Abulhasan Shofiʼiy Movardiy
Абулҳасан Шофи’ий Мовардий(арабча:مسعد بن اصفاء قباوي — Абулҳасан Шофи’ий Мовардий — Тўлиқ исми:Абулҳасан Али ибн Муҳаммад ибн Ҳабиб Басрий Шофи’ий Мовардий) — муҳаддис ва фақиҳ.
Абулҳасан Шофиъий Мовардий | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлар | |
| Таваллуди | 964-йил |
| Вафоти | 1058-йил |
| Дини | Ислом |
| Танилган соҳаси | муҳаддис, фақиҳ |
Тарихи
Абулҳасан Шофи’ий Мовардий 964-йили Басрада таваллуд топган. Алломанинг аждодлари сулолавий фиқҳшунослар бўлиб, у илк таълимни отасидан олган. Илмий мавқеининг юксалишида басралик устози Абулқосим Саймарий Ҳанафий хизмати катта бўлган. Кейинчалик унга „Байту-л-ҳикма“нинг машҳур мутафаккирлари устозлик қилган. Буюк фақиҳ, муҳаддис ва давлат арбоби бўлган Абулҳасан Али ибн Муҳаммад Мовардий ислом дини, давлат бошқаруви ва тилшуносликка оид ўнлаб асарлар муаллифидир.[1]
Фаолияти
Абулҳасан Шофи’ий Мовардийнинг „Тафсиру-л-Қур’он“ („Қур’он тафсири“), „Китобу-л-ҳовийи-л-кабир“ („Буюк қомус“), „Китобу-л-иқнаъ фи-л-фиқҳи-ш-шофи’ий“ („Шофи’ий фиқҳи ҳақидаги ишончли манба“), „Китоб фи-л-бую’“ („Савдо сотиқ ҳақида“), „Китоб аъломи-н-нубувва“ („Пайғамбарлик аломатлари ҳақида китоб“), „Ал-аҳкому-с-султонийя ва-л-валоёти-д-динийя“ („Давлатчилик қонунлари ва шар’ий бошқарувлар“), „Қавонийну-л-визорати ва сиёсати-л-мулук“ („Подшоҳлар сиёсати ва вазирлик қонунлари“), „Китоб ташилу-н-назар ва таъжили-з-зафар фи ахлоқи-л-малак ва сиёсати-л-мулук“ („Зафар қучиш омиллари ва нуқтаи назар соҳиллари“), „Сиёсату-л-мулук“ („Подшолар сиёсати“), „Китоб фи-н-наҳви“ („Араб тили грамматикаси“), „Китобу-л-амсал ва-л-ҳикам“ („Масалалар ва ҳукмлар“), „Китоб адабу-д-дунё ва-д-дин“ („Дин ва дунё одоби“), „Адабу-л-қози“ („Қозилик одоби“), „Китоб адабу-т-такаллум“ („Нутқ маданияти ҳақида китоб“), „Китоб маърифати-л-фазоил“ („Фозилларнинг маърифати“), „Китобу-р-рутба (мартаба) фи талаби-л-ҳисба“ („Ҳисба ташкилотининг талаби ҳақида рутбалар китоби“) каби асарлар шулар жумласидандир.[2]
Манбалар
| Ислом шахсияти ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |