Al-jabr val-muqobala


"Ал-жабр вал-Муқобала" (араб.) — Шарқда (кейинчалик Ғарбда ҳам) машҳур математик рисола. Ал-Хоразмий ёзиб қолдирган илмий ёдгорлик. Асарда иккинчи даражали ва чизиқли тенгламалар таснифи, уларни ечиш йўллари берилган, геометрик ва алгебраик муносабатлар орасидаги боғланишлар баён этилган, умумий қоидалар ифодаланган. Асарда мерос тақсимлашга оид бўлим ҳам бор. Аслида араб тилида ёзилган. Китоб номидаги "ал-жабр" сўзидан "алгебра" сўзи келиб чиққан. "Алжабр" сўзи Европага ғарбий араблар орқали ўтган. Ғарбий араблар "ж" ни "г" деб талаффуз қиладилар. Шу йўсинда "алжабр" Европада ва кейинчалик ер юзининг ҳамма жойида "алгебра" деб юритиладиган бўлди. Унинг 1342-йил кўчирилган араб тилидаги нусхаси Оксфорд университети кутубхонаси (Англия) да сақланмоқда. Асарнинг 12- а.да лотинчага таржима қилинган икки нусхаси: Р. 315Честер таржимаси ва К. Герард таржимаси мавжуд. Кейинги таржима 1838-йилда Парижда нашр этилган. Арабча асл нусхасини 1831-йил Лондонда Ф. Розен чоп қилган. Ю. Рушка немис тилига, А. Марр франсуз тилига таржима қилишган. Р. Честернинг лотинча таржимаси билан инглизча таржимаси 1915-йил Ню-Ёркда қўшиб нашр этилди. Асарнинг геом.га оид қисмини 193-йил Берлинда С. Гандс э’лон қилди. Асар 1964-йил Тошкентда рус тилида, 1983-йил танланган асарлар орасида рус ва ўзбек тилларида нашр қилинган.Ад.: Аҳадова М., Ўрта осиёлик машғур олимлар ва уларнинг математи-кага доир ишлари, Т., 1983.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |