди. Андалусияликлар Критга кўчиб ўтишган. Табарийнинг ёзишича, кўчганларнинг авлодлари Табарий даврида ҳам у ерда яшаган (қаранг Крит амирлиги). Абдуллоҳ ҳижрий 211-йили (милодий 826-827) мағлубиятга учраган исёнчилар билан Бағдодга қайтди.

Шунингдек, ҳижрий 210-йилда (825–826) Қумда солиқлар бўйича шикоятлар сабаб қўзғолон бўлган. Қўзғолон бостирилгач, солиқлар сезиларли даражада оширилди. Ҳижрий 212-йилда (827—828) Яманда ҳам қўзғолон кўтарилди. Ҳижрий 214-йил (милодий 829—30) бир яманлик исёнчини асирга олган Абу ар-Розий бошқа исёнчи томонидан ўлдирилган. Мисрда тинчлик ҳук сурди. Синд исёнкор бўлиб борди. Исённи ҳижрий 216-йилда (милодий 831—832) Ғассон ибн Аббод бостирди. Маъмун учун асосий муаммо Бобак Хуррамдин бошчилигидаги давом этаётган қўзғолон эди. 214-йилда Бобак халифалик қўшинини тор-мор этиб, қўшин қўмондони Муҳаммад ибн Ҳумайдни ўлдирди.

Византия билан урушлар

Маъмун халифа бўлганида, араблар ва Византия империяси чегараларда назоратларни кучайтиришган. Арабларнинг ўлжалар ва насронийларни қулликка айлантириш учун Онадўлига чуқур кириб бориб, уюштирган босқинлари араблар ва Византия империяси ўртасида ўзаро тўқнашувлар бошланишига сабаб бўлди. Вазият милодий 820-йилда Мичаэл ИИ ҳокимиятга келиши билан ўзгарди. Қўзғолончи Фома Славянин билан курашишга мажбур бўлган Мичаэл эрамизнинг 824-йилида Критга қарши 40 та кема ва 10 000 кишидан иборат кичик Андалусия босқинига қарши жуда оз қўшинларини сақлаб қолди. Милодий 826-йилда Византия қарши ҳужуми муваффақияциз бўлди. Бундан ҳам ёмони, 827-йилда Тунис арабларининг Сицилияга бостириб кириши эди. Шунга қарамай, Сицилиядаги Византия қаршилиги шиддатли бўлиб, муваффақиятга эриша олмади. Араблар тезда ички жанжалларга дучор бўлишди. Ўша йили араблар Сицилиядан сиқиб чиқарилди, аммо улар кўп ўтмай яна қайтиб келишди.

Тҳеопҳилосдан (ўнгда) Маъмунга (чапда) Жоҳн Граммариан бошчилигидаги 829-йилги Византия элчилиги.

829-йилда Мичаэл ИИ вафот этди ва ўғли Тҳеопҳилос тахтга чиқди. Тҳеопҳилос араб рақибларига қарши турли муваффақиятларга эришди. 830-йилда араблар Сицилияга қайтиб, бир йиллик қамалдан кейин Палермони эгаллашди. Кейинги 200 йил давомида улар ўзларининг забт этишларини якунлаш учун у ерда қолишди. Бу орада Маъмун 830-йилда бир қанча Византия қалъаларини эгаллаб, Онадўлига бостириб кирди. Таслим бўлган византияликларнинг ҳаёти сақлаб қолинди. Ўз навбатида Тҳеопҳилос 831-йилда Тарсни эгаллади. Кейинги йили Византияликлар бир минг олти юзга яқин одамни ўлдирганини билган Маъмун қайтиб келди. Бу сафар ўттизта қалъа халифалик қўшинлари қўлига ўтиб, Каппадокияда Византия икки марта мағлубиятга учради.

Тҳеопҳилос Маъмунга хат ёзди. Халифа Византия Византия ҳукмдорининг мактубини синчиклаб кўриб чиқиб, унда тинчлик ва савдо таклифлари уруш таҳдидлари билан уйғунлашганини кўргач, Тҳеопҳилосга шаҳодатни қабул қилиб, солиқ тўлаш ёки жанг қилиш вариантларини таклиф қилди. Маъмун катта юришга тайёргарлик кўрди, аммо Тяна ҳарбий экспедициясига раҳбарлик қилаётиб, йўлда вафот этди.

Аббосий халифа Маъмун Тҳеопҳилосга элчи жўнатмоқда

Маъмуннинг византияликлар билан алоқалари юнон фалсафаси ва фанини таржима қилишдаги саъй-ҳаракатлари билан ажралиб туради. Маъмун Бағдодда кўплаб динлар уламоларини тўплаб, улар билан ажойиб муомала қилган. Византия империясига у ердаги энг машҳур қўлёзмаларни тўплаш ва уларни араб тилига таржима қилиш учун элчи юборди[21]. Византия императори билан тузилган тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида Маъмун ҳар йили бир қанча юнон қўлёзмаларини олиши керак эди. Қўлёзмалардан бири Птолемейнинг астрономик асари Ал-Мажистий эди[22].

Маъмун ҳукмронлиги

Аҳоли 813-йилда Аббосийлар халифаси Маъмунга байъат қилмоқда. (Тарихи Алфи китобидан (1593-йил)

Маъмун Месопотамия текисликлари даража ўлчовини аниқлаш учун иккита астрономик тадқиқот ўтказди (Маъмун ёйи ўлчови). Ойдаги Алманон кратери Маъмуннинг астрономияга қўшган ҳиссасини эътироф этиш учун номланган.

Маъмуннинг бошқарувчи сифатидаги фаолияти ҳам ҳокимиятни марказлаштириш, ҳам ворисликнинг аниқлигига қаратилган саъй-ҳаракатлари билан ажралиб туради. Маъмун ҳукмронлиги даврида Байт ул-ҳикма ёки Ҳикматлар уйи ташкил этилган[23]. Уламо Маъмун вафотидан тўрт ой олдин, 833-йилда бошланган миҳнага қарши чиққани учун ислом сиёсатида ҳақиқий куч сифатида майдонга чиқди.

Мичаэл Ҳамилтон Морган ўзининг „Лост ҳисторй“ китобида Маъмунни „ўрганишни яхши кўрадиган“ инсон сифатида тасвирлаган. Маъмун бир марта жангда Византия императорини мағлуб этиб, ўлпон сифатида Птолемейнинг милодий 150-йилларда ёзилган астрономия бўйича эллинистик фикрлари тўплами Алмагест нусхасини сўрайди[24].

„Миҳна“ қамоққа олиш, диний синов ва садоқат қасамини ўз ичига олгани боис Ўрта асрлар Европа инквизициялари билан таққослаш мумкин. Миҳнага бўйсунадиган одамлар ижтимоий таъсири жуда юқори бўлган олимлар эди. Маъмун халифалик институтида диний ҳокимиятни марказлаштириш ва ўз фуқароларининг садоқатини синаб кўриш ниятида миҳнани жорий қилган. Миҳна элита, олимлар, қозилар ва бошқа давлат амалдорлари томонидан ўтказилиши керак бўлиб, илоҳиёт ва эътиқодга оид бир қатор саволлардан иборат эди. Асосий савол Қуръоннинг яратилгани ҳақида эди. Агар сўроқ қилинувчи Қуръон ваҳий бўлганидан кўра яратилганига ишонишини айца, ўз касбини тарк этиши ва яшашда давом этиши мумкин эди.

Миҳна бўйича баҳслар Маъмуннинг мўтазилий илоҳиётига ҳамда бошқа мунозарали қарашларга хайрихоҳлиги туфайли янада кучайди. Мўтазилий илоҳиёти Аристотел тафаккури ва юнон рационализмидан чуқур таъсирланган ҳолда эътиқод ва амалиёт масалаларини тафаккур билан ҳал қилиш кераклигини таъкидлаган. Бу Аҳмад ибн Ҳанбал ва бошқаларнинг анъанавий ва литералистик позициясига қарши эди. Унга кўра мўмин иймон ва амал ҳақида билиши керак бўлган ҳамма нарса Қуръон ва Ҳадисда том маънода баён этилган. Бундан ташқари, мўтазилийлар Қуръон Худо томонидан ваҳий қилингани эмас, балки яратилганини таъкидладилар. Бу эътиқод жаҳмийлар ва шиаларнинг бир қисми томонидан қўлланса-да, Қуръон ва илоҳийлик бирга эканини таъкидловчи анъанавий-сунний эътиқодига зид келарди.

Маъмун ҳукмронлиги даврида алкимё жуда ривожланган. Бу илмнинг кашшофлари Жобир ибн Хайём ва унинг шогирди Юсуф Луква бўлиб, унга Ма’мун ҳомийлик қилган. Гарчи олтинга айлантириш иши муваффақияцизликка учраган бўлса-да, унинг усуллари фармацевтик бирикмаларнинг ривожланиши учун асос бўлди[25].

Маъмун астрономлар ва географларнинг катта гуруҳига дунё харитаси тузишни буюртма қилган картография кашшофи эди. Харита ҳозир Истанбулдаги Топкапи сарой музейида мавжуд энсиклопедияда сақланмоқда. Харитада Евросиё ва Африка қитъаларининг катта қисмлари, машҳур қирғоқлари ва йирик денгизлари кўрсатилган. Харитада дунё араб елканли кема капитанларига маълум бўлгани каби тасвирланган. Капитанлар муссон шамоллари айланишидан узоқ масофаларга савдо қилиш учун фойдаланишган (ИХ асрда араб денгиз савдогарлари Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрига етиб келишган). Юнон ва римликлар хариталари Ўрта ер денгизи каби ёпиқ денгизлар ҳақида яхши маълумот бера олса-да, ундан ташқаридаги улкан океанлар ҳақида кам маълумот беради[26].

Маҳдий халифани исломнинг бид’атдан ҳимоячиси эканлигини э’лон қилган ва ортодокс қарашларни э’лон қилиш қобилиятини ҳам да’во қилган бо’лса-да, ислом оламидаги дин уламолари Ма’мун миҳна борасида ўз чегарасидан чиқиб кетаётганига ишонишган. Уламолар кучайиб, ўз қаршиликларида бирлашгани сайин, миҳна жазоларини қўллаш тобора қийинлашиб борди. Миҳна яна икки халифа ҳукмронлиги даврида сақланиб қолган бўлса-да, Мутаваккил 851-йилда ундан воз кечди.

Уламолар ва йирик ислом ҳуқуқ мактаблари Маъмун даврида чинакам таснифланиб, суннийлик қонуний йўналиш сифатида параллел равишда белгиланди. Суннийлик ва шиалик ўртасида мавжуд таълимотдаги тафовутлар янада яққол кўзга ташлана бошлади. Ҳанбалийлик мактабининг асосчиси Ибн Ҳанбал миҳнага қаршилиги билан машҳур бўлган. Маъмун бир вақтнинг ўзида мухолифати ва зиёлилар учун ҳомийлиги ҳам дунёвий, ҳам диний масалалар бўйича муҳим мулоқотларнинг пайдо бўлишига олиб келди. Бунинг натижасида Байт ул-ҳикма юнон ва бошқа қадимий матнларни араб тилига таржима қилишнинг муҳим марказига айланди. Ушбу ислом ренессанси эллинизмнинг қайта кашф этилишига туртки бўлиб, ушбу матнлар Европа Уйғониш даври учун муҳим аҳамият касб этди.

Маъмунни Ҳорун Хуросон ноиби этиб тайинлаган эди. Маъмун ҳокимият тепасига келганидан кейин Тоҳирнинг садоқатини таъминлаш ҳамда ҳарбий хизматлари учун ноиб этиб тайинлади. Ма’муннинг халифалик ҳокимиятини марказлаштириш ва мустаҳкамлаш истагига зид равишда, Тоҳир ва оиласи Эрон сиёсатида мустаҳкам ўрнашиб, кучайиб бораётгани сабабли Ма’мун тез орада ушбу тайинловдан пушаймон бўлди. Маъмун ўз сиёсати туфайли Тоҳирийлар оиласи ва бошқа рақибларни ўзидан узоқлашитириши уларнинг кучайиб боришини ҳам таҳдидга айлантирди.

Маъмун ҳам ҳукмронлиги даврида ўзидан фарзанд кўрмаган хотини билан ажрашишга уринган. Рафиқаси Маъмуннинг ўзи танловни амалга оширишидан аввал ўзига хос суриялик қозини ёллаган. Халифанинг хотини билан ҳаммаслак бўлган қози талоқни рад этади. Маъмун тажрибасидан сўнг кейинги Аббосий халифалар оила қурмасдан, ўз меросхўрларини ҳарамдан танлашни афзал кўрдилар.

Маъмун шиа мусулмонларини ўз қароргоҳига жалб қилиш учун саккизинчи имом Али ар-Ризони, Маъмундан узоқроқ яшаш шарти билан ўзига ўринбосар деб атади. Аксарият шиалар ар-Ризонинг жуда кекса эканлигини тушуниб, Маъмуннинг ишораси бўш эканлигини англашди. Дарҳақиқат, Маъмун Али ар-Ризони заҳарлагач, 818-йилда вафот этган. Бу воқеа Абул Аббос аллақачон халифаликни ваъда қилган ва кейинчалик инкор этган аббосийлардан шиаларни янада узоқлаштиришга хизмат қилди.

Аббосийлар салтанати Маъмун даврида бирмунча кучайди. Синддаги ҳинд қўзғолонлари бостирилди. Афғонистоннинг катта қисми Кобул раҳбари таслим бўлиши билан бўйсундирилди. Эроннинг тоғли ҳудудлари Туркистон ҳудудлари каби марказий ҳукумат томонидан қаттиқроқ назорат остига олинди.

832-йилда Маъмун сўнгги йирик башмурий қўзғолонини бостириш учун катта қўшинни Мисрга бошлаб борди[27].

Шахсий хусусиятлар

Табарий (32-жилд, 231-бет) Маъмунни ўртача бўйли, оч рангли, келишган ва ёши ўтган сари тўқ рангини йўқотган узун соқолли деб таърифлаган. У халифанинг тайёргарликсиз ихчам ва чиройли гапира олиши, саховатлилиги, Муҳаммад алайҳиссаломга ва динга бўлган ҳурмати, ўзини тута билиши, адолатлилиги, ше’риятга меҳри ва жисмоний яқинликка тўймас иштиёқи ҳақидаги латифаларни ёзиб қолдирган.

Ибн Абд Раббиҳи ўзининг Униқуэ неcклаcе (ал-'иқд ал-Фарид) асарида, эҳтимол, тарихий манбаларга таянган ҳолда, Маъмунга худди шундай таъриф берган. Маъмунни оч рангда ва бир оз сарғиш сочли, узун, ингичка соқолли ва тор пешонали деб таърифлаган.

Оиласи

Маъмуннинг биринчи хотини Умму Исо амакиси ал-Ҳодийнинг (ҳ. 785–786) қизи бўлиб, ўн саккиз ёшида уйланган. Уларнинг Муҳаммад ал-Асғар ва Абдуллоҳ исмли икки ўғли бўлган[2]. Яна бир хотини Маъмуннинг вазири Ҳасан ибн Саҳлнинг қизи Буран эди[28]. Ушбу аёли 807-йил 6-декабрда туғилган бўлиб, Хадижа[28] исми берилган[29]. 817-йилда Маъмунга унаштирилиб, 825-йил декабр ёки 826-йил январда Фам ал-Силҳ шаҳрида никоҳдан ўтишган[28]. Буран 884-йил 21-сентябрда вафот этган[29].

Маъмунда, шунингдек, бир нечта канизаклар ҳам бўлган[2]. Улардан бири Сундус бешта ўғил туғди. Ўғиллар орасида Ма’мун ҳукмронлигининг охирида олий ҳарбий қўмондонлик даражасига кўтарилган ва тахтга да’вогар бўлган Аббос ҳам бор эди[30]. Яна бир канизаги Ариб эди[31]. 797-йилда туғилган[32] Ариб ўзини бармакий Жа’фар ибн Яҳёнинг қизи деб да’во қилган. Ушбу канизак болалигида, бармакийлар ҳокимиятдан қулаганида ўғирлаб сотилган. Уни Амин олиб келиб, кейин акасига сотган[31]. Ариб таниқли шоир, қўшиқчи ва мусиқачи эди[31]. 890-йил июл ёки август ойида Самаррада тўқсон олти ёшида вафот этди[32]. Яна бир канизак Биъда ал-Кабира эди. У ҳам қўшиқчи бўлиб, Арибнинг қули эди[33]. 915-йил 10-июлда вафот этган. Жаноза намозига халифа ал-Муҳтадийнинг ўғли Абу Бакр имомлик қилган[34]. Яна бир канизак юнон Муниса эди[35].

Маъмуннинг икки қизи бўлган. Улардан бири Али ибн Муса ал-Ризога турмушга чиққан Умму Ҳабиб, яна бири Муҳаммад ибн Али ибн Мусага турмушга чиққан Умму ал-Фазл эди[36].

Вафоти ва мероси

Табарий Маъмун дарё бўйида ўтириб, ўзининг ёнидагиларга сувнинг нақадар ажойиблигини айтиб берганини ҳикоя қилган. Бу сувга нима яхши мос келишини сўраб, янги хурмонинг маълум бир турини айтади. Керакли муҳит мавжудлигини пайқаб, кимдандир бундай навлар мавжудлигини текширишни сўрайди. Ўзи билан бирга бўлганларни хурмо билан сувдан баҳраманд бўлишга таклиф қилди. Бу ишни қилганларнинг ҳаммаси касал бўлиб қолишади. Бошқалар тузалишган, аммо Маъмун вафот этади. Ўз ворисига сиёсатини давом эттириш ва халққа оғир вазифаларни юкламасликни васият қилди. Бу воқеа 833-йил 9-августда содир бўлган[37].

Маъмун Тарс яқинида вафот этган. Шаҳардаги катта масжидда (Тарс катта масжиди) Маъмуннинг қабри бор. Маъмун ворис тайинлаш учун ҳеч қандай расмий тадбирлар уюштирмаган. Унинг ўғли Аббос ҳукмронлик қилиш ёшига етган, Византияликлар билан чегара урушларида қўмондонлик тажрибасига ҳам эга бўлган, аммо меросхўр этиб тайинланмаган[38]. Табарий маълумотига кўра, ўлим тўшагида ётган Ма’мун ўз ўрнига Аббосни эмас, балки укасини тайинлаш тўғрисида хат ёзган[39]. Абу Исъҳоқ Муътасим (тўлиқ номи ал-Муʿтаṣим би’ллāҳ, „Худодан паноҳ сўраган“) номи билан 9-августда халифа деб эълон қилинган[40]. Бунда ҳақиқий воқеалар акс эттирилганми ёки мактуб ҳақидаги маълумот уйдирмами, буни билиб бўлмайди. Абу Исъҳоқ ўлим арафасида турган укаси билан яқинлигидан ва Аббоснинг узоқдалигидан фойдаланиб, тахтга ўтирди. Абу Исъҳоқ кейинги барча аббосий халифаларнинг аждоди бўлгани сабабли, кейинги тарихчилар унинг тахтга ўтиришининг қонунийлигига шубҳа қилишни исташмаган. Бироқ унинг мавқеи ишончли эмаслиги аниқ. Қўшиннинг катта қисми Аббосни қўллаб-қувватлаган ва аскарлар вакиллари унинг олдига бориб, Аббосни янги халифа деб эълон қилишга уринишган. Аббос заифлигиданми ёки фуқаролар уруши бўлишини хоҳламагани сабаблими, таклифдан воз кечиб, ўзи амакисига бай’ат қилгандагина, аскарлар Муътасим номзодига рози бўлдилар[41][42].

Халифа шарафига номланган Алманон кратери тасвири

Ойнинг жанубий-марказий минтақасидаги баланд тоғларда жойлашган ойнинг зарба кратери Маъмун шарафига Алманон деб номланган[43].

Маъмун бир сўздан иборат лақабга эга бўлган охирги Аббосий халифа бўлиб, ворислари Биллаҳ ёки алā Аллāҳ каби қўшимчали лақабга эга бўлдилар.

Маъмуннинг жияни Ҳорун (бўлажак Вотиқ) амакиси халифа Ма’мундан хаттотлик, қироат ва адабиётни ўрганган[44]. Кейинчалик манбаларда билимдонлиги ва одоб-ахлоқи учун унга „Кичик Маъмун“ дея лақаб қўйилган[44].

Диний эътиқодлар

Маъмун фулуслари (мис тангаси). Ҳижрий 217-йил (милодий 832/3) санаси билан. Қуддус зарбхонаси.

Маъмуннинг диний эътиқодлари баҳс мавзуси бўлиб, кейинги ислом уламолари бошқа Аббосийлар[45] ҳам уни шиа мусулмонларидан деб билишган. Жумладан, сунний олимлари Заҳабий, Ибн Касир, Ибн Халдун ва ас-Суютийлар Ма’муннинг шиа эканлигига аниқ ишонишган[46]. Маъмуннинг шиаликда экани ҳақида иддао қилинган далиллар 816/817-йилда пайғамбарнинг авлоди Али ар-Ризо ягона халифа этиб тайинланишдан бош тортганида, Маъмун уни расман ўзига ворис этиб тайинлаганидан иборат. Расмий Аббосий тангаларида Маъмун халифа, ар-Ризо эса ворис сифатида кўрсатилган[47]. Яна бошқа далиллар қуйидагилар: халифаликнинг расмий қора ранги Пайғамбар яшил рангига ўзгартирилди; Ҳижрий 210/825-йилда Мадина ҳукмдори Қусам ибн Жаъфарга Фадакни Фотима орқали Муҳаммаднинг авлодларига қайтариш ҳақида хат ёзади; илгари Муҳаммад ва Абу Бакр даврида амалда бўлиб, Умар ибн Хаттоб тақиқлаган мута никоҳини тиклади; Ҳижрий 211/826-йилда Маъмун Муовия ибн Абу Суфённи мақтаганларга ўз антипатиясини билдирган ва манбаларга кўра, бундай кишиларни жазолаган[48]; Бироқ, ас-Суютийнинг кейинги қарашлари шубҳали, чунки Маъмун Муовияни очиқча ҳимоя қилган уламоларни, масалан, Бағдоддаги Маъмун саройида таниқли қози мўтазилий олим Ҳишом ибн Амр ал-Фуватий кабиларни эъзолагани юқоридаги қарашларга зиддир[49]; ҳижрий 212/827-йилда Маъмун Али ибн Абу Толибнинг Абу Бакр ва Умар ибн Хаттобдан устунлигини эълон қилган[48]; милодий 833-йилда мўтазила рационалистик қарашлари таъсирида Маъмун миҳна синовини бошлаб юборди. Бунда халифа ортодокс суннийларнинг Қуръон Худонинг яратилмаган каломи эканлиги ҳақидаги иддаосини қабул қилди.

Шиалар Маъмунни 818-йилда Али ар-Ризонинг заҳарланиши ва охир-оқибат ўлимида айбдор деб ҳисоблаганлари учун қоралайдилар. Кейинги ҳокимият учун курашда бошқа аббосийлар Маъмуннинг амакиси Иброҳим ибн ал-Маҳдий фойдасига Маъмунни тахтдан ағдаришга ҳаракат қилдилар[50]. Шунинг учун ҳам ар-Ризодан қутулиш бирлашган, мутлақ ҳамда қаршиликсиз бошқарувни сақлаб қолишнинг ягона реал усули эди[51]. Маъмун ар-Ризони ўз отаси Ҳорун ар-Рашид қабри ёнига дафн қилишни буюриб, дафн маросимида қаттиқ қайғурди ва уч кун шу ерда қолди. Али ар-Ризонинг ўғли ва вориси Муҳаммад ал-Жавад Маъмун ҳукмронлигининг қолган даврида (833-йилгача) ҳеч қандай қаршиликсиз ва эркин яшади. Халифа қизи Уммул Фазлга уйланиши учун ал-Жавадни Бағдодга чақиртирди. Бу ҳаракат, афтидан, Аббосийларнинг кескин эътирозларига сабаб бўлган. Яъқубийнинг ёзишича, Ма’мун ал-Жавадга юз минг дирҳам бериб: „Албатта, мен Расулуллоҳ ва Али ибн Абу Толиб наслига бобо бўлишни хоҳлардим“, деган[52].

Изоҳлар

  1. ↑ Маъмун сунний мусулмон бўлиб, мўтазилий ва Алийлар тарафдори бўлган

Манбалар

  1. ↑ Рекая, М. (24 Април 2012). „ал-Маʾмūн“. Энcйcлопаэдиа оф Ислам, Сеcонд Эдитион (инглизча). Қаралди: Септембер 20, 2019.
  2. ↑ 2,00 2,01 2,02 2,03 2,04 2,05 2,06 2,07 2,08 2,09 2,10 2,11 2,12 Рекая 1991, с. 331.
  3. ↑ Эл-Ҳибри 2010, с. 274.
  4. ↑ Кеннедй 2004, сс. 133–135.
  5. ↑ Эл-Ҳибри 2010, с. 282.
  6. ↑ Эл-Ҳибри 2010, сс. 282–283.
  7. ↑ Кеннедй 2004, с. 142.
  8. ↑ Кеннедй 2004, сс. 142–143.
  9. ↑ 9,0 9,1 9,2 Эл-Ҳибри 2010, с. 283.
  10. ↑ Кеннедй 2004, с. 144.
  11. ↑ Кеннедй 2004, сс. 144–145.
  12. ↑ Кеннедй, Ҳугҳ. Тҳе Пропҳет анд тҳе Аге оф тҳе Cалипҳатес, 2нд, Лондон анд Неw Ёрк: Пеарсон Лонгман, 1986 — 148–150-бет. ИСБН 0-582-49312-9. 
  13. ↑ 13,0 13,1 Лапидус, Ира М. (1975). „Сепаратион оф стате анд религион ин эарлй Исламиc соcиэтй“. Интернатионал Жоурнал оф Миддле Эаст Студиэс. 6-жилд. 375-бет. дои:10.1017/С0020743800025344. ЖСТОР 162750. С2CИД 162409061. Қаралди: 2 Жулй 2021.
  14. ↑ 14,0 14,1 Лапидус, Ира М. (1975). „Сепаратион оф стате анд религион ин эарлй Исламиc соcиэтй“. Интернатионал Жоурнал оф Миддле Эаст Студиэс. 6-жилд. 376-бет. дои:10.1017/С0020743800025344. ЖСТОР 162750. С2CИД 162409061. Қаралди: 2 Жулй 2021.
  15. ↑ 15,0 15,1 Лапидус, Ира М. (1975). „Сепаратион оф стате анд религион ин эарлй Исламиc соcиэтй“. Интернатионал Жоурнал оф Миддле Эаст Студиэс. 6-жилд. 363–385-бет. дои:10.1017/С0020743800025344. ЖСТОР 162750. С2CИД 162409061. Қаралди: 2 Жулй 2021.
  16. ↑ „Wҳй wас Имам ал-Реза (А.С.) Инвитед то Кҳурасан?“. Имам Реза Нетwорк. Қаралди: 2021-йил 3-июл.
  17. ↑ W. Маделунг. „Алī Ал-Реżā, тҳе эигҳтҳ Имам оф тҳе Имāмī Шиʿитес.“. Ираниcаонлине.орг (2011-йил 1-август). 2012-йил 21-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 18-июн.
  18. ↑ ал-Қараши, Бāқир Шариф. Тҳе лифе оф Имāм 'Али Бин Мūсā ал-Ридā, Транслатед бй Жāсим ал-Рашеэд. Қаралди: 2014-йил 22-сентябр (2011-йил 5-январда асл нусхадан архивланган). 
  19. ↑ Мавани, Ҳамид. Религиоус Аутҳоритй анд Политиcал Тҳоугҳт ин Тwелвер Ислам. Неw Ёрк: Роутледге, 2013 — 276+-бет. ИСБН 978-1135044732. Қаралди: 2021-йил 3-июл. 
  20. ↑ Тҳе Ҳисторй оф ал-Ṭабарī, в. 32, п. 95
  21. ↑ Тесделл, Леэ С. „Греэк Рҳеториc анд Пҳилосопҳй ин Медиэвал Арабиc Cултуре: Тҳе Стате оф тҳе Ресеарч“, . Дисcоурсес оф Поwер: Граммар анд Рҳеториc ин тҳе Миддле Агес. Эванстон, ИЛ: Нортҳwестерн Университй Пресс, 1999 — 51–58-бет. ИСБН 0-8101-1812-2. 
  22. ↑ Ангело, Жосепҳ. Энcйcлопедиа оф Спаcе анд Астрономй, 2009 — 78-бет. ИСБН 978-1438110189. 
  23. ↑ Голдсчмидт, Артҳур. А cонcисе ҳисторй оф тҳе Миддле Эаст. Боулдер, Cолорадо: Wествиэw Пресс, 2002 — 78-бет. ИСБН 978-0-8133-3885-9. 
  24. ↑ Мичаэл Ҳамилтон Морган "Лост Ҳисторй", п. 57
  25. ↑ Э.Ж. Брилл'с Фирст Энcйcлопаэдиа оф Ислам (1993), Вол. 4, п. 1011
  26. ↑ Речнагел, Чарлес. „Wорлд: Ҳисториан Ревеалс Инcредибле Cонтрибутионс оф Муслим Cартограпҳерс“. Радио Фреэ Эуропе/Радио Либертй (2004-йил 15-октябр). Қаралди: 2015-йил 5-март.
  27. ↑ Габра 2003, с. 112.
  28. ↑ 28,0 28,1 28,2 Ибн ал-Сāʿī 2017, с. 23.
  29. ↑ 29,0 29,1 Ибн ал-Сāʿī 2017, с. 26.
  30. ↑ Турнер 2013.
  31. ↑ 31,0 31,1 31,2 Ибн ал-Сāʿī 2017, с. 15.
  32. ↑ 32,0 32,1 Ибн ал-Сāʿī 2017, с. 19.
  33. ↑ Ибн ал-Сāʿī 2017, с. 20.
  34. ↑ Ибн ал-Сāʿī 2017, с. 22.
  35. ↑ Ибн ал-Сāʿī 2017, с. 32.
  36. ↑ Босwортҳ 1987, с. 82.
  37. ↑ Босwортҳ 1987, сс. 224–231.
  38. ↑ Кеннедй 2006, с. 213.
  39. ↑ Босwортҳ 1987, сс. 222–223, 225.
  40. ↑ Босwортҳ 1991, с. 1.
  41. ↑ Кеннедй 2006, сс. 213–215.
  42. ↑ Босwортҳ 1991, сс. 1–2 (эсп. ноте 2).
  43. ↑ Газеттеэр оф Планетарй Номенcлатуре. УСГС Астрогеологй Ресеарч Програм. 
  44. ↑ 44,0 44,1 Кан 2012, с. 548.
  45. ↑ Нақаwī, "Таʾтҳīр-и қīйāмҳā-йи ʿалаwīйāн", п. 141.
  46. ↑ Дҳаҳабī, Сияр аʿлāм ал-нубалāʾ, вол. 11, п. 236; Ибн Катҳīр, ал-Бидāя wа л-ниҳāя, вол. 10, п. 275–279; Ибн кҳалдūн. ал-ʿИбар, вол. 2, п. 272; Суйūṭī, Тāрīкҳ ал-кҳулафāʾ, п. 363.
  47. ↑ „Итем #13113 Аббасид (Медиэвал Ислам), ал-Ма'мун (АҲ 194–218), Силвер дирҳам, 204АҲ, Исфаҳан минт , wитҳ Али ибн Муса ал-Рида ас ҳеир, Албум 224“. 2021-йил 8-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 3-ноябр.
  48. ↑ 48,0 48,1 Суйūṭī, Тāрīкҳ ал-кҳулафāʾ, п. 364.
  49. ↑ „Диспутатионс он 'тҳе Неcесситй оф Имамате' ин тҳе Му'тазилите Политиcал Тҳеорй“. 2021-йил 2-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 1-июн.
  50. ↑ Доналдсон, Дwигҳт М. (1933). Тҳе Ши'ите Религион: А Ҳисторй оф Ислам ин Персиа анд Ирак. Бурлеигҳ Пресс. пп. 161–170.
  51. ↑ Аccординг то Маделунг тҳе унехпеcтед деатҳ оф тҳе Алид суccессор, "wҳосе пресенcе wоулд ҳаве маде анй реcонcилиатион wитҳ тҳе поwерфул ʿАббасид оппоситион ин Багҳдад виртуаллй импоссибле, муст индеэд ароусе стронг суспиcион тҳат Ма'мун ҳад ҳад а ҳанд ин тҳе деатҳс."
  52. ↑ Доналдсон, Дwигҳт М. (1933). Тҳе Ши'ите Религион: А Ҳисторй оф Ислам ин Персиа анд Ираḳ. АМС Пресс. пп. 190–197.

Адабиётлар

Ҳаволалар

Маъмун
Таваллуди: 786 Вафоти: 833
Суннийлик унвонлари
Олдингиси Аббосийлар халифалигининг халифаси
813 — 833-йил 9-август
Кейингиси